Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсиб, 888,34 трлн сўмни (80,4 млрд долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 2255 долларгача ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Тошкент вилоятида «Оҳангарон» ва «Майдонтол» полигонларидан чиқадиган газни қайта ишлаш бўйича мажмуа қурилиши бошланди. Чиқинди газларидан электр токи ишлаб чиқариш лойиҳаси Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри кенгаши Абдумавлон Қосимовнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. У кенгаш котибияти раҳбари сифатида ишлаган ҳамда фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар ишини назорат қилган.
«Ўзкимёсаноат» компанияси Ангрендаги «Биринчи резинотехника заводи» давлат улушини Россиянинг «Татнефть» компаниясига 80 млн долларга сотганини маълум қилди. Активнинг кам қийматда экани харидор томонидан қопланадиган 153 млн долларлик кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорлик билан изоҳланди.
Паркент шаҳридан «Машинасозлар» метро бекатигача экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди. Йўлкира нархи 6000 сўм бўлиб, қатнов давомида автобус фақат Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.
2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.
Қорақалпоғистоннинг «Борсакелмес» қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияни имзолади. Қолаверса, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари алмашилди.
Хўжайли туманида 25 январь куни солиқ инспекцияси ошхонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди.
20 январь куни Fido-Biznes компанияси 30 йиллигини нишонлади. Компаниянинг асосчиси ҳаммаси нимадан бошлангани, лойиҳанинг аҳамияти ва дижитал-трендлар ҳақида гапириб берди.
Human.uz сайти нашр директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррир Муслим Мирзажонов «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани маълум қилди. Шунингдек, ушбу ОАВ офисига бостириб кирилгани ва тинтув ўтказилгани ҳақида хабар қилинди.
Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда ўзбек-қирғиз чегараси делимитацияси якунланганини тарихий воқеа деб атади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик ҳамда муаммоли масалалар йўқлиги таъкидланди.
Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади. Ҳарорат кечалари −3…−12 даража, кундузи +2…+10 даражагача бўлади.
«Агробанк»га CERT International халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатлари тақдим этилди.
«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган 981 миллион 994 минг сўмни эҳсон тариқасида тақдим этди.
Пойтахтда 2022 йилда 1200 та ЙТҲ содир бўлган. Унда 136 киши, жумладан, 17 нафар вояга етмаганлар вафот этган. Ўтган йилда ЙТҲлар сони 2021 йилга кўра (1073) кўпайган.
Совуқ ҳаво ҳароратида етарли шароитга эга эмаслиги учун Tashkent Index`даги талабалар айрим ОТМлар томонидан ётоқхоналарга кўчирилмоқда. Олий таълим вазирлиги ушбу жараён нотўғри талқин қилинаётганини билдириб, ҳеч ким мажбуран чиқариб юборилмаслигини маълум қилди.
Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 30 ёшли эркак аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдириб кетгани гумон қилинаётганди. Аниқланишича, эркак аёлдан кредитни тўлаш учун пул сўраган. Рад жавобдан жаҳли чиқиб, уларни пичоқлаб қўйган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган, ҳолат тергов остида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг