Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2000 талик чегарадан ошди.
30 апрель соат 06:00 дан бошлаб айрим карантин чоралари юмшатилмоқда. Фуқаролар 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00дан 20:00 га қадар шахсий ва хизмат енгил автотранспортларидан фойдаланишлари мумкин. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорлар барча турдаги енгил автотранспорт воситаларида ҳудудлараро ҳаракатланишига рухсат берилади.
Тошкент шаҳридан бўлган 61 ёшли коронавирус бемори ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда вафот этган коронавирус беморлари сони 9 кишига етди.
Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар, ТДЮУда эса Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерларга вилоятлар ва туманлар ўртасида ҳаракатланишга рухсат беришни топширди. ИИВ уларнинг автомобилларини постларда кутиб олиб, ярмарка ва савдо нуқталарига қадар кузатиб боради. Президент вазият яхшиланиши билан 10 майдан сўнг карантин босқичма-босқич юмшатилишини маълум қилди.
Тожикистонда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар русча қўшимчаларсиз берилади. Тақиқ миллий озчиликлари вакиллари ва рус фамилиясига эга бўлганларга таъсир қилмайди.
Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишларига ҳам рухсат берилади.
Uzbekistan Airways халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун йўловчилар чиптасини сотишни 30 июнга қадар тўхтатди. Авиачипта эгалари бир маротаба учиш санасини бепул тарзда кўчиришлари мумкин бўлади. Юк ташувчи ва почта авиақатновлари фаолияти эса давом этади.
Ички ишлар вазирлиги карантинга оид саволларга жавоб қайтарди. Хусусан, ҳунармандчилик, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолиятларини юритаётган тадбиркорлар шахсий транспорт воситасини хайдашга рухсатнома олиш имконияти, автомактабларда онлайн дарс жорий этиш масаласи ва бошқа саволларга жавоб берилди.
3 ой давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг энг кўпи — 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган.
Сирдарё вилоятида илк бор коронавирусга чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Наманганда ҳам беморлар соғайиб, жами тузалганлар сони 1059 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 14 тага ошиб, жами 1969 тага етди.
Яқин вақтларда яратилиши режалаштирилаётган Миллий идентификация тизими давлат ташкилотлари ва банкларга ташриф буюрган фуқаролар шахсини ҳужжатларни текширмасдан аниқлаш имконини беради. Мобил телефон рақами орқали ҳам шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади.
Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 11 нафар бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1005 кишига етди.
Уй-жой қурилишини паст қаватли турар жойларни бузиш ҳисобига амалга ошириш, узлуксиз ҳаракатланиш магистрали узунлигини 353,6 км етказиш, аэропортни шаҳардан жануб томонга 9 километр узоқликда жойлаштириш — Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг асосий қоидаларидан.
Бинолар ўртача қаватлилигини ошириш, экологик зарарли объектларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш, шаҳар муҳитини гуманизациялаш, шаҳар объектларига етиб бориш вақтини қисқартириш ва бошқалар — Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режаси бўйича президент қарори лойиҳасидан ўрин олган таклифлар.
Туркиянинг Kentsel Yenileme Merkezi A.S компанияси билан биргаликда Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепциялари ишлаб чиқилди. Тошкентнинг бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонда диний эркинлик бўйича амалга оширилган ижобий қадамларни олқишлаб, 2005 йилдан бери биринчи марта «диний эркинлик соҳасида алоҳида хавотирга молик давлатлар» қаторидан олиб ташлади.
2020−2021 йилларда барча қишлоқ ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернетга улаш ҳамда замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотларидаги барча хат ҳамда юридик ҳужжатлар фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб берилади.
Хитой ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган 100 мингта тест-тизими 29 апрель куни Ўзбекистонга етиб келди. Инсонпарварлик юкининг иккинчи қисмида тиббий ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва масофавий термометрлар етказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг