Ўзбекистон президенти ЕТТБнинг Самарқандда бўлиб ўтган форумида сўзлаган нутқида банк билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари: қашшоқликни қисқартириш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, инфратузилма, тиббиёт, таълим, транспорт ва экология соҳаларида ДХШни кенгайтириш кабиларни санаб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, «Марказий Осиё — Хитой» саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашиш режалаштирилган.
Газ қазиб олишни кескин ошириш вазифасини бажариш учун конлар ва қудуқларни рақамлаштириш талаб этилади, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов. Унинг сўзларига кўра, бу ишларни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Интернетда режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган «Ҳоким бува» мини-сериалининг намойиши бошланди. Комедия жанридаги ушбу сериал ижтимоий-сиёсий муаммолардан муттасил нолиб юрадиган такси ҳайдовчисининг Тошкентга ҳоким бўлиб қолиши ва бу лавозимдаги саргузаштлари ҳақида.
«Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро форумида адлия вазири Акбар Тошқулов жамиятда фундаментал ҳуқуқларни яхши томонга буришга ҳаракат қилувчилар ролида юристлар кўпроқ бўлишини исташини айтди. «Чунки биз юристлар муаммони кундалик иш жараёнида доим кўрамиз ва уларнинг ечимини ҳам биламиз», — деди у.
Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли ўқувчини уриб юборди. У жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.
Ўзбекистон-Хитой бизнес-форум доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Хитой давлат тараққиёт банки ўртасида 1,18 млрд юань миқдорида кредит линиясини жалб қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди.
Тармоқларда 1 июндан Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиялари тақдим этилиши, Cobalt ва Lacetti нархи 20−23 минг долларгача кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалди. UzAuto Motors ушбу маълумотлар ёлғон эканини билдирди.
Нукус воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича иккинчи суд жараёнида қамоқ жазосига ҳукм қилинган 28 нафар шахс апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Уларни кўриб чиқиш пайшанба куни бошланади. Яна 16 нафар маҳкумга нисбатан апелляция аризаларини кўриб чиқиш давом этмоқда.
Ўзбекистонга муддатидан олдинги президент сайлови ўтказилиши муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси келди. Миссия сайловни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Тойлоқ туманида эркак хотинидан қасд олиш учун 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирди. Воқеага Россияга ишлашга кетган хотинининг бегоналар билан ишқий муносабатда бўлгани акс этган видеолар сабаб сифатида келтирилмоқда.
Тўртинчи саноат инқилобининг сунъий интеллект каби технологияларидан фойдаланиш Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикувчилик саноатида 100 мингта, қурилиш соҳасида 334 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради. Бу борада Осиё тараққиёт банкининг янги тадқиқотида сўз борган.
Ўзбекистонда Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида давлат-хусусий шериклик негизида учта шифохона қуриш режалаштирилган.
Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси 4-синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолайдиган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда илк бор қатнашган Ўзбекистон 57 давлат орасида ўртача баллдан пастроқ натижани қайд этиб, 49-ўринни эгаллади. PIRLS натижалари ҳақида батафсил.
Европа Иттифоқи, Франция тараққиёт агентлиги ва Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг 2030 йилгача яшил иқтисодиётга ўтиши бўйича стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш борасидаги битимни имзолади.
«Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича биринчи битим икки ҳафта ичида якунланиши режалаштирилмоқда, деди OTP Bank директори ўринбосари Ласло Вульф. Унинг сўзларига кўра, OTP 2022 йил декабрь ойида хусусийлаштириш тўғрисидаги битим имзолангандан бери «Ипотека-банк»ни ривожлантириш устида ишламоқда.
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган форумда «Агробанк» Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан иккита мукофот билан тақдирланди.
ЖСТга аъзо бўлиш давлат корхоналари учун жаҳон бозорига йўл очади, улар рақобатга тайёр бўлиши, айрим тармоқлар ўз ривожланиш моделини қайта кўриб чиқиши керак, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. Унинг таъкидлашича, ЖСТга аъзолик «жуда қисқа муддатда ва кейинги тенденция динамик бўлади».
Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм аш-Шайхдан Тошкентга чоршанба куни белгиланган парвози об-ҳаво шароити туфайли 10 соатдан ортиқ кечиктирилди. 200 нафардан зиёд йўловчи Тошкент вақти билан соат 15:00 да жўнаб кетишни кутмоқда.
Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабабли 20−21 май кунлари пойтахтдаги бир қатор кўчалар автотранспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг