ДТМ абитуриентлар учун имтиҳонни 8 августдан бошлаш таклифи лойиҳаси тегишли ташкилотга киритилганини маълум қилди. Имтиҳонлар 10−13 кунгача давом этиши мумкин. Бу йил энг кўп абитуриент ЎзМУ, Наманган, Урганч давлат университетлари, Жиззах ва Тошкентдаги педагогика ўқув юртларида ўқиш ниятида.
Муборак туманида корхона раҳбари ва бошқалар томонидан пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш учун ажратилган 1,1 млрд сўм пул маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден «Ал-Қоида» етакчиси Айман аз-Завоҳирий Афғонистон пойтахти Кобулда ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида ўлдирилганини маълум қилди. Шу билан бирга, унинг оила аъзолари жабрланмаган, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ.
Тошкент шаҳридаги 14-оилавий поликлиника олдида Matiz ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида беш ёшли бола вафот этди.
Тошкент вилоятида 16 ёшли бола икки шериги билан ўзининг онасини қасддан ўлдириб қўйганликда гумонланмоқда. Бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани ва улар аёлнинг жасадини уйнинг ертўласига кўмиб ташлагани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистоннинг олтита вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари айрим шахслар ёнида қарийб 15 кг «опий» ҳамда салкам 4 кг «гашиш» моддаси борлигини аниқлади. Уларнинг аксарияти моддаларни қўшни давлатлардан олиб кириб, сотишни режалаштиргани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Хоразмда фуқарони 500 доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Андижондаги ҳолатда эса фуқаро бошқа бир фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 9 млн сўм олганликда гумон қилинмоқда.
Волгоград вилоятидаги фермер хўжалигида ишлаётган 11 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти овқатдан заҳарланди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, улар ҳозир шифохонада, ўзларини яхши ҳис қилмоқда.
Япония Ўзбекистонга компьютер томографияси учун учта сканер, ультратовуш ва рентген аппарати билан жиҳозланган мобил тиббий-диагностика контейнерини топширди. У чекка ҳудудлар аҳолисига, шу жумладан, табиий офатлар пайтида ёрдам бериш учун ишлатилади.
Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун 100 млн доллар миқдорда имтиёзли кредитлар ажратади. Банклар қарзларни миллий валютада 10 йил муддатга имтиёзли давр билан 10 фоиз ставкада тақдим этади. Аввалроқ МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини қисқартиришни сўраганди.
Ҳиндистонда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг тўртинчи турида Ўзбекистон жамоаси мусобақа фаворити — жаҳон рейтингида топ-10ликдаги шахматчилардан иборат АҚШ жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик қизлар эса ҳозиргача уч ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.
RTL Alliance халқаро логистика компанияси жаҳон логистикасидаги мураккаб вазиятга қарамай, турли мамлакатлардан хавфли юкларни етказиб бериш муаммосини муваффақиятли ҳал қилмоқда.
Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани масъул ходимлари «Гаистонтепа» археология ёдгорлиги ҳудудини уй-жой қуриш учун ноқонуний равишда ажратиб берган. Икки йил ичида моддий маданий мерос объекти бутунлай вайрон бўлди, етказилган зарар 80 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Блокдан чиқарилган Twitter ва бошқа тармоқлар, Конституцияни ўзгартириш муҳокамаси якунлангани, илк бор уч томонлама музокара ўтказадиган Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон, НКМКга $1,2 млрдлик халқаро кредит ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун инвестиция фондини ишга туширади. Бир ҳафта ичида уни яратиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади, дея маълум қилди бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.
Болгарияда таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мусобақа ташкилотчилари ўзбекистонлик Лайло Ҳасановани энг яхши таэквондочи қиз, деб эътироф этди. У жаҳон чемпиони бўлди, яна 9 нафар спортчи терма жамоа ҳисобига 1 кумуш ва 8 бронза медалини ёздириб қўйди.
Афғонистоннинг 2021 йил учун Ўзбекистондан электр энергияси бўйича қарзи йўқ. Ўтган йил етказиб берилган электр энергияси учун тўлов тўлиқ амалга оширилган, 2022 йил учун етказиб бериш бўйича ҳисоб-китоблар тизимли асосда амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Чорвоқ сув омборининг чап қирғоғида жойлашган «Чорвок оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди. Тендерда VIP Logistics ғолиб бўлди.
Тармоқларда Самарқандда эркаклар икки аёлни калтаклагани акс этган видео тарқалганди. Бунга аёллар бошқа бир аёл билан жанжаллашиб қолгани ва эркакларнинг машиналарига шикаст етказгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Видеодаги болакай эса аёлнинг фарзанди эмаслиги маълум бўлди. Томонларнинг фикри.
АКТ вазирлиги Ўзбекистонда ўтган йилнинг ёзидан бери блокда бўлган Twitter, «Вконтакте» тармоқлари ҳамда WeChat мессенжеридан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланганини маълум қилди. TikTok платформасига кириш эса ҳозирча тикланмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг