Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди
9 январь 2022, 17:32

Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди

COVID-19`га қарши кураш бўйича махсус комиссия карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Барча ташкилотларга ходимларни фақат эмланганидан кейин иш жойига киритишга рухсат берилади. Давлат органларига ҳар қандай тадбир ўтказиш тақиқланади. Аҳолини тўлиқ эмлаш жараёни жадаллаштирилади.

Туркманистон «Дўзах дарвозаcи» газ кратерини сўндиришни режалаштирмоқда
9 январь 2022, 14:42

Туркманистон «Дўзах дарвозаcи» газ кратерини сўндиришни режалаштирмоқда

Туркманистон президенти 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери ёниб турган «Дўзах дарвозаси» газ кратерини сўндиришни буюрди.

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм этиб белгиланди
9 январь 2022, 10:37

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 498 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда бир ойда киши бошига минимал истеъмол харажатлари 13,2 фоизга ошиб, 498 минг сўмни ташкил этди. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши натижасида айрим турдаги пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши кутилмоқда.

Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди
9 январь 2022, 10:27

Мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

ХТВ мактабларда қишки таътил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилди. Мазкур қарор мактаб раҳбарлари ва педагоглар учун янги Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида қабул қилинди.

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 январь 2022, 22:00

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмасдан Malibu`га қарши ўқотар қурол ишлатилгани, нархи азонлашган АИ-80 бензини, Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмаганини айтган Нурмат Отабеков, Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси, Қозоғистондаги вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 8 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

8 кунда харид чеклари учун йиғилган кэшбек қарийб 950 млн сўмни ташкил этди
8 январь 2022, 18:51

8 кунда харид чеклари учун йиғилган кэшбек қарийб 950 млн сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда январь ойи бошидан бери 10 мингдан ортиқ истеъмолчи 100 мингга яқин харид чекини кэшбек учун рўйхатдан ўтказди. Фуқароларда йиғилган кешбэк суммаси эса 941 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмади — Нурмат Отабеков
8 январь 2022, 17:28

Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмади — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланмаган. «Бироқ, ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди… Янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас», — деди у.

Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинди
8 январь 2022, 16:33

Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси эълон қилинди

Ҳукумат комиссияси хулосасига кўра, Денов шаҳридаги «савдо мажмуасидаги чақнашда портловчи моддалар қўлланилмаган». Мажмуа остидан ўтган, бироқ, фойдаланишда бўлмаган қувурнинг 6 та жойидан сизиб чиққан газ бино ичида тўпланган ва портлаш юзага келган. Воқеадан бир кун олдин шаҳар газ таъминоти бўлими ушбу узилмай қолган газ қувури линиясини тармоққа улагани айтилмоқда.

Биржада АИ-80 бензини нархи 6,3 фоизга арзонлашди
8 январь 2022, 15:59 1

Биржада АИ-80 бензини нархи 6,3 фоизга арзонлашди

Шанба куни эрталабки биржа сессияси якунларига мувофиқ, АИ-80 маркали бензиннинг нархи 6,3 фоизга пасайиб, бир тонна учун — 7,47 млн сўмни ташкил қилди.

Учта хусусий бандлик агентлиги лицензияси вақтинча тўхтатилди
8 январь 2022, 15:00

Учта хусусий бандлик агентлиги лицензияси вақтинча тўхтатилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги — 2,3 млрд сўм захира маблағларини тўлдирмаганлиги сабабли учта хусусий бандлик агентлиги лицензиясини вақтинча тўхтатди.

Деновдаги портлашда 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган — ФВВ
8 январь 2022, 14:38

Деновдаги портлашда 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етган — ФВВ

ФВВ Деновдаги савдо мажмуасида юз берган портлаш оқибатида жами 226 та кўчмас мулкка 22,6 млрд сўмлик зарар етганини маълум қилди. Талофат кўрган биноларнинг 25 таси яроқсиз деб топилган, шундан 13 та хонадон эгалари бошқа жойга кўчирилиб, уйлари таъмирлаб берилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: бананли ширинликлар
8 январь 2022, 13:39

Нима тайёрлаймиз: бананли ширинликлар

Бананли крамбл, қатламачалар, шоколад ва бананли маффинлар, шоколад ва ёнғоқ солиб пиширилган бананли нон, печеньелар ва қуймоқлар — Zira.uz бананли ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда эканлиги айтилмоқда
8 январь 2022, 13:12

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда эканлиги айтилмоқда

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтда эканлиги ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан алоқада бўлиб тургани айтилмоқда. Унинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг ёзишича, элбоши барчани Қозоғистон президенти атрофида бирлашишга чақирган.

Қишки таътил узайтирилиши сабаб ОТМларда ўқув муддати ўзгармайди
8 январь 2022, 12:42

Қишки таътил узайтирилиши сабаб ОТМларда ўқув муддати ўзгармайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов талабалар учун қишки таътил 24 январгача узайтирилгани ортидан ОТМларда ўқув ҳафталари чўзилмаслигини маълум қилди. Янги кредит-модул тизими туфайли талабалар иккинчи семестрда 15 ҳафта ўқийди, илгари 19−20 ҳафтани ташкил қилган.

Юнусободда Malibu ҳайдовчисини тўхтатишда ўқотар қуролдан фойдаланилди
8 январь 2022, 12:07

Юнусободда Malibu ҳайдовчисини тўхтатишда ўқотар қуролдан фойдаланилди

Давлат рақамисиз бўлган Malibu ҳайдовчиси президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари машинага қарата бир неча маротаба ўқ узишди. Ҳайдовчи қўлга олинган. У маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси қўлга олинди
8 январь 2022, 11:47

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси қўлга олинди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимов давлатга хиёнат қилишда айбланиб, ҳибсга олинди. У 6 январь куни истеъфога чиқарилганди.

Навоийда «Туризм кўчаси» бунёд этилади
8 январь 2022, 10:31

Навоийда «Туризм кўчаси» бунёд этилади

Навоий шаҳрида сайёҳлар учун қиймати 13,7 млрд сўмлик «Туризм кўчаси» қурилиши бошланди. Лойиҳага кўра, ҳудудга янги гранит тошлари ётқизилади, пиёда ва велосипед йўлаклари, сельфи ҳудудлар, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун овқатланиш жойлари бунёд этилади.

Қозоғистонда таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди
7 январь 2022, 22:12

Қозоғистонда таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди

Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар талаба Нурсултондан Тошкентга қайтарилди.

7 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 январь 2022, 22:00

7 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Меҳнат таътилидан 2 кунда қайтган Шавкат Мирзиёев, номи оқланган 120 нафар қатағон қурбонлари, Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олишни бошлаган Буюк Британия, тухум экспорти чекланганини вақтинча чора дея атаган Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, пиёдани уриб юборган автобус, харид чекини рўйхатдан ўтказиш бўйича қўлланма ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 7 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ноябрда дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
7 январь 2022, 19:17 1

Ўзбекистон ноябрда дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ — 21,5 тонна олтин сотди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг