Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та «заправка» 34 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
3 декабрь 2023, 12:44

Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та «заправка» 34 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та газ «заправка» 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Улар ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемаларини ўзгартирган.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди
3 декабрь 2023, 10:44

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олишга келишди

Ўзбекистон ва БАА ички ишлар вазирлари икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Шунингдек, БААда узоқ вақтга яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш вақтида имтиёз берилади.

«Гап хусусийлаштириш ҳақида кетмаяпти». Давактив — Humo тўлов тизимининг таъсисчиси ўзгаргани ҳақида
3 декабрь 2023, 10:06

«Гап хусусийлаштириш ҳақида кетмаяпти». Давактив — Humo тўлов тизимининг таъсисчиси ўзгаргани ҳақида

Humo тўлов тизимининг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас, дея маълум қилди агентлик. Таъкидланишича, Марказий банк балансида банклараро процессинг марказининг мавжудлиги манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.

Чирчиқдаги ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этди
3 декабрь 2023, 09:19

Чирчиқдаги ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит вафот этди

Чирчиқ шаҳри ички ишлар бўлими ҳибсхонасида сақланаётган 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ. Бироқ тармоқларда унинг танасида жароҳатлар борлиги аниқлангани айтилди. Омбудсман ҳолатни ўрганмоқда.

Ўзбекистон Masdar компанияси билан стратегик шериклик тўғрисида битим имзолади
2 декабрь 2023, 17:23

Ўзбекистон Masdar компанияси билан стратегик шериклик тўғрисида битим имзолади

Ўзбекистон президенти БААнинг етакчи корхоналари делегацияси билан учрашув якунида Masdar компанияси билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади, шунингдек, компания раҳбарига «Дўстлик» орденини топширди.

Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари нархи юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун ошди
2 декабрь 2023, 16:10

Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари нархи юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун ошди

Тошкент шаҳар ҳокими иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлаш тўғрисида қарорни имзолади. Унга кўра, нархлар фақат юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун ошди. Аҳоли учун тариф нархи ўзгаришсиз қолди.

Инсоният янги босқич сари қадам қўймоқда: AI Journey 2023 конференцияси якунлари
2 декабрь 2023, 15:00

Инсоният янги босқич сари қадам қўймоқда: AI Journey 2023 конференцияси якунлари

Москвада 22−24 ноябр саналарида AI Journey конференцияси бўлиб ўтиб, унда сунъий интеллектнинг бизнес ва жамият ривожланишидаги аҳамияти, ҳамда илмий кашфиётлардаги роли муҳокама қилинди.

Тошкентда «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинди
2 декабрь 2023, 14:06

Тошкентда «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари «Саидазиз медгородок» лақаби билан машҳур Саидазиз Сайдалиевни қўлга олди. Бошқарма маълумотларига кўра, у ва яна бир неча киши товламачилик иши бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, улар пул эвазига одамларни қарзини ундириб берган.

8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция беради
2 декабрь 2023, 13:52

8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция беради

8 йилга қамалган блогер Олимжон Ҳайдаров биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция беради, деб маълум қилди унинг укаси. У ўзига қўйилган айбловларни бутунлай рад этади.

ANORBANK 6 ойлик фойдали инвестицияларни таклиф қилмоқда
2 декабрь 2023, 13:00

ANORBANK 6 ойлик фойдали инвестицияларни таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан ANORBANK йиллик фоиз ставкаси 26% бўлган Bayramona омонати хақида эълон қилди.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг стратегик вазифаси — Шавкат Мирзиёев
2 декабрь 2023, 12:40

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг стратегик вазифаси — Шавкат Мирзиёев

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.

Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда
2 декабрь 2023, 11:19

Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча боллари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган, дея хабар беради пойтахт ички ишлар бош бошқармаси.

«Очиқлик сиёсатига зид». Антикоррупция раҳбари ва «Юксалиш» — ҳуқуқ-тартибот ходимларини тасвирга олишни чекловчи янги норма ҳақида
2 декабрь 2023, 10:42

«Очиқлик сиёсатига зид». Антикоррупция раҳбари ва «Юксалиш» — ҳуқуқ-тартибот ходимларини тасвирга олишни чекловчи янги норма ҳақида

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурханов ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги норма ошкоралик сиёсатига зид, деб ҳисоблайди. «Юксалиш» ҳаракати Сенатдан жамоатчилик эътирозларини инобатга олишни сўради.

Нима тайёрлаймиз: Шоколадли пишириқлар
2 декабрь 2023, 10:28

Нима тайёрлаймиз: Шоколадли пишириқлар

Шоколадли торт, қайнатма кремли қумоқ пирог, брауни, «Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кремли кростата ва фондан — Zira.uz шоколадли пишириқлар рецептларини тақдим этади.

Тошкентда ажратилган йўлаклардаги қоидабузарликларни махсус камералар қайд этишни бошлади
2 декабрь 2023, 09:35

Тошкентда ажратилган йўлаклардаги қоидабузарликларни махсус камералар қайд этишни бошлади

Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракати учун ташкил этилган махсус йўлакда ҳаракатланган, сабабсиз тўхтаган ва автобусларнинг ҳаракатига халақит берган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади ва уларга нисбатан жарима қўлланилмоқда.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 декабрь)
1 декабрь 2023, 18:18

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 декабрь)

Саккизта кинопремьера, кейпоп байрами, «Шарқона бозор», «Ирина Каиратовна» концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Марказий банк раҳбарияти Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили билан учрашди
1 декабрь 2023, 17:59

Марказий банк раҳбарияти Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили билан учрашди

Марказий банк раҳбарияти ва Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили бошчилигидаги Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда банк ходимларининг санкцияларга риоя қилиши бўйича салоҳиятини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тўлов тизимида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ўтказмаларини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда
1 декабрь 2023, 17:44

Тўлов тизимида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг ўтказмаларини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш учун янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг маблағларини ўтказиш имкониятини 1 соатгача чеклаш режалаштирилмоқда. Фойдаланувчиларга унинг профилига кирилганлик ҳақида SMS-хабар юборилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилади
1 декабрь 2023, 17:34

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилади

Ўзбекистон Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида ўз ўрнини беш поғонага яхшилади ва 68-ўринга кўтарилди.

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи ишдан олинди
1 декабрь 2023, 16:56

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи ишдан олинди

Атамурад Ахмедов Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бунга Jah Khalib`нинг концертидаги воқеалар сабаб бўлгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг