Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги битим кучга кирди.
Тошкентда 10 йил давомида бозорлар ва гўшт-колбаса ишлаб чиқарувчиларига Қашқадарёдан зарарланган гўшт етказиб берган уюшган гуруҳ фаолияти фош этилди.
Яқин кунларда ёмғирнинг қорга айланиши ва шамол тезлигининг 22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Якшанба куни Навоий вилоятида кучли шамол бинолар томига шикаст етказди. Кучли шамол эсиши хавфи сақланиб қолмоқда.
Жиззах марказида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 26 йиллигига бағишланган «Армия ва ёшлар» фестивали бўлиб ўтди.
Бузилаётган Ўқчи ва Олмазор маҳаллалари аҳолисига янги уйлардан квартиралар таклиф этилди, қурилиш якунлангунга қадар улар турар жой ижараси учун маблағ билан таъминланади.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловида 76,2 фоиз сайловчи овоз берди. Илк бор сайловчиларнинг электрон рўйхатидан фойдаланилди.
Тест синовларининг биринчи босқичида 100 нафардан зиёд футболчилар миллий чемпионатда иштирок этиш учун жисмонан тайёр эмаслиги аниқланди.
Ҳукумат техник кўрикдан ўтишда тиббий маълумотнома тақдим этиш тўғрисидаги талабни бекор қилди.
Бундан буён нотариал тасдиқланган нусхалар фақатгина хориждаги ҳаракатлар учун зарур бўлган ёки чет элда берилган ҳужжатлар учун талаб қилинади.
Шавкат Мирзиёев Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси қурилиши ва Адиблар хиёбонидаги ишлар билан танишди.
Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий мажлиси бўлиб ўтади.
Tashkent City континентал веложамоаси 2018 йилда велошоссе ва велотрек бўйича 14 та мусобақада иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев 2018 йилги давлат бюджети ҳар томонлама ва чуқур ўйланмас экан, унга қўл қўймаслигини маълум қилди.
Тошкентдаги Турин политехника университети базасида «Авиакосмик инжиниринг» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланади.
Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизматини ислоҳ қилиш зарурлигини, чорак аср давомида унинг ваколатлари асоссиз равишда кенгайиб кетганини маълум қилди.
Президент Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш зарурлигини маълум қилди.
Ўзбекистон тарихида илк бор Президент парламентга мурожаатнома тақдим этди.
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш 2 йилга тўхтатилади.
Ўзбекистон Экологик ҳаракат вакиллари учун парламент қуйи палатасига квота ажратиш тўхтатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг