Оксфорд луғати 2021 йил сўзини танлади
1 ноябрь 2021, 17:37

Оксфорд луғати 2021 йил сўзини танлади

Оксфорд луғати 2021 йил сўзи деб «вакцина» ёки «вакцинация» маъносини берувчи vax сўзни танлади. «Бу йилги муҳитни яхшироқ акс эттирувчи сўз йўқ», — дея таъкидлади луғат тузувчилари.

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди
1 ноябрь 2021, 17:29

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди
1 ноябрь 2021, 17:10

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди

Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди
1 ноябрь 2021, 16:31

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди

Дунё армиялари бўйича Global Firepower Index — 2021 рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари 140 давлат ичидан 51 ўринни эгаллади. Мамлакат армияси Марказий Осиё бўйича биринчи ўринда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
1 ноябрь 2021, 16:28

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,87 сўмга кўтарилиб, 10 690,08 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди
1 ноябрь 2021, 15:58

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди

Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди
1 ноябрь 2021, 15:50

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.

Москва маъмурияти қурилиш майдонларида меҳнат мигрантларидан воз кечиш режасини ишлаб чиқади
1 ноябрь 2021, 15:41

Москва маъмурияти қурилиш майдонларида меҳнат мигрантларидан воз кечиш режасини ишлаб чиқади

Москва мэрияси қурилиш майдончаларида меҳнат мигрантларидан воз кечиш режасини тайёрлайди. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, меҳнат ресурслари танқислиги 40%га яқинлашган. Россия пойтахти расмийлари қурилишга камроқ, лекин уч-тўрт марта кўпроқ иш ҳақи билан яхшироқ малакага эга мутахассисларни жалб қилмоқчи.

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда
1 ноябрь 2021, 15:32

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда

«Ипак йўли» туризм университети маданий мерос ихтисослигига ҳам эга бўлади ва ШХТнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч ОТМга айланади. Шунингдек, университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди
1 ноябрь 2021, 15:15

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди

Вазирлар Маҳкамаси тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришда масъулиятсизликка йўл қўйган икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосарига интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди
1 ноябрь 2021, 14:04

Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади
1 ноябрь 2021, 12:09

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади

Ҳафтанинг ўртасигача Ўзбекистон бўйлаб +15…+17 даражагача илиқ об-ҳаво бўлади. Иккинчи ярмида эса республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати +3…+8 даражагача пасайиши кутилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда
1 ноябрь 2021, 11:55

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Мухтор Темиров 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари Жаҳонгир Тўйчиевни ҳақоратлади, Daryo мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан эса куч ишлатди. Бунга пресс-тур вақтида ажратилган автобуснинг «олиб қўйилиши» сабаб бўлгани айтилмоқда. Компания матбуот хизмати муносабат билдирди.

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
1 ноябрь 2021, 11:49

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
1 ноябрь 2021, 11:37

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат бўйича ўтказилган мониторингда 65 нафар мансабдор шахсга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди. Мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди
1 ноябрь 2021, 10:55

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ССВ раҳбаридан туғруқдан кейин вафот этган аёлнинг ўлимини яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У мазкур хабарни рад этиб, бу «вазиятни нотўғри талқин қилиш» деб ҳисоблашини таъкидлади.

Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган
1 ноябрь 2021, 10:41

Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган

2018−2020 йилларда жами 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, ОТМларга ўқишга кирган. Бош прокуратура ўрганишларига кўра, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони орттирилган. Туризм ва спорт вазирлиги бунда асосий айбдор мусобақа бош ҳакамлари эканлигини таъкидлаб, улар спорт федерациялари томонидан белгиланишини қайд этди.

Грузиядаги муниципал сайловларда ҳукмрон партиянинг деярли барча номзодлари ғалаба қозонди
1 ноябрь 2021, 10:13

Грузиядаги муниципал сайловларда ҳукмрон партиянинг деярли барча номзодлари ғалаба қозонди

Грузиянинг 20 та шаҳридан 19 тасида муниципал сайловларнинг иккинчи босқичида ҳукмрон партия номзодлари ғалаба қозонди. Мухолифат натижаларни тан олмади, «муросасиз кураш»га ваъда берди ва митинг эълон қилди.

G20 етакчилари Ер юзида бир трлн дарахт экишни мақсад қилишди
1 ноябрь 2021, 09:40

G20 етакчилари Ер юзида бир трлн дарахт экишни мақсад қилишди

G20 саммитига аъзо давлатлар «сайёранинг энг ёмонлашган экотизимларига алоҳида эътибор берган ҳолда» 2030 йилгача бир трлн дарахт экишни мақсад қилди. Римда бўлиб ўтган саммит доирасида имзоланган декларацияда бу ҳақда айтилмоқда.

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқимига аъзоликда гумонланган 12 нафар шахс қўлга олинди
31 октябр 2021, 13:44

Қашқадарёда «Жиҳодчилар» оқимига аъзоликда гумонланган 12 нафар шахс қўлга олинди

ДХХ Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими тарафдорлари сифатида гумонланаётган 12 кишини қўлга олди. Уларнинг орасида маҳалла раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳам бор. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг