Тижорат банклари 26 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 330 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 350 сўм.
Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ишларини янгидан ташкил этишни буюрди. Бунда «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бир тизимга бирлаштирилади, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади. 2023 йилда яна 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш режалаштирилмоқда.
Сурхондарёнинг 13 та туманида халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланди. Сессияларда вилоят ҳокими в. б. Улуғбек Косимов ва Ўзбекистон президенти Администрацияси вакиллари иштирок этишди.
Янги Зеландиянинг янги бош вазири қасамёд қабул қилгани, Германияда поездда етти кишининг пичоқлангани, Испанияда турли давлатлар элчихоналарига қўлбола бомбалар юборган нафақахўр ушлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Газпром» билан имзолаган ҳужжатнинг суверенитетга таҳдиди йўқлигини айтган Энергетика вазирлиги, Туркманистондан нефть сотиб оладиган Ўзбекистон, чекланган ҳукумат вакиллари, машина ичида ўзини ёққан ҳомиладор аёл, 14 фоизга тушган камбағаллик даражаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Германия бир неча ойлик мунозаралардан сўнг Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериши ва украиналик экипажларни ўқитишини маълум қилди. Украина танклар Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун муҳим деб атади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида бензинни бошқа марка деб сотиш ва кам тўлдириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди. Зарар 489 млн сўмни ташкил этади.
Президент топшириғи билан 2023 йилда тадбиркорликни кенгайтириш учун кредит миқдори 225 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади. Деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш мумкин бўлади. Қолаверса, кредит олиб яхши натижа кўрсатган оилавий тадбиркорлар яна кредит олишига имкон берилади.
Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди. Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилгани аниқланган ушбу гиёҳвандлик воситалари мусодара қилиниб, гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.
Сурхондарёнинг янги тайинланган ҳокими Деновда фермерлар билан ўтказилган йиғилишда ерларни пахтага тайёрлаш, шудгор қилиш ҳақида кўрсатма берган. Ҳокимнинг топшириғи бажаралиши учун карам, сабзи ва пиёз экилган далалар ҳайдалмоқда. Фермерлар бу ҳолатга очиқ норозилик билдиришдан қўрқмоқда.
Бокс бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшгача бўлган Ўзбекистон спортчилари 10 та медаль — бешта олтин, учта кумуш ва иккита бронзани қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги финал 26 январь куни бўлиб ўтади.
2022 йил республикада камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. Бунда ҳоким ёрдамчиларининг 1 млн нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, иш билан банд қилгани муҳим омил бўлди, дейилади президент иштирокидаги видеоселектор йиғилишида.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган «йўл харитаси» бўйича тушунтириш берди. «Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.
ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.
«Ўзбекнефтгаз» Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар боксчиси Таиландда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига йўл олди. 22 ёшгача бўлган 10 нафар йигит ва 8 нафар қиз олтин медаллар учун 20 давлатдан келган рақиблар билан куч синашади.
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.
Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.
Жидда шаҳридаги Ислом санъати биенналесида илк бор XVIII асрга оид «Катта Лангар Қуръони»нинг тўрт саҳифаси, XVII аср ҳадислари тўплами, Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид кулолчилик буюмлари ва бошқа музей экспонатлари тақдим этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг