Ўзбекистон Президенти Синайда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўп сонли қурбонлар бўлгани муносабати билан Миср раҳбарига ҳамдардлик йўллади.
Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фахрий маслаҳатчиси бўлди.
Тошкентда минтақада ягона бўлган Енгил атлетика маркази очилди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси иқтисодиёт, энергетика, молия, инвестиция ва юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради.
Президент Шавкат Мирзиёевга Сеулнинг фахрий фуқароси фахрий унвони берилди.
Самарқанд вилоятида яшовчи аёл Таиландда одам савдосини ташкил этганликда гумон қилинмоқда.
60 гектардан зиёд майдонда Жанубий Корея сармояси иштирокида High Tech City кўп функцияли маъмурий-маиший мажмуа барпо этилади.
Славен Билич, Вальтер Мадзарри, Анжело Алессио ва бошқа мураббийлар — футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлигига эҳтимолий номзодлар.
Фарғона вилояти ҳокимияти вилоятнинг туристик логотипини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, унинг муаллифини ўзга дизайндан фойдалангани учун судга беради.
Шавкат Мирзиёев жанубий кореялик сармоядорларнинг маблағлари, мол-мулклари дахлсизлиги ҳамда даромадларни эркин ўтказилишини кафолатлашига ваъда берди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича «йўл харитаси"ни имзолади.
Корея Республикасида Шавкат Мирзиёев президентлигининг биринчи йили тўғрисида корейс тилида китоб нашрдан чиқди.
«Ўзбекэнерго» ва Жанубий Корея компаниялари қиймати 1,84 млрд доллар бўлган учта лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолади.
Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Корейс компаниялари Ўзбекистонда дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга 25 млн доллар сармоя киритади.
«Ўзбекенгилсаноат» ва Жанубий Корея компаниялари 30 млн доллардан зиёдроқ миқдордаги сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
«Пахтакор» ва «Насаф» футбол клублари дарвозабон ҳамда трибунадаги мухлислар ўртасидаги ҳодиса сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди.
Тошкент полигонида қаттиқ маиший чиқиндиларни «яшил» қайта ишлашга Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси 60 млн долларга яқин сармоя киритишни режалаштирмоқда.
«Ўзавтосаноат» компанияси Сеулда Tracker ва модернизация қилинган Cobalt’ни серияли равишда ишлаб чиқариш тўғрисидаги келишувга эришди.
Етти нафар Молдова фуқароси ва бир Украина фуқароси Ўзбекистонда бўлиб туриш қоидаларини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг