Техникум битирувчилари ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин бўлган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
28 апрель 2022, 12:14

Техникум битирувчилари ОТМда ўқишни давом эттириши мумкин бўлган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши бошқа соҳаларга қараганда секин ўсмоқда
28 апрель 2022, 12:04

Ўқитувчи ва шифокорларнинг маоши бошқа соҳаларга қараганда секин ўсмоқда

Сўнгги беш йил ичида таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 2,5 баробар ошди, бироқ мамлакатдаги ўртача иш ҳақига нисбатан фарқ 16,8 фоиздан 26,5 фоизгача кўтарилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида эса тафовут аста-секин қисқарди, аммо 2022 йил январь-март ойларида у беш йил аввалги кўрсаткичга қайтди.

Гўшт ва ёғ импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилиши мумкин
28 апрель 2022, 11:32

Гўшт ва ёғ импортига нол даражали ҚҚС ставкаси муддати узайтирилиши мумкин

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси 2022 йил охиригача узайтирилиши режалаштирилмоқда, — дея маълум қилди депутат Дониёр Ғаниев. Банан, ананас ва бошқа цитрус мевалари учун импорт божлари имтиёзлари ҳам узайтирилиши мумкин.

ЖБ тадқиқоти: Ўзбекистон меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли
28 апрель 2022, 11:19

ЖБ тадқиқоти: Ўзбекистон меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли

Жаҳон банки тадқиқотлари Ўзбекистонда ишга қабул қилиш жараёнида ҳар икки жинс вакилларига нисбатан бирдек кучли дискриминация мавжудлигини кўрсатди. Иш берувчилар иш қидираётганларнинг жинси, ёши ва ташқи кўринишига оид афзалликларга урғу берган ҳолда, камситувчи характерга эга бўлган реклама эълонларини жойлаштирадилар. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, меҳнат бозорида гендер тенгсизлиги билан боғлиқ стереотиплар жуда кучли.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 14 фоизда қарз берилади
28 апрель 2022, 10:58

Қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 14 фоизда қарз берилади

Президент қарори билан боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, 11 ойлик имтиёзли давр билан 300 млрд сўм бюджет ссудаси ажратилди. Мазкур ссуда ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарз берилади.

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона менежери 10 суткага қамалди
28 апрель 2022, 10:28

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона менежери 10 суткага қамалди

Самарқанддаги меҳмонхоналардан бирининг иш бошқарувчисига хорижлик сайёҳ, IT-мутахассисни ҳақоратлаб, камситгани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қирғизистон билан чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин
28 апрель 2022, 10:10

Қирғизистон билан чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимига номзод Жээнбек Кулубаев Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида яна 3−4 та назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу масала икки давлат бош вазирлари учрашувида кўтарилган.

Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди
28 апрель 2022, 05:04

Андижон вилоятида 4 баллик зилзила қайд этилди

Андижон ҳудудида содир бўлган 4,1 магнитудали зилзила Хонобод, Қўрғонепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида ҳам сезилди.

«Уральские авиалинии» октябрь ойи охиригача Ўзбекистонга барча рейсларни бекор қилди
27 апрель 2022, 22:07

«Уральские авиалинии» октябрь ойи охиригача Ўзбекистонга барча рейсларни бекор қилди

«Уральские авиалинии» Ўзбекистон ва МДҲнинг яна учта давлатига октабрь ойи охиригача барча рейслар бекор қилинишини маълум қилди. Компания бу қарорни «Европа давлатларининг ҳаво ҳудудини ёпиши» билан изоҳлади.

27 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 апрель 2022, 21:55

27 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ўзкомназорат»га тайинланган янги бошлиқ, Ташқи ишлар вазирлигидан кетган Абдулазиз Камилов, 30 апрель куни бўладиган хайрия ҳашари, Ўзбекистонда болаларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилиши, қоракўлчилик ва ипакчилик учун муддати узайтирилган имтиёзлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
27 апрель 2022, 21:36

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди
27 апрель 2022, 19:15

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди

Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
27 апрель 2022, 19:00

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди
27 апрель 2022, 18:29

Президент техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқишни буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев техникумлар бўйича дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди. Бунда аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, улардаги ўқув дастурлар, методология, дарсликлар ва амалиёт тизими буткул қайта кўриб чиқилади.

Қоракўлчилик ва ипакчилик учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди
27 апрель 2022, 17:58

Қоракўлчилик ва ипакчилик учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди

Қоракўлчилик маҳсулотларини етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

Андижон тажрибаси: товуқлар тухум туғяптими ёки муаммо?
27 апрель 2022, 17:57 1

Андижон тажрибаси: товуқлар тухум туғяптими ёки муаммо?

Андижон вилоятида аҳолини паррандачиликка кенг жалб этиш дастури амалга оширилмоқда. Давлат ОАВлари ҳар 100 та товуқдан 80 таси тухум туғиб, 2 млн сўм (тухум нархи 1500 сўм бўлса) соф фойда келтириши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Бироқ айрим аҳоли вакиллари товуқлар 30 донадан кўп тухум қўймаётгани, баъзилари ўлиб кетаётгани ва тухум 700 сўмдан сотилаётгани, шунинг учун ҳам зарар кўраётганини айтишмоқда. Андижон ҳокимлиги ушбу ҳолатлар бўйича муносабат билдирди.

Тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларидаги йўл белгилари ўзгаради (Фото)
27 апрель 2022, 17:09

Тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларидаги йўл белгилари ўзгаради (Фото)

1 майдан республикадаги тўхтаб туриш ва автомобиль қўйиш жойларида турли кўринишдаги йўл белгилари ўрнатилади. Аввалги йўл ҳаракати қоидаларида тўхташ жойи белгиси фақат бир кўринишда эди.

ЙҲХБларда мактаблар билан ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди
27 апрель 2022, 16:01

ЙҲХБларда мактаблар билан ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди

ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ҳамкорликда ишловчи катта инспектор лавозими жорий этилди. У, жумладан, ўрта махсус таълим даргоҳларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва турли мусобақаларни ташкил этади.

«Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун $30 млн сармоя киритади
27 апрель 2022, 15:44

«Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун $30 млн сармоя киритади

Россиянинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири «Фармасинтез» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 30 млн доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Компания 2023 йилда саратонга қарши дори воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди.

30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
27 апрель 2022, 14:51

30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат фармойишига кўра, шанба куни Ўзбекистонда умумхалқ ҳайрия ҳашари бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг