Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.
Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.
Президент қарори билан маҳаллий минерал хомашёларни чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистонда кимё технопарклари ташкил этилади. Соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинган.
Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасидан йўқолган 100 дан ортиқ, умумий қиймати 2,6 млрд сўмга тенг ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи (аёл киши) 5 йилга қамалди, қолаверса, 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаши тақиқланди.
10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.
Ўзбекистон ва бутун МОда салбий меъёрлар ва гендер стереотиплар туфайли қизлар STEM ва IT соҳаларида ўқишда кам иштирок этяпти ёки умуман бундан четда қоляпти, дейилади ЮНИСEФ баёнотида. Ташкилот соҳадаги гендер тафовутни камайтириш ва имкониятларни кенгайтиришга сармоя киритишга чақирди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,23 сўмга қимматлаб, 11 084,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.
Тошкентнинг Махтумқули кўчасида икки кишининг ўлими билан боғлиқ аварияга сабабчи бўлган BMW ҳайдовчиси воқеа ҳақида сўзлаб берди. Бироқ телеканалларда эфирга узатилган интервьюда у катта тезликда ҳаракатлангани ва хавфли «манёвр»лар қилгани ҳақида бирор сўз айтмади.
ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов Бельгияда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар кадрлар тайёрлаш, ташкилотнинг ҳудудий марказларида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари учун мунтазам амалиётларни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.
Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.
Тошкентнинг янги учрашув маконига айланган ва инвесторлар ҳаётини енгиллаштиришга мўлжалланган Piramit Tower ўзининг бир йиллигига махсус сюрприз тайёрлади. Лойиҳа янги Piramit Plan билан ўзининг хослигига янги хусусиятлар қўшди.
Қамчиқ довонида VOLVO русумли юк машинаси хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги 2 та Isuzu`га бориб урилди. Юк машиналарининг бирида ёнғин чиқди. ФВВ ходимлари ва қутқарувчилар ёнғинни ўчириб, жабрланган 3 нафар ҳайдовчини шифохонага юборди.
Самарқанд вилоятида жами 1,9 млрд сўм, Тошкент шаҳрида эса 400 млн сўмдан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар — банк ходимлари ва фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади. Қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Президент соҳада тажрибага эга хорижий компания билан қўшма корхона ташкил қилиб, оммабоп электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни топширди. Электромобилларнинг нархи арзон бўлиши кераклиги, маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши ҳам белгиланди.
Тошкентда сўнгги икки кун ичида тўрт киши спиртли ичимликлардан заҳарланишдан вафот этди, бир киши комада. Прокуратура хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жиноий иш қўзғатди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади. Сув омбори биргаликда бошқарилади
Триатлон бўйича Осиё Кубогида 25 давлатдан 70 нафар спортчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоасидан беш нафар спортчи иштирок этди.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, биргина сентябрь ойининг ўзида 78,2 минг россиялик турист Ўзбекистонга келди. Расмий статистика эса, январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет элликлар келганини қайд этди. Россиядан келувчиларнинг мақоми ва сони тўғрисида аниқ рақамлар тақдим этилгани йўқ.
Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини Американинг уч нафар тадқиқотчиси Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дыбвигга топширди. Бошқа номинациялардан фарқли равишда мукофотни Альфред Нобель хотирасига атаб Швеция миллий банки таъсис этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг