Ўзбекистонда биринчи Wildberries саралаш маркази очилди
19 май 2023, 16:17

Ўзбекистонда биринчи Wildberries саралаш маркази очилди

Тошкент вилоятида Wildberries компаниясининг саралаш ва логистика маркази фаолиятини бошлади. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ушбу маркетплейсда сотишлари мумкин.

«Ҳудудгаз Тошкент» филиалининг 2 муҳандиси пора олишда гумонланиб ушланди
19 май 2023, 15:36

«Ҳудудгаз Тошкент» филиалининг 2 муҳандиси пора олишда гумонланиб ушланди

«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминотининг 2 нафар етакчи муҳандиси жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг доллар пора олганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди.

Италияда тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди
19 май 2023, 14:33

Италияда тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди

Италия шимолидаги йирик сув тошқини сабабли 13 киши ҳалок бўлди, 13 мингдан ортиқ аҳоли уйларини ташлаб кетди. Табиий офат мамлакатда сўнгги 100 йилдаги энг ҳалокатлиси деб баҳоланмоқда.

Самарқандда кўриш қобилияти паст ўқувчи автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди
19 май 2023, 13:14

Самарқандда кўриш қобилияти паст ўқувчи автобус уриб кетиши оқибатида вафот этди

Самарқанд шаҳрида «Нурли маскан» мактабининг 19 ёшли ўқувчиси Isuzu автобуси уриб кетиши сабабли орадан 2 кун ўтиб, шифохонада вафот этди. Уни уриб юборган автобус ҳайдовчиси 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

KfW Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро кредит ажратиши мумкин
19 май 2023, 13:08

KfW Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро кредит ажратиши мумкин

Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деди Mangold Consulting компанияси раҳбари Кристоф Мангольд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан учрашувда.

«Агробанк» ODDO BHF банки билан шартнома имзолади
19 май 2023, 13:00

«Агробанк» ODDO BHF банки билан шартнома имзолади

ЕТТБнинг бизнес-форуми доирасида «Агробанк» Германиянинг ODDO BHF банки билан 20 млн евролик шартнома имзолади. Маблағлар «Агробанк» орқали савдони молиялаштириш соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилиши кўзда тутилган.

«Марказий Осиёда энергетик инфратузилманинг ривожланиши саноатлашув ва демографик ўсишдан ортда қолмоқда» — Ўзбекистон президенти
19 май 2023, 12:48

«Марказий Осиёда энергетик инфратузилманинг ривожланиши саноатлашув ва демографик ўсишдан ортда қолмоқда» — Ўзбекистон президенти

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё-Хитой» саммитидаги нутқида 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, «янги иқтисодий мулоқот»ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилди.

Президент сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилди
19 май 2023, 12:11

Президент сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 млрд 130 млн сўм этиб тасдиқлади. Сиёсий партияларга жами 19 млрд 655 млн сўм, ҳар бир номзодга эса 4 млрд 914 млн сўмдан ажратилади.

Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди
19 май 2023, 11:45

Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотишда гумонланганлар ушланди

Сергели туманида тўрт нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг долларга сотишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракати ўзгаради
19 май 2023, 11:12

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракати ўзгаради

1 июндан бошлаб пойтахтда 50, 103, 105, 110-автобус йўналишларининг графиги ўзгаради. Шунингдек, 19 майдан 119-сонли автобус йўналишида энди ўта катта сиғимли, «King Long» русумли автобуслар ҳаракатлана бошлайди.

Диний қўмита Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхатини эълон қилди
19 май 2023, 11:05

Диний қўмита Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхатини эълон қилди

Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар, сайтлар, китоблар ва нашидалар рўйхатини эълон қилди.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади
19 май 2023, 10:51

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади

Шанба куни фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи вилоятларда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. 21 майда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Кундузги ҳарорат кўтарилиб, +31…+33 даражани ташкил этади.

«Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди
19 май 2023, 10:17

«Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди

Хитойнинг Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлди. Шу билан Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди.

Банкларда доллар курси қаторсига учинчи кун кўтарилди
19 май 2023, 09:59

Банкларда доллар курси қаторсига учинчи кун кўтарилди

Тижорат банклари 19 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 430 — 11 475 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 510 — 11 545 сўм.

Ўзбекистонда ЕТТБ маблағлари асосида 15 та мактаб қурилади
19 май 2023, 09:47

Ўзбекистонда ЕТТБ маблағлари асосида 15 та мактаб қурилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида 15 та мактаб қуриш бўйича келишувга эришди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55−75 млн долларни ташкил этади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказди
19 май 2023, 09:12

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари сохта душманни разведка қилиш ва уни йўқ қилиш бўйича қўшма машғулотлар ўтказди. Машғулотлар давомида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳида енгил зирҳланган автомобиллар, жанговар вертолётлардан фойдаланилди.

Андижонда ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди
18 май 2023, 23:21

Андижонда ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди

Андижонда тиббиёт факультети талабаси — Ҳиндистон фуқароси турмуш қуриш таклифини рад этганидан сўнг ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди.

18 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 май 2023, 22:00

18 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Си Цзиньпин ва Шавкат Мирзиёев музокаралари, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги 41 та ҳамкорлик ҳужжати, мактабда ўқувчини тишлаб олган илон, Озарбайжонда 3 та конни ўзлаштиришни режалаштираётган «Ўзбекнефтгаз», Боку портида терминал очадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Алишер Султанов президент маслаҳатчиси этиб тайинланган
18 май 2023, 21:40

Алишер Султанов президент маслаҳатчиси этиб тайинланган

Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди.

Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида 41 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
18 май 2023, 21:04

Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида 41 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой раҳбари 2023−2027 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Улар иштирокида давлат органлари ва компаниялар ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг