Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга етиб борди. Эртага, 24 январь куни у мамлакат раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади.
Меҳнат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда: ишсизлик даражаси 8,1 фоизгача пасайган, жорий йил кўрсаткич 7,5−8 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилмоқда, Россиядан пул ўтказмалари улуши 87 фоиздан 78 фоизга камайди.
Ўзбекистон футболчилари Австралия билан дуранг ўйнаб, Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичига чиқди (видео, фото, статистика).
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат қарзи, сув тақчиллиги, Қамбарота-1 ГЭС ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масалалари ҳақида интервью берди. «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик», — дея таъкидлади у.
Маданий мерос агентлиги «Шарқ» нашриёти бинолари маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилишини изоҳларкан, «аксарияти аянчли ҳолатида экани ва тўлиқ реконструкцияни тақозо этиши»ни билдирди. Бинолар 2023 йилнинг октябрида ДАБА ишчи гуруҳи билан бирга ўрганилган.
2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.
Экология вазирлиги «Газета.uz»га Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Иссиқхона ҳамда заводларда чанг-газ филтрларини ўрнатиш, Аи-80, ИЭСларда кўмир ҳамда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Россия қўшинларининг Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харьковга берган йирик ракета зарбалари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди.
АҚШ ўзининг USAID дастури орқали Ўзбекистонга қиймати 420 минг доллардан зиёд бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказди. Бу орқали туберкулёз ва руҳий саломатлик муассасаларидаги беморлар, ногиронлиги бўлган болалар ва кексалар 6,5 млн порция озиқ-овқат билан таъминланади.
Ўзбекистонда 3 млн нафарга яқин 3−7 ёшли бола бор. Уларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 74 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатда бу кўрсаткични 2026 йилгача 80 фоизга, 2030 йилга бориб, 100 фоизга етказиш режа қилинган.
Тошкент атрофида кўмирдан фойдаланадиган иссиқхоналар сабаб «яшил ҳалқа» ўрнига «кулранг ҳалқа» ҳосил бўлди, деб хабар қилди Экология вазирлиги «Газета.uz»га. Вазирлик ҳаво ифлосланишининг бошқа асосий сабабларини санаб ўтди.
ССВ тузилмасида «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офисини очиш режа қилинмоқда. Ташкилот давлат тиббий суғурта, кафолатланган бепул хизмат, дори пакети тизими ва бошқаларни жорий этади. Марказ давлат харидлари шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш кабиларга кўмаклашади.
Сенатор Фарход Боқиев транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга жамоат транспорти тизимидаги камчиликлар, жумладан, айрим ҳайдовчиларда муомала маданиятининг етарли эмаслиги, кунлик «план»дан тўлиқ воз кечилмагани ва аҳоли томонидан мурожаатлар сонининг ортгани сабаб сўров юборди.
Қўшилмаслик ҳаракатининг барча аъзолари 2027−2029 йилларда ҳаракат раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлади.
Тошкент шаҳар Буюк Турон кўчаси 41-уйда жойлашган «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқарилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги қарори билан Миллий рўйхатга тегишли ўзгартириш киритилган.
Ўзбекистонда ҳаво сифатига оид миллий стандартлар ишлаб чиқилади. ЖССТ тавсияларига географик ва иқлимий хусусиятлар туфайли эришиш қийин, ҳеч бир мамлакатдаги кўрсаткичлар ЖССТ стандартига мувофиқ эмас, дея таъкидлади Экология вазирлиги. Ҳаво билан боғлиқ касалликлар бўйича ҳам ўрганишлар бошланди.
British Management University 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлади. Абитуриентлар молия ва банк, лойиҳаларни бошқариш, рақамли маркетинг ҳамда бошқа йўналишларни танлаши мумкин.
Фанлар академияси Тарих институти жамоаси томонидан икки йил давомида яратилган Jadidlar.uz платформаси тест режимида иш бошлади. Лойиҳа учун 1 млрд сўмлик грант маблағи ажратилган. Унга 250 га яқин жадид ҳақида маълумотлар киритилган.
2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 102,4 фоизни ташкил этди (2022 йилда 107,3 фоиз). Мамлакат бўйича жон бошига умумий даромадлар 20 млн сўмни ташкил этди, энг юқори кўрсаткич Тошкентда (44,4 млн сўм), энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда (14,5 млн сўм) қайд этилди.
Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида 3−4 балли зилзила сезилди. Унинг эпицентри Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида, Қирғизистон билан чегарада жойлашган. Зилзила эпицентрда 7 баллни ташкил қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг