Жаримаси мавжуд транспортлар ЙПХ постларида тўхтатилади
13 июль 2022, 14:32

Жаримаси мавжуд транспортлар ЙПХ постларида тўхтатилади

Ҳукумат қарори билан 13 июлдан ЙПХ постларида транспортлар жарималари бор ёки йўқлигига қараб, «яшил» ва «қизил» йўлакларга йўналтирилади. Қарздорлиги бор ҳайдовчилар шу жойнинг ўзида тўловни амалга оширса, ҳаракатда давом этишига рухсат берилади, акс ҳолда эса машина жарима майдончасига қўйилади.

Шри-Ланка президенти оммавий норозиликлардан сўнг мамлакатни тарк этди
13 июль 2022, 14:27

Шри-Ланка президенти оммавий норозиликлардан сўнг мамлакатни тарк этди

Шри-Ланкадаги иқтисодий инқирозлар туфайли юз берган оммавий норозиликлар фонида мамлакат президенти Готабая Ражапакса 13 июль куни истеъфога чиқишини эълон қилганди. У мамлакатни тарк этгани ва Мальдив оролларига учиб кетгани маълум бўлди. Парламент янги президентни 20 июль куни сайлаши кутилмоқда.

200 минг сўмлик банкнота муомалага чиқарилади
13 июль 2022, 13:19 1

200 минг сўмлик банкнота муомалага чиқарилади

Марказий банк 15 июлдан 200 минг сўмлик банкнота муомалага чиқарилишини маълум қилди. Мазкур банкнота «Буюк Ипак йўли» ҳамда Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.

Самарқандда 17 ёшли йигит айби билан юзага келган аварияда икки киши вафот этди
13 июль 2022, 12:40

Самарқандда 17 ёшли йигит айби билан юзага келган аварияда икки киши вафот этди

Самарқандда 17 ёшли йигит синглисининг дугоналарини Cobalt автомобилида олиб кетаётганда ЙТҲ содир этди, бунинг оқибатида икки нафар қиз вафот этди. Бошқа бир аварияда эса двигатели ўчиб қолган Damas`ни итариб кетаётган ҳайдовчи орқадан юк машинаси уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Ўзбекистонга яна жазирама кунлар кириб келмоқда
13 июль 2022, 11:51

Ўзбекистонга яна жазирама кунлар кириб келмоқда

Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши натижасида пайшанба кунидан бошлаб ҳафта якунигача Ўзбекистонда ҳарорат +41 даражагача кўтарилади. Жануб ва чўл ҳудудларда 43 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сирдарёда тўрт нафар ёшлар экстремистик мазмундаги материалларни тарқатганликда гумонланмоқда
13 июль 2022, 11:44

Сирдарёда тўрт нафар ёшлар экстремистик мазмундаги материалларни тарқатганликда гумонланмоқда

Мирзаобод туманида 18−24 ёшлар орасидаги тўрт нафар фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилоти таъсирида экстремистик мазмундаги аудио-видео материалларни танишлари орасида тарғиб қилиб келганликда айбланмоқда. Суд гумондорларни айбдор деб топса, 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин.

Ҳавони ифлослантираётган бешта гипс ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
13 июль 2022, 11:00

Ҳавони ифлослантираётган бешта гипс ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Экология қўмитаси Фарғона вилоятида ҳавони ифлослантираётган бешта гипс ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб, мажбурий кўрсатмалар берганди. Қўмита корхоналар берилган муддатда кўрсатмани бажармагани учун уларни судга берди.

БААнинг учта компанияси Ўзбекистонда электр энергия ишлаб чиқаришга $3 млрдлик инвестиция киритади
13 июль 2022, 10:37

БААнинг учта компанияси Ўзбекистонда электр энергия ишлаб чиқаришга $3 млрдлик инвестиция киритади

«Талимаржон» ИЭС БААнинг «Mubadala» ва «Taqa» компаниялари ёрдамида модернизация қилинади. «Masdar» компанияси Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Навоийда қуёш ва шамол электр станцияларини қуради. Мазкур лойиҳаларга жами $3 млрд жалб этилади, бунда маҳаллий маҳсулотлар ва ишчи кучидан фойдаланилади.

Қашқадарёда аёл эри ва унинг қариндошлари томонидан «самосуд» қилинди
13 июль 2022, 10:06

Қашқадарёда аёл эри ва унинг қариндошлари томонидан «самосуд» қилинди

Қашқадарёда аёл ўзининг эри ва унинг қариндошлари томонидан калтакланди. Вилоят ИИБ бунга аёл бошқа фуқаро билан ишқий муносабатда бўлиб юргани сабаб бўлганини айтмоқда. Аёлни боғлаб қўйиб, сочини кесиб, калтаклагани ва қамчи билан муттасил ургани учун гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

27 та туман ва шаҳарда инновация бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади
13 июль 2022, 09:49

27 та туман ва шаҳарда инновация бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади

Ўзбекистоннинг тўрт йилга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди. Бу вақт давомида инновацион технологиялар яратишнинг ғоядан якуний истеъмолчигача бўлган комплекс тизими яратилади. 26 та туман ва битта шаҳарда инновация бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилади.

ОТМ талабалардан «обходной» тўлдиришни талаб қилиши президент фармонига зид — Адлия вазирлиги
13 июль 2022, 00:10

ОТМ талабалардан «обходной» тўлдиришни талаб қилиши президент фармонига зид — Адлия вазирлиги

Айрим ОТМларда президент фармонига зид равишда талабалардан «айланма варақа»ни қоғоз шаклда тўлдириб келиш талаб этилмоқда. Адлия вазирлиги ўтказган текширувларда бу ўз тасдиғини топди. Олий таълим вазирлиги ва тегишли ОТМларга президент фармони ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича тақдимнома киритилди.

«Толибон» Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида иштирок этади — Владимир Норов
12 июль 2022, 17:53

«Толибон» Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида иштирок этади — Владимир Норов

Ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Москвада бўлиб ўтган давра суҳбатида «Толибон» ҳаракати делегацияси 25−26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этишини маълум қилди.

Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси $1500 пора билан қўлга тушди
12 июль 2022, 16:29

Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси $1500 пора билан қўлга тушди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туман прокурори ёрдамчиси 1500 долларни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланди. Гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, у 5 йилгача қамалиши мумкин.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита чегара божхона пункти очилди
12 июль 2022, 14:20

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита чегара божхона пункти очилди

Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти қайта тикланди. Улар фақат куннинг ёруғ вақтлари ишлайди.

БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган Марказий ва Жанубий Осиё бўйича махсус резолюцияни тасдиқлади
12 июль 2022, 13:56

БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган Марказий ва Жанубий Осиё бўйича махсус резолюцияни тасдиқлади

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан 40 та давлат билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Ҳужжат Нью-Йоркда Абдулазиз Камилов томонидан тақдим этилди.

АҚШ Ўзбекистонни санкцияга тушган товарларни потенциал етказиб берувчилар рўйхатига киритди
12 июль 2022, 13:32

АҚШ Ўзбекистонни санкцияга тушган товарларни потенциал етказиб берувчилар рўйхатига киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатларни Россия ва Беларусга санкцияга тушган товарлар етказилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди.

Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди
12 июль 2022, 10:29

Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

Ўзбекистонда давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Марказий банк банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди
12 июль 2022, 00:10

Марказий банк банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди

Душанба куни тармоқларда банклардан бири банкоматда нақд пул ечиш учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк тижорат банклари комиссия миқдорини мустақил белгилашини айтиб, фоиз оширилиши «эркин бозор шароитида ўзини оқламаслигига» ишонтирмоқда.

Илон Маск Twitter билан келишувдан воз кечишга қарор қилди
11 июль 2022, 17:36

Илон Маск Twitter билан келишувдан воз кечишга қарор қилди

Миллиардер Илон Маск Twitter компанияси платформадаги сохта аккаунтлар сони ҳақида аниқ маълумот бермагани учун ижтимоий тармоқни сотиб олмасликка қарор қилди. Twitter харид бўйича келишув шартларини бажартиришга эришиш учун Маскни судга бермоқчи.

«Тошкент-Ўш» трассасидаги аварияда икки киши ҳалок бўлди
11 июль 2022, 16:20

«Тошкент-Ўш» трассасидаги аварияда икки киши ҳалок бўлди

«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидан ўтувчи қисмида юзага келган ЙТҲ оқибатида «Исузу» юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида ухлаб қолгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг