Чиноз туманида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси музлаб қолган кўлмакда қолиб кетди. Тошкент вилояти ФВБ қутқарувчилари уларга ва автомашинага махсус техникалар ёрдамида амалий ёрдам кўрсатди.
26 январдан Фарғонадан Қирғизистонга пандемия сабаб тўхтаб қолган микроавтобус қатнови қайта тикланди. Фарғона-Қувасой-Қизил-қия йўналишининг йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.
Дональд Трампнинг Twitter`да аудиториясини тиклаб олгани, автобус катталигидаги астероиднинг сунъий йўлдошлардан ҳам пастроқ масофадан учиб ўтаётгани, элчихона автомобилларидан фойдаланган Япония бош вазири ўғлининг жанжал марказида қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Яқинда тайинланган Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилишига буюртмачи вазифасини бажарувчи «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини ҳам алмаштирди.
2023 йилда ЯИМ ва инфляциянинг прогнозлари, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ГЭС қурилиши шартномаси ва $1,6 млрдлик келишувлар, асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган МБ, Қирғизистонга борган Шавкат Мирзиёев, Андижонда ўлдириб кетилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2022 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 3,8 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар йил давомида 16,5 фоизга, Тошкент шаҳрида эса 24 фоизга ошган. Шу билан бирга, пойтахтда ижарага бериладиган уй-жойлар 34 фоизга қимматлашди.
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари узоқ музокаралардан сўнг ўзаро интеграция бўйича келишувга эришди, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари. Биринчи босқичда банкоматларни ҳар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қилишга мослаштириш режалаштирилган. Бу ишлар май ойигача якунланиши мумкин.
2022 йилда Ўзбекистонга рекорд даражада -16,9 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди, бу 2021 йилга нисбатан 2,1 баробар кўпдир. Бу маблағларнинг катта қисми Россиядан. Ўзбекистондан бошқа давлатларга 2,1 млрд долларлик хорижий валюта жўнатилган.
Тошкент-Бухоро йўналишидаги Afrosiyob поезди Навоий вилоятида қўйлар подасини уриб юборди. 1000 га яқин қўй темирйўлни нотўғри жойда кесиб, ҳимоя панжарасини бузиб ўтган. Ҳайвонларнинг эгаси қоидабузарлик учун маъмурий жазога тортилади.
Президент рафиқаси билан бирга Бишкекка борди. Аэропортда меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 27 январь куни бўлиб ўтади.
Таиландда ўтказилаётган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистонлик боксчи йигитлар мусобақада 11 та медаль — 9 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронзага сазовор бўлди.
Нукусда бир-бирига йўл бермаган Damas ва Gentra тўқнашиб кетди. Оқибатида Damas йўловчиси жароҳат олиб, шифохонада вафот этди.
Марказий банк 2023 йил охиригача мамлакат иқтисодиёти 4,5−5% даражасида ўсишини прогноз қилмоқда. Кутилаётган инфляция даражаси эса 8,5−9,5% бўлади. Бу йил пул-кредит сиёсатининг таъсир доираси базавий инфляциянинг ўсиш динамикаси ҳамда ташқи иқтисодий шароитлардаги хатарлар сабаб қисқариши мумкин.
Британия менежмент университети янги форматдаги қабул тартиби, янги кампус ва дастурлар асосида рўйхатга олиш жараёни бошланганини эълон қилди.
Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи арафасида икки давлат ўртасида Жалолобод вилоятида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича инвестиция шартномаси имзоланди. Лойиҳанинг асосий уч томонлама битими июль ойида имзоланиши режалаштирилган.
Сенат ишчи гуруҳи оиладаги зўравонликни жиноят сифатида тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаган. Аммо Адлия вазирлиги ҳужжатни энг асосий қисмисиз муҳокамага қўйган. Саида Мирзиёеванинг фикрича, оиладаги зўравонликка жиноий жазо белгиланмас экан, «бир жойда қотиб тураверамиз».
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида тўртта машина — Spark, Lacetti, Nexia-3 ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи жароҳат олди.
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида Бишкекда умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида 300 миллион долларлик инвестиция ва 1,3 миллиард долларлик савдо шартномалари мавжуд.
Энергетика вазири Ўзбекистонда келаси қишга тайёргарлик режасини маълум қилди. Бунда чекка ҳудудлар тўлиқ суюлтирилган газга ўтказилади ва кўмир қозонлар қурилади, иссиқхоналар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар кўмирга ўтказилади, қуёш электр станциялари қурилиши жадаллаштирилади.
Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 62 ёшли аёл ва унинг 17 ёшли жиянининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат бўйича тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг