АҚШ «Россия армияси учун учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш ва яратиш каби фаолият билан шуғулланган» 13 та компанияга нисбатан санкциялар эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистондан Mvizion компанияси ҳам бор.
Perfectum компанияси мактаб ўқувчилари ва таълим муассасалари, коллеж ва лицейларда таълим олувчилар учун янги «O‘quvchi» тарифини ишга туширди.
Ўзгидромет Ўзбекистонга яна «олтин куз» қайтгани, дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги, шамол эса ўртача тезликда эсишини маълум қилди. Ҳарорат кечалари +5…+10 даража, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади.
Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бош прокуратура Шеробод туманидаги «Таллаган тепа», «Ғўринтепа», «Хушвақтепа» ва «Тоштепа» ёдгорликларига зарар етказилганини аниқлади. Бу манзилларда йўл, уй-жой, ҳожатхона ва молхона қурилган. 7 млрд сўмлик зарар етган ушбу ҳолатлар бўйича ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Урганч халқаро аэропортида хориж фуқароси 50 дона қадимий тангани Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишининг олди олинди. Мисдан ясалган тангалар орасида темурийлар даврига оидлари ҳам бўлган. Ҳозирда улар «Хива Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасига топширилган.
UzAuto Motors Chevrolet расмий дилерлик марказларида Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди.
Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати раҳбари қўшинлар Ғазо шаҳрини қуршаб олганини эълон қилди. Унинг айтишича, сулҳ тузиш масаласи «кун тартибида эмас».
Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Павильонни баҳорда қуриб битказиш режалаштирилганди, лекин бошланган иш бирдан тўхтатилган. Uzbekistan Airports компанияси бу терминал кенгайтирилгунга қадар вақтинчалик ечим эканини қайд этди.
Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни депортация қилишни бошлади. Уларнинг аксарияти Афғонистондан. БМТ мамлакат ҳукуматини «инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалокат»нинг олдини олиш учун афғонларни мажбуран чиқариб юборишдан воз кечишга чақирди.
Хитой ва АҚШ расмийлари узоқ вақтдан буён илк бор ядровий қурол устидан назорат бўйича музокаралар ўтказмоқчи. Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан «беқарорлаштирувчи уч томонлама қуролланиш пойгаси»нинг олдини олишга интилмоқда, деб ёзади WSJ.
Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 15 ва 16 ноябрдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархлари ошади.
2023 йилда давлат бюджетидан аҳолига газ, электр, иссиқлик таъминоти ва жамоат транспорти нархларини субсидиялаш учун 31 трлн сўмдан ортиқ (2,53 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган. Бу нафақа, моддий ёрдам, илм-фан, спорт ва маданият учун ажратилган жами маблағдан кўпроқ.
Тошкентда ШҲТ давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида «Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» ва «Россия — Каспий денгизи — Туркманистон — Ўзбекистон — Қирғизистон» янги халқаро транспорт йўлакларини яратиш бўйича меморандумлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари дарахт экди.
Экспертлар Ўзбекистон шаҳарларининг яшаш учун қулайлик рейтингини тузди. Индекс таълим, тиббиёт, атроф-муҳит, инфратузилма, маданият каби йўналишларни қамраб олган. Натижаларга кўра, кучли учликни Тошкент, Урганч ва Бухоро шаҳарлари, қуйи ўринларни Янгиер, Оҳангарон ва Қувасой шаҳарлари банд этган.
Ўзбекистонда 2024 йилда давлат бюджетининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар миқдорини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатлари 9,6 трлн сўмни ташкил этади. Умумий ҳисобда иш ҳақи, пенсия ва стипендияларга давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи йўналтирилади.
Ҳакамлар ҳайъати HONOR OVOZI лойиҳаси доирасида 10 000 дан ортиқ аризаларни таҳлил қилиб, 30 нафар финалчини саралади — ғолиб эса халқ томонидан танланади.
Франция Ўзбекистондаги ислоҳотлар стратегиясига ишонч билдиради ва бу мамлакатга сармоя киритишини жуда аниқ баён этади, деди Эммануэль Макрон. «Бу икки томонлама сиёсий кафолатдир… Франция сиз томонингизда. Биз барча тармоқлар ва молиявий ресурсларимизни сафарбар қиламиз», — деди у.
Тошкентдаги жамоат транспортида карта орқали йўлкира тўловчиларга нақд пулдан кўра арзонроқ мослашувчан тарифлар жорий қилингач транспорт карталарига талаб ошди. «Тошшаҳартрансхизмат» расмийлари йўловчилар 1−2 ой ичида 70−80 фоиз йўлкирани электрон карта орқали тўлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг