Прокуратура Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида йигит ва қиз калтакланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. Жуфтлик уларга туман ИИБ ходимлари жароҳат етказганини таъкидлаганди.
Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.
Йил бошидан бери 3449 та ёнғин содир бўлиб, унда 82 киши жабрланган, 48 киши эса ҳалок бўлган. ФВВ ёз ойи бошланиши билан ёнғин билан боғлиқ вазият ҳам фаоллашганини қайд этди. Таъкидланишича, аксарият ёнғинларга кондиционер, музлатгич ва қуруқ ўтлар ёқилиши сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасалари учун қабул санаси ва абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Ўзбекистонга ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслади. У махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
Тошкентнинг Бунёдкор кўчасида 56-йўналишдаги «Isuzu» автобуси пиёдалар ўтиш жойида тўхтаган автомобиль билан тўқнашиб кетишдан қочишга уриниб, чироқ устунига урилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган ва ҳеч ким жароҳат олмаган. Мазкур пиёдалар ўтиш жойида ЙТҲ мунтазам содир бўлади.
Президент фармони билан Очиқлик индекси жорий этилади. Унга кўра, 8 та индекатор бўйича энг юқори балл тўплаган ташкилотлар рағбатлантирилади, салбий кўрсаткич қайд этганлар эса жавобгарликка тортилади. Қолаверса, очиқликни таъминлаш борасида Антикоррупция агентлигига қўшимча ваколатлар берилмоқда.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида олимпиада ғолибларини мағлуб этиб, финалга чиқди. Олтин медаллар учун баҳсларда ўзбекистонлик қиличбозлар Жанубий Корея атлетларига 38:35 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Самарқандда қизалоқ 10-қаватидан тушиб кетган уйнинг лойиҳачи ва қурувчилари жавобгарликка тортилади. Балкондаги панжаранинг пастки очиқ қисми лойиҳага қараганда каттароқ эканлиги аниқланди. «Газета.uz» кўп қаватли уйларнинг камчиликлари ҳақида ёзганди.
Ўзгидромет Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғирлар ёғиши оқибатида сел келиш хавфидан огоҳлантирди. Аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаш турнирида Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. Учрашувда Элдор Шомуродов иккита голли узатмани амалга оширди.
Чоршанба куни тонгда Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида юк машинаси иккита йўловчи автобуси ва битта енгил автомобиль билан тўқнашди, оқибатда уларда ёнғин чиқди. Натижада автобуснинг бирида бўлган 31 нафар ўзбекистонликдан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати олди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Халқ назорати» хизмати орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш бўйича Тошкент туманлари рейтинги эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу хизмат ишлаб чиқувчиларидан рейтинг қандай тузилиши ва у нима учун кераклиги ҳақида сўради.
Осиё футбол конфедерацияси Ироққа қарши учрашувда мухлислар томонидан тош отилгани сабабли Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жазолади. Японияга қарши ярим финал ўйинига ўзбекистонлик мухлислар қўйилмайди, ЎФА эса катта жарима тўлайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Тожикистон ва Россияга поездлар қатновини бошлаш саналарини маълум қилди. 20 июндан «Душанбе — Тошкент — Душанбе», 23 июндан «Тошкент — Самара — Тошкент» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.
Футбол учрашувида тош отгани учун ҳибсга олинган салкам 50 киши, Конституцияга таклифлар, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритган МТЖ, биржада арзонлаган шакар нархи, Тошкентда тезюрар электричкалар қатновини йўлга қўйиш бўйича таклиф ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 июндаги хабарлар дайжестида.
Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.
ФВВ Намангандаги «Ертикон» сув омбори остидан сув сизиб чиқаётганини тасдиқлади. Таъкидланишича, 13 июндан бери дамбанинг иккита жойидан сониясига 5−10 литр сув оқиб чиқмоқда. Шунга қарамасдан аҳоли ва тўғонга хавф йўқлиги айтилмоқда. Омбор олдида тун-у кун кузатув пости ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг