Гулистонда 50 млн сўмга шер ҳайкали ўрнатилади
6 декабрь 2021, 18:01

Гулистонда 50 млн сўмга шер ҳайкали ўрнатилади

Гулистон шаҳар ҳокими фармойишига кўра, 50 млн сўм Гулистон кўчасига шер ҳайкалини ўрнатиш харажатлари учун ажратилди. Ушбу фармойиш билан яна 50 млн сўм шаҳар Жиноят судининг ҳожатхона биносини таъмирлаш ва қурилишига йўналтирилади.

Долларнинг расмий курси пасайди
6 декабрь 2021, 17:50

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,56 сўмга пасайиб, 10 769,78 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Бош прокуратуранинг вафот этган ходимига оид суд иши бошқатдан кўриб чиқилади
6 декабрь 2021, 17:15

Бош прокуратуранинг вафот этган ходимига оид суд иши бошқатдан кўриб чиқилади

Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратура устидан апелляция шикояти киритгани маълум қилинганди. Иш Тошкент шаҳар ФИБ судлов ҳайьатида кўриб чиқилди ва марҳумнинг отаси боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланди. Иш биринчи инстанция судига марҳумнинг турмуш ўртоғи иштирокида кўриб чиқиш учун юборилди.

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги
6 декабрь 2021, 16:32

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 37 поғона кўтарилди
6 декабрь 2021, 16:31 1

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 37 поғона кўтарилди

Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўтган йилгига нисбатан 37 поғона юқорига кўтарилиб, 224 давлат ичида 166-ўринни эгаллади.

Метронинг барча йўналишларида «тиғиз пайтларда» поездларнинг оралиқ интерваллари қисқартирилади
6 декабрь 2021, 15:50

Метронинг барча йўналишларида «тиғиз пайтларда» поездларнинг оралиқ интерваллари қисқартирилади

Тошкент метрополитени раҳбарияти йиғилишида метронинг барча йўналишларида «тиғиз пайтларда» оралиқ интервалларни максимал даражада қисқартириш белгиланди. Шунингдек, ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.

«Ўзбекистон ва Қозоғистон — иқтисодиётлари рақобат қилмайди, бир-бирини тўлдириб туради» — Шавкат Мирзиёев
6 декабрь 2021, 14:35

«Ўзбекистон ва Қозоғистон — иқтисодиётлари рақобат қилмайди, бир-бирини тўлдириб туради» — Шавкат Мирзиёев

Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокаралар ўтказди. Шавкат Мирзиёев икки давлат иқтисодиётлари рақобат қилмаслигини, аксинча бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади. «Стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз», — деди Ўзбекистон етакчиси.

«Автомобиль тарихи»да транспортда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳам акс этиши мумкин
6 декабрь 2021, 13:55

«Автомобиль тарихи»да транспортда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳам акс этиши мумкин

«Автомобиль тарихи» бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига оид ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, эндиликда автомобилнинг тарихида нафақат унга тегишли умумий маълумотлар балки, унда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва ЙТҲлар, тақиқ мавжуд ёки йўқлиги каби ахборотлар акс этади.

Ўзбекистонда ҳайдовчини суратга олиб текширувчи алкотестердан фойдаланиш бошланди
6 декабрь 2021, 13:23

Ўзбекистонда ҳайдовчини суратга олиб текширувчи алкотестердан фойдаланиш бошланди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси янги намунадаги алкотестердан 150 тасини республика бўйича фойдаланишга топширди. Унинг ёрдамида ҳайдовчи тўхтатилган жойида текширувдан ўтказилиши мумкин. Қурилма эса текширувдан ўтаётган ҳайдовчини суратга олиб, буни чекда акс эттиради.

Россиялик депутат Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этишни таклиф қилди
6 декабрь 2021, 12:29

Россиялик депутат Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этишни таклиф қилди

Россия Давлат Думаси депутати Сергей Миронов Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, меҳнат миграцияси нафақат мамлакатдаги криминоген омилларни беқарорлаштирмоқда, балки коронавируснинг янги штаммларининг кириб келишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

Марказий Осиё тадбиркор аёлларининг Дискуссион клуби ташкил этилди
6 декабрь 2021, 10:33

Марказий Осиё тадбиркор аёлларининг Дискуссион клуби ташкил этилди

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти шафелигида минтақа давлатлари тадбиркор аёллари Дискуссион клубининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Bloomberg 2021 йилнинг энг нуфузли одамлари Топ-50 талигини эълон қилди
6 декабрь 2021, 10:08

Bloomberg 2021 йилнинг энг нуфузли одамлари Топ-50 талигини эълон қилди

«Pfizer» фармацевтика компаниясининг бош директори Алберт Бурла, Амазон бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, ТикТок бош директори Ванесса Паппас ва бошқалар 2021 йилдаги энг нуфузли одамларнинг Топ-50 талигидан ўрин эгаллади.

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
5 декабрь 2021, 14:57

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султонга жўнаб кетди.

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда
5 декабрь 2021, 14:47

Дарахтлар атрофини бетонлаш давом этмоқда

Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳарчасида 75 туп дарахт атрофи бетонлаб чиқилди. Ушбу ҳолат танқидлар остида қолиб кетганидан сўнг улар атрофи бетондан тозаланди, бироқ бу янги саволларни келтириб чиқарди. Дарахтлар тубини асфальтлаш ва бетонлаш амалиёти узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда ва охири тугамайдиганга ўхшайди. Экопартия биргина жарима билан муаммо ҳал бўлмаслигини маълум қилди. Дарахтлар кейинроқ қайта ўтқазилди.

Андижон давлат университетида ота-оналар мажлисига келган аёл 4-қаватдан тушиб кетди
5 декабрь 2021, 13:19 1

Андижон давлат университетида ота-оналар мажлисига келган аёл 4-қаватдан тушиб кетди

28 ёшли аёл Андижон давлат университетига талабанинг оила аъзоси сифатида ота-оналар мажлисига келган. Шунда у бинонинг 4 қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида таъмирланётган зиналардан юрган ва пастга йиқилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши кутилмоқда
5 декабрь 2021, 10:53

Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун об-ҳаво ўзгариб туриши маълум қилинди. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади.

Дубляж актёри Санжар Саъдуллаев вафот этди
4 декабрь 2021, 12:03

Дубляж актёри Санжар Саъдуллаев вафот этди

Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди. У фаолияти давомида юзлаб филмлар ва сериалларга овоз берган.

Ҳоким ёрдамчиларининг маоши улар ишлайдиган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб белгиланади
4 декабрь 2021, 11:41 1

Ҳоким ёрдамчиларининг маоши улар ишлайдиган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб белгиланади

Президент фармонига биноан, ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда белгиланади. Шунингдек, ҳукумат бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.

Нима тайёрлаймиз: мол гўштидан ноодатий таомлар
4 декабрь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: мол гўштидан ноодатий таомлар

Сацебели, помидорли қайла ва чашушули, осиёча усулда пиширилган ва сабзавотлар билан димланган гўшт — Zira.uz мол гўштидан тайёрланадиган ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 декабрь 2021, 00:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

COVID-19 омикрон штаммининг 38 та давлатда аниқлангани, АҚШнинг авторитар режимлар кузатув ва репрессия учун фойдаланиши мумкин бўлган технологиялар экспортини чеклаётгани, «Толибон»нинг аёллар ҳуқуқлари бўйича махсус фармон чиқаргани, Садир Жапаровнинг депутатлар ойлигини пасайтириб, хизмат машиналаридан маҳрум қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг