Сенат фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, унинг оқибатларини бартараф этиш, молиявий ва моддий ресурслар ажратиш тартиби белгилаб берилган.
Тошкентда 28 ёшли аёл салкам бир ойлик чақалоғини 35 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Сирдарёда эса 29 ёшли аёл 4 ёшли фарзандини 16 минг долларга сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сенат «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. У 2006 йилдан бери амалда бўлган қонунни алмаштиради. Қонун солиқ маслаҳати хизмати турларини кенгайтириш ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқларни беришни назарда тутмоқда.
Венгрияда ўтган «Катта дубулға» туркумидаги турнирда ўзбекистонлик Шохруҳ Бахтиёров (бронза) ва Раҳимжон Субхонов (кумуш) медалларга эга чиқди.
Ўнлаб турдаги салқин ширинликлар, танловлар, томошалар, концертлар ва совғаларни ўз ичига олган кенг кўламли уч кунлик байрам меҳмонларни кутмоқда.
Ўзбекистон шаҳарлари тобора ўсиб, ҳудудларни эгаллаб бормоқда. Хусусий уйларда яшовчи аҳоли зичлигининг пастлиги экин майдонларининг ўзлаштирилиши ҳисобига таъминланиб, аҳоли фаровонлигига таҳдид солмоқда. Ўзбекистон шаҳарлари нима учун нотўғри ўсиб бораётгани — Жаҳон банки ҳисоботи шарҳида.
Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилишини маълум қилди. Вазият ҳукумат томонидан назоратга олинган, қабул санаси эса тез орада SMS-хабарнома ҳамда телеканаллар орқали етказилади.
Мудофаа вазирлиги Қорақалпоғистонда намойишчилар томонидан тўхтатилган БТР махсус техникаси ичида бўлган ҳарбийларнинг интервьюсини эълон қилди. Улар ўшанда калтакланганди. Аскарлар ўша куни қурол ишлатиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги буйруққа бўйсунишганини сўзлаб беришди.
Халқ билан мулоқот қилинганда Нукус воқеасининг олдини олиш мумкин эди, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ёнган оловни ўчирди, намойишларда жабрланганларга ёрдам берилади, Ўзбекистон тарихида ўша кунлар ўчмас саҳифа бўлиб қолади — «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида қандай фикрлар билдирилди?
MEDIAPARK ташкил топганининг етти йиллиги муносабати билан компания конкурс эълон қилди. Ушбу конкурс орқали 15 млн сўмгача бўлган маиший техника харид қилиш учун сертификат ютиб олиш мумкин.
Олхўри ва безели пирог, крамбл, брауни-чизкейк, олхўри солиб пиширилган шоколадли пирог, творогли галета — Zira.uz турли хил мазали олхўрили пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ишдан кетган президент Администрацияси раҳбари, Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан ҳибсга олинганлар, Синдзо Абэ вафотига ҳамдардлик билдирган Шавкат Мирзиёев, ҳайит куни масжидга етиб олиш учун махсус автобуслар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 8 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Импорт қилувчилар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтириши камайиши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз».
Нодир металларни қазиб олиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган «Янги Кон» компаниясини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, уран қазиб олиш ва захираларини икки баравар ошириш белгиланди. Ерости сувларидан самарасиз фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Чимкентда қотиллик содир этгани учун қарийб 20 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Халқаро IT-сертификатларини олган 14−30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари сарфланган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олишлари мумкин. Бунда компенсация миқдори сертификатнинг даражасига боғлиқ бўлади. Компенсация олиш учун аризаларни онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали юбориш керак.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри ҳокими Илёр Хўжаев касаллик туфайли 45 ёшида вафот этди. У ушбу лавозимда 2016 йилдан бери ишлаётган эди.
Баҳрайнда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон полвонлари терма жамоа ҳисобига яна иккита бронза медалини қўшиб қўйишди.
Президент қарорига кўра, йил охиригача Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги 34 маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Республикада 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази қурилади, Нукусда оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган хоспис ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг