Ўзбекистон президенти қурилишни «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чораларини маълум қилди. Шу мақсадда 1 июлдан бошлаб барча қурилиш шартномалари рақамлаштирилади, пудратчиларнинг ишлари фақат электрон ҳисоб-фактура асосида молиялаштирилади ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
Президент 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, ҳокимлар буни режа ҳам қилмаганини айтди. Бош вазирга мазкур туманлар ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Президент қурилиш лойиҳаси, тендер, объектни қабул қилишда коррупция учраб тургани, айрим қурувчи тадбиркорлар яширин ишлашга мажбур бўлаётганини айтди. Энди қурилиш ишларида «ресурс усули»дан воз кечилиб, «ҳажм усули»га ўтилади. Унда пудратчидан якуний натижа сўралади.
Ўзбекистонда 2023 йилда 4 мингга яқин ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланди. Шунингдек, сўнгги икки йилда кўп қаватли уйларга туташ майдонларда 7 мингдан ортиқ ўзбошимча қурилиш бўлган, яна 5 мингта ҳолатда умумий фойдаланишдаги жойлар тўсиб олинган.
Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилади. У қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича илмий таклиф ва ҳисоб-китоблар қилинмаётгани бўйича тегишли вазирлик, идоралар фаолиятидаги қолоқликларни танқид қилди.
Ўзбекистоннинг асосий қисмида душанба ва сешанба кунлари ёғингарчилик кузатилади. Чоршанбадан Тошкент вилояти ва водийдан ташқари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 0…-5, шимолда −10…−15, кундузи −3…+5 даража бўлади.
Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Меҳриддин Абдуллаев эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлди.
Душанба куни соат 10:20 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.
Президент ўз тизимида камчиликларга йўл қўйгани учун транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ ЙҲХБ бошлиғи Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилиб, охирги огоҳлантириш берди.
Кўп миқдордаги пулларни ўзлаштиришда айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.
Тошкентда икки вайнер аёл эридан калтак еб, ота уйига борганда отаси ҳам бунга қизининг ўзини айбдор қилиб, ортга қайтариб юборгани акс этган видео ишлаганди. Суд буни тазйиқ, зўравонлик ва жинс бўйича камситишни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топиб, уларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади.
Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu машиналари иштирокида ЙТҲ бўлди. Ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Марғилон шаҳрида бир хонадонда истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва уч нафар набираси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Этноспорт ассоциацияси томонидан 2023 йилда халқаро ташкилотлар экспертлари, Ўзбекистон вазирликларининг вакиллари, шунингдек, профессионал ва ҳаваскор ёш спортчилар иштирок этган олтита йирик ва аҳамиятли тадбир ўтказилди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2024 йил 1 январь ҳолатига 36 799 800 кишини ташкил этди. Статистика агентлиги 2023 йилги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.
«Асакабанк» UzAuto Motors компанияси билан биргаликда мижозларга йиллик 19 фоиз ставка билан Chevrolet Onix автомобиллари учун автокредит олиш имкониятини таклиф этмоқда.
Халқаро суд Жанубий Африканинг Исроилга қарши иши бўйича ўзининг биринчи қарорини чиқариб, Исроил ҳукуматига Ғазо секторида геноцидга олиб келадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришни буюрди. Суд зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмади.
Лимонли булочкалар, «Олма» слойкалари, «Типратикан» ширинлиги, нокли кекс, «Сутли» торти, олча ҳамда шоколадли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин пишириқлар тайёрлаб кўриш учун турли рецептларни тақдим этади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги норма Сенат қўмиталари томонидан ўрганилаётганини айтди. «Қўмиталаримиз ҳозир кўриб чиқиш жараёнида», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг