1−2 ноябрь кунлари Франция президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, унда Эммануэль Макрон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ҳамда икки давлат бизнес-форуми ўтказилади.
Август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сирдарёнинг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким бўлди. У аввал раҳбарлик қилган Нишон туманига эса қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳоким этиб тайинланди.
Юқори Чирчиқ суди Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. ОАВ, терговга кўра, маҳкум 2014−2015 йилларда Украинада ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР томонида жанг қилгани ҳақида хабар берди.
UNICEF Фаластиннинг Ғазо сектори болалар учун қабристонга айланганини маълум қилди. Бугунги кунгача анклавда 3,4 мингдан зиёд вояга етмаганлар ҳалок бўлди.
Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.
Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилди. Шунингдек, ЯТТлар ўз заргарлик буюмларини декларацияни тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан четга сотиш учун олиб чиқишлари мумкин.
1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида банк карталари орқали тўлов қилинса, йўл ҳақи нархи АТТО картаси билан тўлангани каби бўлади — 1700 сўм. Бироқ бир соат ичида бошқа транспортга ўтишдаги чегирма фақат АТТО учун амал қилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.
Президент Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдамлиги ва унинг қабул қилинган резолюцияларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У, шунингдек, ёшларни ёлғон ташвиқотларга берилмасликка чақирди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регуляторда нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш нияти йўқлигини маълум қилди. Шунингдек, у банклар валюта айирбошлаш шохобчалари сонини ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб кўпайтиришини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроилдаги 10,5 мингдан зиёд ўзбекистонликларнинг аксарияти кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатишини ва улар Ўзбекистонга қайтишни хоҳламаётганини билдирди. У фуқароларнинг моддий қийинчиликлар сабаб ўша шароитда қолиб ишлашга мажбур бўлаётганини айтди.
2023 йилнинг учта ажойиб ASUS ноутбуклари ёқимли совға бўлиши мумкин.
Франция президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи чоғида уран етказиб беришни кўпайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg француз етакчиси атрофидаги икки аноним манбага таяниб хабар берди.
Шу вақтгача Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов тўртта банк устав капиталини ўз вақтида талаб этилган даражагача оширмаганини маълум қилди. «Пойтахт банк» сотувга қўйилгани учун унга нисбатан санкциялар қўлланмаган, яна иккита банкка эса мажбурият қўйилган.
Тармоқларда Боғот туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этган видео тарқалди. Хоразм вилояти мактаб таълими бошқармаси воқеадан сўнг ўқитувчи ишдан олингани, болалар омбудсмани эса ўқувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилишини билдирди.
Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларини «ўзбекона қадриятларга ҳурмат ва она табиатга эътибор нуқтаи назаридан» ҳашарда қатнашишга чақирган, деб баёнот берди. Аввалроқ вилоят ҳокими ҳашарда қатнашиш ташаббуси ижтимоий муассаса раҳбарларининг ўзидан чиққанини таъкидлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг