Ўзбекистон пойтахтида Янги йил тантаналари 27 декабрдан 8 январгача бўлиб ўтади.
20 декабрь куни Тошкентда 4000 дан зиёд йўл ҳаракати қоидалари бузилиши аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери Достонбек Жумабековни қабул қилди.
Air Manas авиакомпанияси Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналиши очилиши тўғрисида эълон қилди.
Олий Мажлис Сенати Ўзбекистоннинг Япония ва Грузиядаги элчиларини тайинлади.
Яна 25 та давлат учун визани расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибларини жорий этиш режалаштирилган. Япония, Жанубий Корея ва Сингапур фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига аввал «Ўзэкспомарказ» раҳбари бўлиб ишлаган Иброҳим Эргашев бошлиқ этиб тайинланди.
ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Жисмоний шахслар мол-мулки солиғи инвертар эмас, балки кадастр қиймати асосида ҳисобланади. Ҳокимиятлар камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда.
Қирғизистон декабрдан мартгача Ўзбекистонга 550 миллион кВт⋅с электр энергияси етказиб беради.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкентда қурол-яроғ ва техникалар намойишлари ҳамда ҳарбий хизматчилар чиқишларини ташкил этди.
Сенат Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджетини тасдиқлади, ЯИМ ўсиши 5,9 фоиз бўлиши режалаштирилган.
Болалар боғчалари Жанубий Корея тажрибаси асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель ва ускуналар билан таъминланади. Президент мактабгача таълимни ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Ноқулай об-ҳаво сабабли Тошкент аэропорти эрталаб қатор рейсларни қабул қила олмади.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон темир йўл компаниялари «Тошкент-Рибачье» поездини йўлга қўйишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва ТИКА иқтисодиёт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар ва дастурлар сонини оширишга келишиб олди.
1 январдан ҳокимиятларга таълим ва тиббиёт муассасаларига металлолом топшириш бўйича вазифа юклаш тақиқланди.
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
20 декабрь куни «Бунёдкор» стадиони қаршисида қурол-яроғ ва техникалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр концерти бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг