Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
1 август 2022, 16:18

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

2−5 август кунлари саккизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди
1 август 2022, 15:52

НКМК $1,2 млрдлик халқаро кредитни жалб қилди

JPMorgan Chase, Citi, Societe Generale и Credit Suisse`дан иборат хорижий банклар консорциуми Навоий кон-металлургия комбинатига инвестиция дастурини амалга ошириш учун 1,2 млрд доллар кредит ажратди.

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди
1 август 2022, 15:33

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди

Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?
1 август 2022, 15:15

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда август ойида ҳаво ҳарорати июлга қараганда 1,5−2,5 даража салқинроқ бўлади. Бу йилги август нисбатан қулай ҳарорат билан бошланади ва ой охирига қадар устунлик қилади. Бироқ, жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб хабар қилди Ўзгидромет.

IT-мутахассислар учун соврини $1 млнлик президент танлови ўтказилади
1 август 2022, 12:51

IT-мутахассислар учун соврини $1 млнлик президент танлови ўтказилади

Inha университети талабаси Ясмина Аблаева Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда ҳар йили IT-мухатассислар учун президент танловини ўтказиш таклифини билдирди. Давлат раҳбари бунинг учун $1 млнлик ажратилишини маълум қилди. «Биз бу пулни топиб, танловни эълон қилишга ҳаракат қиламиз», — деди президент.

Ҳафта давомида ҳаво исиб кетмайди, айрим жойларда ёмғир ёғади
1 август 2022, 11:54

Ҳафта давомида ҳаво исиб кетмайди, айрим жойларда ёмғир ёғади

Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади, ҳарорат +39 даражагача кўтарилади. Айрим ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади
1 август 2022, 11:15

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди
1 август 2022, 11:04

Навоийда 3,2 млрд сўмлик 30 дона майнинг қурилмаси ўғрилаб кетилди

Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
1 август 2022, 10:08

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди
1 август 2022, 09:50

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.

Тошкентда юк автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди
31 июль 2022, 14:56

Тошкентда юк автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz ҳайдовчиси вафот этди

Тошкентнинг Бектемир туманида Matiz ва Howo юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
31 июль 2022, 13:24

Тошкент вилоятида 2 гектар ерни $500 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ишлаб чиқариш цехи қурмоқчи бўлган шахсга 500 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. У сўралган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

«Жамиятимизда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш муҳим» — президент
30 июль 2022, 21:43

«Жамиятимизда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш муҳим» — президент

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган табригида мана шундай мураккаб замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бебаҳо бойлик бўлмиш барқарорликни сақлаш, жамиятда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш қанчалик муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганини таъкидлади.

Бокс: Элнур Абдураимов Леонель Моренони нокаутга учратди
30 июль 2022, 21:07

Бокс: Элнур Абдураимов Леонель Моренони нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда мексикалик Леонель Моренони нокаутга учратиб, вакант бўлган IBF North American камари соҳибига айланди. Ўзбекистонлик спортчи шу вақтга қадар мағлубиятга учрамаган ва ғалабаларининг 90 фоизини муддатидан олдин якунлаган.

Украинада аҳолига ош тарқатиб келган Сардор Ҳакимов ракета зарбасидан ҳалок бўлди
30 июль 2022, 17:52 1

Украинада аҳолига ош тарқатиб келган Сардор Ҳакимов ракета зарбасидан ҳалок бўлди

Украинада маҳаллий аҳолига палов улашиб келган ўзбекистонлик Сардор Ҳакимов ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. У отишма пайтида ертўлада палов пиширишга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим тартиби тасдиқланди
30 июль 2022, 16:44

Ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан профессионал таълим муассасаларига сиртқи ва кечки таълим шаклига қабул қилиш тартиби белгиланди. Унга кўра, сиртқи таълимда мустақил, жумладан масофадан туриб ўқиш, кечки таълимда эса бу икки услубга қўшимча равишда тушдан кейин аудиторияда машғулот ўтилиши мумкин.

«Менинг юзимни интернетга қўйишга ҳаққинг йўқ». ППХ инспектори вояга етмаган болага қўпол муомала қилди
30 июль 2022, 13:32

«Менинг юзимни интернетга қўйишга ҳаққинг йўқ». ППХ инспектори вояга етмаган болага қўпол муомала қилди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ППХ инспектори вояга етмаган бола билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ходим болага унинг видеоси, жумладан «юзини интернетга чиқаришга ҳаққи йўқлигини» айтиб, акс ҳолда уни ва ота-онасини судга бериш билан қўрқитган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

«Ислоҳотлар олдинга силжиши, стратегиялар даражасида қолиб кетмаслиги муҳим» — ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси
30 июль 2022, 13:10

«Ислоҳотлар олдинга силжиши, стратегиялар даражасида қолиб кетмаслиги муҳим» — ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси

ЕИ элчиси Шарлотта Адриан «Газета.uz» га Кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги янги келишувнинг устувор йўналишлари, одамлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти ва президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ҳақида гапирди. У Россияга қарши Ғарб санкциялари ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Қорақалпоғистон ИИВга янги раҳбар тайинланди
30 июль 2022, 10:54

Қорақалпоғистон ИИВга янги раҳбар тайинланди

Қорақалпоғистонда кадрлар ўзгариши давом этмоқда. Бунгача Қўнғирот тумани ички ишлар бўлимига раҳбарлик қилган Бахтияр Торебеков республика ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Нима тайёрлаймиз: Сабзавотли таомлар
30 июль 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Сабзавотли таомлар

Товуқ ва сабзавотли вок лапшаси, сабзавотли киш, ажабсанда, сабзавотли рагу, товуқ ва сабзавотлардан қилинган тоблатма, туркча рататуй, сабзавотлар билан чўпчаларда пиширилган товуқ — Zira.uz турли хил мазали сабзавотли таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг