Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2025 йилдан Канадага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин. Икки мамлакат авиация маъмуриятлари фуқаро авиацияси соҳасида қатор келишувларга эришди.
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари автобус ҳайдовчиларининг бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган рейдда иштирок этди. Етти нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги маҳаллалар ва Учтепа туманидаги иссиқлик марказида бўлиб, объектларнинг қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирди.
Пойтахт ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноий гуруҳ вакиллари йиллар давомида кузатилгани, далиллар етарлилигидан сўнг уларга рейдлар бошланганини билдирди. Шунингдек, у рейдлар қўшни давлатларда ўтказилаётгани ёки Jah Khalib концертидаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини айтди.
Қонунчилик палатаси депутатлари рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқарди. Унда давлат ёрдами бўйича лойиҳаларни Рақобат қўмитаси билан маслаҳатлашишни мажбурий қилиш, айрим санкцияларни юмшатиш таклиф этилганди.
Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари «Салимбой» лақаби билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танлади. Жиноят ишининг айблови ўзгартирилиб, янада оғирроқ жазо назарда тутилган.
Тошкент шаҳар ИИББ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, тадбиркор Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган ва қидирувга берилмаган.
NRG қурилиш компанияси Тошкент аҳолиси орасида тадқиқот ўтказиб, улар ҳаётининг турли жабҳаларига қанча вақт сарфлашларини аниқлади ва тадқиқот натижалари билан ўртоқлашди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар божхона расмийлаштирувидан ўтказишда чегарада ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Британиянинг Titan Airways авиакомпаниясининг А330−300 юк самолёти носозлик туфайли Тошкентдан Лондонга уча олмади, дея хабар берди Uzbekistan Airports. Самолёт учиш-қўниш йўлагида шатакка олинган. Аэропорт одатдаги тартибда ишлади.
Қонунчилик палатаси депутатлари дронларни ноқонуний олиб кирганлик ва улардан фойдаланганлик учун жазоларни юмшатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилмоқда. Ҳозирда бу учун фақат жиноий жавобгарлик бор.
Ўзбекистон бўйлаб барча метан заправкалари фаолияти соат 6:00 дан 12:00 гача қисқартирилди. Аввалроқ улар 15:00 га қадар ишлаши билдирилганди.
Энергетика вазирлиги электрдан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича рейдлар ўтказилаётганини маълум қилди. Реклама баннерлари, дарахтлардаги ёриткичлар, дорихона, овқатланиш шохобчалари ёзувидаги чироқлар ўчирилмоқда. Вазирлик электрни беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
Фарғона халқаро аэропортида янги ILS/DME қўниш тизимини янгилаш бўйича ишлар якунланди. Бу мураккаб метеорологик шароитларда самолётларнинг қўнишини ва парвозлар хавфсизлигини таъминлайди хамда хизмат кўрсатиш сифатини оширади, дейилади Uzbekistan Airports хабарида.
Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони Туркия ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 8100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм олганлар ушланди.
Қувасой тиббиёт бирлашмасида бош шифокор в.б. беморнинг касалхона ҳудудида машинасини тез ҳайдаган эрига эътироз билдирди. Улар ўртасида низо келиб чиққач, шифокор эркакка боши билан зарба берди, эркак эса уни пичоқ билан жароҳатлади. Шифокор операция қилиниб, реанимация бўлимида даволаняпти.
Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик уч нафар бола «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйди. Милиция болаларнинг оилалари миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаб келаётгани ва шу туфайли мамлакатдан чиқариб юборилишини билдирди.
Доҳада Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси очилиш маросими бўлди. 2023 йил май ойида Тошкентда ушбу давлатнинг дипломатик ваколатхонаси иш бошлаганди.
Ўзбекистондаги олийгоҳлар талабаларига 25 декабрдан 7 январгача маҳаллий йўналишдаги поездлар учун 50 фоизли чегирма берилади. У бизнес класс вагонлар ва «Афросиёб» электропоездига нисбатан амал қилмайди.
Мирзо Улуғбек туманида 50-сонли автобус ҳайдовчиси йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмай, ҳаракатланишни бошлади. Оқибатда бир йўловчи йиқилиб, пешанасидан жароҳат олди, қўли эса синди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг