Адвокат Отабек Ўринов Шайхонтоҳур тумани маъмурий судининг судьяси Сардор Раҳмуддинов ажримидан норози бўлиб, судьяни рад қилди. Судья адвокатнинг овоз ёзиб олиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирмаганди.
4 мартдан Фарғона — Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Ҳаракат вақти 22 соатни ташкил этади.
60 ойга бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз машина сотишни ваъда қилган Avto 60 oy компанияси қарийб 19 минг кишини чув туширгани маълум бўлди. Жами зарар 57,4 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ян Цзечи президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, унга Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган шахсий мактубини етказди.
Ўзбекистон қуёш энергетикасига 1,3 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирган Канаданинг SkyPower Global компанияси раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, шартнома имзоланганига икки йил бўлганига қарамасдан, ҳукумат энергияни сотиб олиш ҳақида кафолат тақдим этмади. Компания Ўзбекистондан янада жозибали таклифлар пайдо бўлган тақдирда ҳам ўз мажбуриятларини бажаришни сўради.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Миришкор туман ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг сўконғичлигини тан олди. Ҳоким ишини тегишли ташкилотлар ўрганмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев айрим туман филиал раҳбарларини ишдан олмоқда. У «тозалаш»ни Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ўтказди.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларни ватанга қайтишга чақириқларга берилмасликка чақириб, Жанубий Корея ҳукумати коронавирус аниқланган тақдирда бепул даволанишни кафолатлашини эслатиб ўтди.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури 284та банд билан тасдиқланди.
Ўзбекистонда Рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақдаги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда. 5 март куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ёғади.
Божхоначилар «Оқпанжа гиббон» ва олти бош «Явана маккакаси» зотига мансуб маймунларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди. Жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Ўзбекистон Афғонистон, Эрон ва Италия билан авиақатновларни тўхтатди. Фуқароларга ушбу мамлакатларга саёҳат қилмаслик тавсия этилади.
Uzbekistan Airways Япония ва Италияда коронавирус авж олгани муносабати билан 1 мартдан Токио ва Римга авиақатновларни тўхтатади.
Божхоначилар хонадонлардан бирининг ертўласига сертификати бўлмаган 669 миллион сўмлик тиббий ниқоблар яшириб қўйилганини аниқлади. Маҳсулотларни чет элда қайта сотиш режалаштирилгани маълум бўлди.
Марказий банк эски намунадаги 25 сўм ва ундан кичик бўлган танга ва банкнотларни муомаладан чиқаришини эълон қилди.
Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Ўктам Барноев ҳокимликдаги меҳнат жамоаси билан хайрлашди. Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Доҳадаги Абдулазиз Камилов президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш масалалари юзасидан стратегик қарашини маълум қилди. У бу ҳақда «Халқ сўзи»га берган интервьюсида гапириб берган.
Жанубий Кореяда коронавирус авж олгани муносабати билан Uzbekistan Airways Сеулга парвозларни вақтинча тўхтатмоқда.
Сенатда тепловизор тутган шифокор ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини текширмоқда. «Газета.uz» ушбу ҳолатга аниқлик киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг