Янги йил арафасида Samarqand Darvoza савдо маркази меҳмонларни ажойиб безаклар, байрамона дастур ва брендларнинг совғалари билан қувонтиради.
Тошкент шаҳар Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов партиядоши Расул Кушербаевдан кейин депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди. «Бу қарор вақт масаласи эди», деб ёзган у. Аввалроқ у босим ва провокацияларга учрагани ҳақида хабар берган эди.
Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз. Аммо кўп жойларда иккиюзламачилик бўлиб ётибди», деди у ва ҳеч кимни айбламаслигини, лекин ўзи айбдор эканини қўшимча қилди.
Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуриши бўйича Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан шартномалар имзоланди.
Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ўрнатилган «Тағзим» ёдгорлиги очилди. Маросимда Қозоғистон президенти қатнашди. У фожиали ҳодисаларни доимо ёдда тутиш лозимлигини, шу боис ёдгорлик ўрнатиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади. Воқеалар давомида 238 киши ҳалок бўлганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг машҳур депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. «Бундай ишлай олмас эканман, бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман», — деб ёзади у.
Тошкент вилоятининг Красногорск қишлоғида бир нечта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 57 туп соғлом кўп йиллик дарахт кесиб кетилди. Октябрь ойида туман ободонлаштириш бўлими 73 та қуриб қолган ёки қуриб қолган дарахтни кесиш учун ДХАдан рухсат сўраган. Қуйи Чирчиқда ҳам 7 туп дарахт кесилди.
Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Якшанба куни эса мамлакат ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво +7…+10 даража, жанубда +11…+13 даражагача илийди.
Афғонистон Олий таълим вазири аёлларнинг ОТМга эркак ҳамроҳсиз келгани, ҳижоб масаласи, аралаш дарс ўтилгани ва «исломга зид» факультетда ўқигани учун уларга таъқиқ қўйилганини айтди. Вазир бу ҳақда халқаро ҳамжамиятнинг фикларига нисбатан мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликни сўради.
Тижорат банклари 23 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 270 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 280 сўм.
22 декабрь куни Panorama Airways компанияси 144 йўловчидан иборат ҳаво кемасида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк авиақатновни амалга оширди. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.
Андижонда хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгасининг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу бўйича келишувга Эрон президентининг сентябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган эди.
Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетганини, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда «тирбандликлар сабаб умуман юриб бўлмай қолганини» айтди. «Ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортида тезроқ бораман деб билса, тирбандликлар ҳам камаяди», — деди у.
1000 сўмлик тангалар, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланган Россия, савдоси тўхтатилган «Док-1 Макс» дориси, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг учрашуви тафсилотлари, 2023 йил учун давлат бюджети, жасади ҳаммомдан топилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
173 нафар қатағон қурбони оқлангани ҳақида ёзгандик. Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг айтишича, бу «Ўзбекистон халқини собиқ Иттифоққа нисбатан бўйсундириш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлардир». Тошкент Москвадан бошқа қатағон қилинганларнинг ҳам жиноят ишларини талаб қилиб олади.
Ноябрда Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорига айланди. Ўзбекистон етти ой ичида илк бор олтин экспортини йўлга қўйиб, бир ой ичида 556,7 млн долларлик қимматбаҳо металл сотди. Мамлакат МДҲ давлатлари экспорт бозорларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 2 ой ичида «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) таблеткалари ва сиропини ичган 21 нафар болада асоратлар юзага келгани, 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Дори савдоси тўхтатилди, тергов бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг