Отабек Холбоев Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, Қаҳрамон Исроилов эса ўринбосар этиб тайинланди. Президент Тошкент шаҳар прокурорини янги унвон билан тақдирлади.
Тошкент — Салар темир йўл бекатлари оралиғида қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган вояга етмаган шахсни поезд уриб юборди. Ҳодиса оқибатида ўсмир вафот этди.
Youtube`даги «Koʻzgu» канали муаллифи Абдуқодир Мўминов номаълум шахслар томонидан унга ҳужум уюштирилгани, машинасининг олд ойнаси бита билан синдирилгани ҳақида хабар берди.
Янги йил байрами рамзи бўлган оливье, «Мандарин», тунец балиғи ва тухумлик гренкалар, дудланган товуқ ва корейс сабзиси билан салат, стейк ва карамелланган нокли салат, «Қордаги тошлар» ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий байрамона салатлар рўйхатини тақдим этади.
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 2022 йил 27 декабрь куни чақирилади. Унда 2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги, Ўзбекистон ва Туркия ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битим ва бошқа қонунлар кўриб чиқиш режалаштирилган.
Токентнинг икки туманидаги баъзи ҳудудларда 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди. Бунга ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабаб бўлган.
Президент фармонига кўра, 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади, 24 тасининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил бошидан буён 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Улар оқибатида 146 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Чилонзор туманида 3 та автомобиль ойнасини синдириб кетилгани аниқланди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан гумондор сифатида 2005 йилда туғилган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти корхонаси пойтахтдаги муаммоли участкаларга 230 та рециркуряция насосларини ўрнатмоқда. Компаниянинг қайд этишича, бу иссиқлик ва иссиқ сувни етказиб беришни яхшилашга хизмат қилади.
Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан тўрттага қисқартирилади, бош вазир маслаҳатчилари лавозимлари тугатилади. Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазирлик ва бошқа раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари тақиқланди.
Ўзбекистон президенти вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 20 та идора бутунлай тугатилди. Вазирликларнинг янги номлари рўйхати.
Ўзбекистон президенти ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиши айтилди. Мақсад — ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.
Нукус воқеаларига оид жиноят иши бўйича судда гувоҳларни сўроқ қилиш давом этмоқда. Жорий ҳафтада 115 киши, жумладан, алоҳида жиноий иш бўйича 39 нафар судланувчи кўрсатув берди. Жамоат кафиллиги остида озод қилинган ёки уй қамоғига ўтказилган 107 нафар айбланувчи ҳам сўроқ қилинмоқда.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди. Нефть-газ ва нефть-кимё саноати, машинасозлик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Депутатлик фаолиятини якунлашини айтган Расул Кушербаев, унинг кетидан яна бир депутат ишда кетишга қарор қилгани, 2023 йилга қўшимча дам олиш кунлари, яна 60 туп дарахт кесиб ташлангани, пора билан ушланган Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президентнинг тегишли фармони билан 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.
Янги йил арафасида Samarqand Darvoza савдо маркази меҳмонларни ажойиб безаклар, байрамона дастур ва брендларнинг совғалари билан қувонтиради.
Тошкент шаҳар Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов партиядоши Расул Кушербаевдан кейин депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди. «Бу қарор вақт масаласи эди», деб ёзган у. Аввалроқ у босим ва провокацияларга учрагани ҳақида хабар берган эди.
Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз. Аммо кўп жойларда иккиюзламачилик бўлиб ётибди», деди у ва ҳеч кимни айбламаслигини, лекин ўзи айбдор эканини қўшимча қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг