1 июлдан электр ва газ учун тарифлар оширилмайди, чунки ҳукумат фуқароларнинг тарифларни ўзгартириш ва ижтимоий нормани жорий этиш бўйича юбораётган таклифларини ўрганишда давом этмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Россия корхоналарига қарши санкциялар режимини бузгани учун Ўзбекистоннинг Promcomplektlogistic компаниясига нисбатан чекловларни жорий қилди. У бошқа компаниялар қаторида «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш» да гумон қилиниб, «қора рўйхат» га киритилган.
Бишкек суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 2020 йилнинг октябридаги оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши бўйича оқлади.
Бағдод туманида тадбиркор аҳолига ажратилган арзон нархдаги 151,4 тонна ун маҳсулотини белгиланган маҳаллаларга етказиб бермасдан, Марғилон шаҳрида бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзгидромет ҳафта охиригача Сўх ва Фарғона туманлари, қолаверса, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида музли сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
Самарқандда тўрт киши «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилиш, мамлакатдаги конституцион тузумни ағдариб, халифалик давлатини тиклашга уринганликда гумонланмоқда. Уларни Польшада яширинган ташкилот етакчиларидан бири бошқаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш муддатлари ўзгариши бўйича тушунтириш: янги тартиб 1 июлдан эмас, балки 1 сентябрдан кучга киради. Бу йўловчиларни тижорий ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига тааллуқли эмас.
Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Июль-август ойларида 944 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.
Адабиётшунос олим, профессор Иброҳим Ҳаққул 73 ёшида вафот этди. У Абдулҳамид Чўлпон, Хожа Аҳмад Яссавий ва бошқа арбобларнинг асарларини ўқувчиларга етказган, қолаверса, рус тилидаги икки жилдлик «История узбекской литературы» китобининг муаллифларидан бири ҳисобланади.
1 июлдан бўш турган кўчмас мулк объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди, қолаверса, ҚҚС маъмурчилиги ҳам соддалаштирилади. 2023 йилнинг март ойигача «E-aktiv» га маълумотларни киритиш ихтиёрий бўлади.
Энергетика вазирлиги давлат кафолатларини беришни қисқартириш ҳамда таваккал қилиб, электр станцияларини қурадиган хусусий инвесторларни жалб қилиш мақсадида энергетика тизимида эркин бозор яратмоқда, дея маълум қилди Энергетика вазирлигининг лойиҳа бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Бокуда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессиясида Хива 2024 йил «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» дея эълон қилинди.
1 июлдан текин бўладиган «тонировка», пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотаётган Ўзбекистон, ҳокимларга кластернинг ички ишига аралашиш тақиқлангани, конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётганлар, уксусдан вафот этган аёл ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 28 июндаги хабарлари дайжестида.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди. ОТМнинг 3 — 4-босқич талабалари ҳафтада уч куни Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки амалий ўқув машғулотларида қатнашадилар.
ЖАРда коррупция иши бўйича айбланиб, таъқиб қилиб келинган ва АҚШ молия вазирлиги томонидан санкциялар қўлланилган ҳамда Ўзбекистонда йирик бизнес лойиҳаларини амалга ошираётган ака-ука Гупталар БААда қўлга олинди.
Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари минтақада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ҳужжатни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.
UzAutoMotors аномал иссиқда машиналарни қуёш нуридан сақлаш, унга ёқилғи қуйиш, моторларини асраш, ҳаво ҳарорати таъсирини камайтириш ва бошқалар бўйича тавсиялар берди.
1 июлдан автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинди, олд ён ойналарни эса 2,4 млн сўм этиб белгиланди. Мазкур тартиб президент қарори билан расман тасдиқланди.
«Тинчлик» метро бекатининг 2-вестибюлида иссиқ сув қувурларидан сув сизиб чиқиши ҳолати содир бўлди. Шу боис бекатнинг бир қисми вақтинча ёпилди ва муаммолар бартараф этилмоқда, деб маълум қилди Тошкент метрополитени.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг