Долларнинг расмий курси пасайди
24 ноябрь 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 19,72 сўмга пасайиб, 10 745,40 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Фарғона вилоятида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши ҳалок бўлди
24 ноябрь 2021, 15:45

Фарғона вилоятида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида Nexia-3 ва Lacetti автомобиллари иштирокида содир бўлган иккита ЙТҲ натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Улардан бири автоҳалокатдан кейин ёниб кетган машинада вафот этди.

Хорижий IT-компаниялар Россияда ўз филиалларини очиши мажбурий бўлди
24 ноябрь 2021, 15:06

Хорижий IT-компаниялар Россияда ўз филиалларини очиши мажбурий бўлди

Роскомнадзор Google, Apple, Tiktok, Telegram, Meta ва бошқа хорижий IT-компанияларига 1 январга қадар Россияда офисларини очишни мажбурий этиб қўйди. Қонун талабларини бажаришдан бош тортган компаниялар Россияда реклама қилиш ва тўловларни қабул қилишни тақиқлаш билан таҳдид қилинмоқда. Роскомнадзор шунингдек, ресурсга киришни секинлаштириш ёки уни мамлакат ҳудудида бутунлай блокировка қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

ХДП барча аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича кафолатланган нафақа тўлашни таклиф этди
24 ноябрь 2021, 14:23

ХДП барча аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича кафолатланган нафақа тўлашни таклиф этди

ЎзХДП ҳукуматга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича давлат томонидан кафолатланган нафақа тўлашни жорий этиш таклифини киритди. Партия нодавлат сектордаги иш берувчилар ҳар доим ҳам бундай мажбуриятни бажармаслигини, ишсиз аёллар эса умуман олмаслигини таъкидлади. Буни халқаро ташкилотлар ҳам қайд этган.

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
24 ноябрь 2021, 13:09

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистад Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзаро суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Тошкент вилоятида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди
24 ноябрь 2021, 11:42

Тошкент вилоятида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинди

Давлат меҳнат инспекцияси Юқори Чирчиқ тумани 23-мактабда ўқувчиларнинг дарс машғулотларида мажбурий меҳнатга жалб этилганини маълум қилди. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётганлиги айтилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилди
24 ноябрь 2021, 11:35

Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилди

Президент қарори билан Қорақалпоғистоннинг айрим туманлари ва Хоразм вилояти тадбиркорларига қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Мазкур ҳудудларда 85 та янги кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини ишга туширди
24 ноябрь 2021, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини ишга туширди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёш (45 ёшгача) шифокорларнинг таклифлари учун ғояларни тўплаш мақсадида «Янги Ўзбекистон шифокорлари» платформасини яратди. Янги платформа дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонлик шифокорлар учун мўлжалланган.

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади
24 ноябрь 2021, 10:59

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Президент фармойишига кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида «вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш» устувор йўналиш ҳисобланади. Бундан ташқари, давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, «Очиқ идора» лойиҳасини амалга ошириш каби жиҳатлар ҳам шундай йўналишлардан ҳисобланди.

Ўзбекистон АҚШнинг «Демократия учун» саммитига таклиф этилмади
24 ноябрь 2021, 10:50

Ўзбекистон АҚШнинг «Демократия учун» саммитига таклиф этилмади

АҚШ Давлат департаменти «Демократия учун» саммитида иштирок этадиган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Саммит доирасида авторитаризмдан ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга кўмаклашиш масалалари кўтарилади. Ўзбекистон таклиф этилганлар орасида йўқ.

Sello Ўзбекистондаги интернет-савдо майдонининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди
24 ноябрь 2021, 09:00

Sello Ўзбекистондаги интернет-савдо майдонининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди

Sello`нинг бошқарувчи ҳамкори Искандар Юсупов ўз логистика тизимини ташкил қилиш ва Ўзбекистонда маркетплейсни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

23 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 ноябрь 2021, 21:28

23 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури»ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ бериши, «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси эълон қилиниши, президент пойтахт маҳаллаларини айланиши — «Газета.uz»нинг 23 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
23 ноябрь 2021, 21:05

Жаҳон янгиликлари дайжести

Павел Дуровнинг Франция фуқаролигини олгани, турк лираси ўзининг тарихий минимум рекордини қайд этгани, Қирғизистоннинг Россия ҳарбий-денгиз флотига 5,4 млн долларлик техника етказиб бериши, Болгарияда автобус ҳалокати натижасида 46 кишининг қурбон бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

95 ёшли отахон билан суҳбат, мактабга ташриф, кексалар билан кўчат ўтқазиш, ёш бола билан танишув — президент пойтахт маҳаллаларини айланди
23 ноябрь 2021, 18:41

95 ёшли отахон билан суҳбат, мактабга ташриф, кексалар билан кўчат ўтқазиш, ёш бола билан танишув — президент пойтахт маҳаллаларини айланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллаларини айланди. Бунда давлат раҳбари кўп қаватли уйда яшайдиган фуқаролар билан суҳбатда бўлди, мактабга ташриф буюриб ўқувчи ва мактаб ходимлари билан гаплашди, кексалар билан бирга кўчат ўтқазди, айланишга чиққан болакай билан танишди (видео).

Болгарияда сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
23 ноябрь 2021, 17:56

Болгарияда сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Болгарияда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, улардан 12 нафари болалар. Йўловчиларнинг барчаси Истанбулдан саёҳатдан қайтаётган Шимолий Македония фуқаролари бўлган. Автоҳалокатда фақатгина 7 киши омон қолган.

Одам савдоси билан шуғулланадиганлар рўйхати юритилади
23 ноябрь 2021, 17:53

Одам савдоси билан шуғулланадиганлар рўйхати юритилади

Ҳукумат қарори билан одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси юритилади. Унга одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар киритилади. Аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари билан кўрсатилади.

Тошкент вилоятида икки тадбиркор 100 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланган
23 ноябрь 2021, 17:22

Тошкент вилоятида икки тадбиркор 100 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Чирчиқдаги SHIRINA PETROL ва Тошкент туманидаги CLEAN GAS SERVICE МЧЖларига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари 1,635 млн куб метр газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ушбу миқдордаги газ 100 мингта хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг экани айтилди.

Тошкентда «Авиация соҳилбўйи» пайдо бўлади
23 ноябрь 2021, 16:40

Тошкентда «Авиация соҳилбўйи» пайдо бўлади

Uzbekistan Airports компанияси Янгихаёт туманида «Авиация соҳилбўйи» деб номланган яшил ҳудуд яратишни бошлади. Компания раҳбарияти кўчат экиш ҳақидаги топшириғини ҳисобот бериш учун эмас, одамларга сайилгоҳ қилиш учун бажаришга қарор қилганини маълум қилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
23 ноябрь 2021, 16:29

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,09 сўмга кўтарилиб, 10 765,12 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Ўзбекистонда йил якунига қадар 560 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилади — Азиз Абдуҳакимов
23 ноябрь 2021, 15:38

Ўзбекистонда йил якунига қадар 560 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилади — Азиз Абдуҳакимов

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакатда 2021 йил охирига қадар 560 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилишини маълум қилди. Шундан 375 минг гектарида ўрмонзор барпо этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг