«Казтрансойл» 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини уч баравар оширмоқчи
30 ноябрь 2023, 18:07

«Казтрансойл» 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини уч баравар оширмоқчи

Қозоғистоннинг магистрал нефть қувури миллий оператори «Казтрансойл» 2024 йилда Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилишни уч бараварга оширмоқчи. Етказиб бериш ҳажмини 154 минг тоннадан 500 минг тоннагача кўпайтириш режалаштирилган.

«Барча нарсани 7 эмас, 77 марта ўлчаш керак». Энергетика вазири — Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида
30 ноябрь 2023, 17:46

«Барча нарсани 7 эмас, 77 марта ўлчаш керак». Энергетика вазири — Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида

Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда, деди Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, нафақат Россия, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам тажрибаси ўрганилмоқда. «Росатом» раҳбари аввалроқ томонлар «шартнома имзолашдан йироқда эмас»лигини айтганди.

МТРКга ажратилган €22,5 млн миқдордаги кредит давлат бюджети ҳисобидан қопланади
30 ноябрь 2023, 17:20

МТРКга ажратилган €22,5 млн миқдордаги кредит давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Президент МТРКга ажратилган кредит бўйича кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеняларни ҳисобдан чиқариш, шунингдек, уни қайтаришда давлат бюджети улушини оширишга оид қарорни имзолади. Дастлаб 22,5 млн евро қарзни тенг тақсимлаш режалаштирилган бўлса, энди 93 фоизи бюджет ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари савдони фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди
30 ноябрь 2023, 15:49

Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари савдони фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида Palm ID тўлаш тизими ишга туширилди
30 ноябрь 2023, 15:23

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида Palm ID тўлаш тизими ишга туширилди

Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими (Palm ID) ишга туширилди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида шахсий маълумотларни киритиш зарур.

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
30 ноябрь 2023, 14:57

Фарғонада оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Ўзбекистон туманида оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда бу йил қишда юзага келиши мумкин бўлган газ ва электр тақчиллиги қандай қопланади?
30 ноябрь 2023, 14:51

Ўзбекистонда бу йил қишда юзага келиши мумкин бўлган газ ва электр тақчиллиги қандай қопланади?

Ўзбекистон энергетика вазири қишда юзага келиши мумкин бўлган энергия ресурслари танқислигини қандай қоплашни режалаштираётгани ҳақида гапирди. Режага кўра, мазутдан электр ишлаб чиқарилади, йирик корхоналарни тунги иш режимига ўтказилади, АГТКШларга газ етказиб бериш қисқартирилади.

Сув тежовчи технологияларни жорий этишни кредитлаш бўйича очиқ электрон платформа ишга туширилади
30 ноябрь 2023, 12:49

Сув тежовчи технологияларни жорий этишни кредитлаш бўйича очиқ электрон платформа ишга туширилади

Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этишда янгича молиялаштириш тизимига ўтилиб, кластер ва фермерларга бу учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Банк ва таъминотчилар билан шартнома имзолаш учун очиқ электрон платформа ишга туширилади.

Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
30 ноябрь 2023, 12:07

Олмаотадаги хостелда юз берган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, икки нафар ёш Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига жасадларни ватанга олиб келишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди
30 ноябрь 2023, 11:27

Сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди

Президент сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиғилишда бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади. Сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиёт йилига 5 млрд доллар даромадни бой бераётгани сабаб сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди.

Қозоғистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
30 ноябрь 2023, 11:02

Қозоғистон фуқароси Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қозоғистон суди мамлакат фуқаросини «Вагнер» ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилди — у ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди
30 ноябрь 2023, 10:50

Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.

Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кирганлик учун жазони енгиллаштиришни муҳокама қилмоқда
30 ноябрь 2023, 10:42

Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кирганлик учун жазони енгиллаштиришни муҳокама қилмоқда

Қонунчилик палатаси Ўзбекистонга дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун жазоларни юмшатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозирда бунинг учун жиноий жавобгарлик бор, лекин келажакда биринчи ушбу ҳуқуқбузарлик учун фақат маъмурий жавобгарлик бўлиши кўзда тутилган.

Тожикистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилди
30 ноябрь 2023, 09:42

Тожикистонда болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун жазо чоралари кучайтирилди

Тожикистонда мамлакат Жиноят кодексига вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жазони кучайтирувчи ўзгартиришлар киритди.

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди
30 ноябрь 2023, 09:37

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди

Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради
30 ноябрь 2023, 09:19

Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши бўйича конференцияда қатнашиш учун Дубайга боради

Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?
29 ноябрь 2023, 19:29

Декабрь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ой охиригача ҳарорат кечаси −6…+8 даража, кундузи +2…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади
29 ноябрь 2023, 17:54

Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади

Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошади.

Тошкент марказидаги иккита олийгоҳ Сергели туманига кўчирилиши мумкин
29 ноябрь 2023, 17:35

Тошкент марказидаги иккита олийгоҳ Сергели туманига кўчирилиши мумкин

Расмийлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтини Сергели туманига кўчириш ҳамда уларни бирлаштириш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Келгусида бошқа олийгоҳларни ҳам сиғими ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, босқичма-босқич катталаштириш (бирлаштириш) режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
29 ноябрь 2023, 17:02

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг