Давлат имтиҳонидан йиқилган талаба ҳар ўқув йилида имтиҳонни 2 мартагача қайта топшириши мумкин
22 ноябрь 2021, 13:25

Давлат имтиҳонидан йиқилган талаба ҳар ўқув йилида имтиҳонни 2 мартагача қайта топшириши мумкин

Энди ОТМ талабалари давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди. Улар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилида (3 йил давомида) икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшира олади.

Қашқадарёда байроқ ўрнатилиши яна тўхтатилди, маблағлар йўллар таъмирига йўналтирилади
22 ноябрь 2021, 12:59

Қашқадарёда байроқ ўрнатилиши яна тўхтатилди, маблағлар йўллар таъмирига йўналтирилади

Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши улкан байроқ учун 300 млн сўм ажратиш бўйича қарор чиқарди. Кейинроқ вилоят ҳокими бунга эътибор қаратиб, шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда байроқ устунини қуришни бекор қилди. Маблағлар йўл таъмирига ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтириладиган бўлди. Апрель ойида ҳам вилоятнинг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев 1 млрд 350 млн сўмлик байроқ қурилишини тўхтатган эди.

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади
22 ноябрь 2021, 12:35

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади

Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. Мазкур ҳолатга бошқа ҳеч ким изоҳ бермади.

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
22 ноябрь 2021, 11:42

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафта бошида аномал илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Чоршанба куни Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража илиқ атрофида бўлади.

Тошкентда суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади
22 ноябрь 2021, 11:38

Тошкентда суғориладиган ерлардан фойдаланиш мақбуллаштирилади

Президент қарори билан Тошкент вилоятидан пойтахт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари плантация усулида жойлаштирилади. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади. Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташкил этилади.

Тошкентда мушукларни қийнаб, улардан бирини ўлдирган йигитнинг шахси аниқланди
22 ноябрь 2021, 11:24

Тошкентда мушукларни қийнаб, улардан бирини ўлдирган йигитнинг шахси аниқланди

Яшнобод туманида номаълум шахс мушукларни пакетга солиб, подъездга олиб кириб, қийнаган ва улардан бирини ўлдирган. Пойтахтга ИИББга кўра, ушбу шахс аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади (рўйхат)
22 ноябрь 2021, 10:55

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади (рўйхат)

Душанба куни пойтахтнинг 4 та туманида газ қувурини қайта улаш ишлари режалаштирилгани сабабли айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилди
22 ноябрь 2021, 10:06

Коронавирусга қарши қўшимча доза билан эмлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга коронавирусга қарши ихтиёрий бустер доза билан эмлашга рухсат берилди.

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди
21 ноябрь 2021, 21:14

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Номзодни Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар бир овоздан маъқуллаган.

Москвада қандай келишувларга эришилди?
21 ноябрь 2021, 16:05

Москвада қандай келишувларга эришилди?

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи чоғида 18 та ҳужжат, жумладан, ҳукуматлар ўртасида ядровий, биологик хавфсизлик ва халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликка оид битимлар, шунингдек, беш йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланди.

Эрон ва Покистондан импорт қилинган картошкаларда хавфли зараркунандалар аниқланди
21 ноябрь 2021, 15:04

Эрон ва Покистондан импорт қилинган картошкаларда хавфли зараркунандалар аниқланди

Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Эрон ва Покистондан импорт қилинган картошкаларда хавфли зараркунандалар (нематодалар) аниқланди. Таъминотнинг бир қисми экспортчиларга қайтарилган, баъзилари эса йўқ қилинган. Нематодларнинг тарқалиши билан картошка, помидор, бақлажон ва бошқа экинларнинг ҳосилдорлигини камайтириш хавфи мавжуд.

Антикоррупция агентлигига жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқи берилди
21 ноябрь 2021, 13:14

Антикоррупция агентлигига жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш ҳуқуқи берилди

19 ноябрдан кучга кирган қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўрганиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш, ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлди. Шунингдек, ташкилот БМТнинг бошқа давлатларга ёрдам кўрсатадиган органлар қаторига киритилди.

Актёр Бахтиёр Ихтиёров вафот этди
21 ноябрь 2021, 12:19

Актёр Бахтиёр Ихтиёров вафот этди

Таниқли актёр, ўзбек киноси афсонаси Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида вафот этди.

«Ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз». Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди
20 ноябрь 2021, 21:09

«Ҳалок бўлганлар учун жавобгармиз». Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди

Ўзбекистонда илк бор ЙТҲ қурбонлари хотираси ёдга олинди. Йўл ҳаракатининг турли иштирокчилари ва муҳандислар кўча ва йўллардаги хавфсизлик, болаларга ЙҲҚни ўқитиш дастурлари, Тошкентда велосипед инфратузилмаси муаммолари ва уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Сирдарёда президент мактаби очилди
20 ноябрь 2021, 20:18

Сирдарёда президент мактаби очилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида президент мактаби очилди. Унинг қурилиши Discover Invest компанияси томонидан амалга оширилди, лойиҳа қиймати 84 млрд сўмни ташкил этди.

Фото: Ўзбекистонда «Дунёни мовий рангга бўя» акцияси
20 ноябрь 2021, 19:27

Фото: Ўзбекистонда «Дунёни мовий рангга бўя» акцияси

Тошкент ва бошқа вилоятлардаги 100 дан ортиқ бинолар Ўзбекистоннинг болалар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаётганидан далолат сифатида бугун оқшом мовий ранг билан ёритилди. «Дунёни мовий рангга бўя» глобал акцияси Жаҳон болалар кунига бағишланди.

Сурхондарёда 115 кгдан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
20 ноябрь 2021, 16:27

Сурхондарёда 115 кгдан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сурхондарё вилоятида ДХХ ходимлари томонидан Тожикистон ва Афғонистонда тайёрланган йирик партиядаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 67 кгдан ортиқ опий, 48 кгга яқин гашиш ва 450 грамм героин топилиб, мусодара қилинди.

2022 йилдан кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с тезликли интернетга уланади
20 ноябрь 2021, 15:36

2022 йилдан кўп квартирали уйлар камида 1 Гбит/с тезликли интернетга уланади

Ҳукумат қарори билан 2021 йил якунигача барча ИИО таянч пунктлари, МФЙ, жазони ижро этиш муассасалари, профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотлари интернетга кенг полосали уланади. 2022 йил 1 январдан маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан улаш кўзда тутилмоқда.

Меҳнат вазирлиги эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш тартибини тушунтирди
20 ноябрь 2021, 13:42

Меҳнат вазирлиги эмланмаган ходимларни ишдан четлатиш тартибини тушунтирди

Меҳнат вазирлиги иш берувчиларга вакцина олмаган ходимларини ишдан четлаштириш тартибини тушунтирди. Унга кўра, ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар у ёзма ариза беришдан бош тортса, далолатнома тузилади. Соғлиғи ҳолатига кўра эмланмайдиганлар масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.

Тошкентда минтақадаги энг йирик вакциналар омбори очилди
20 ноябрь 2021, 12:51

Тошкентда минтақадаги энг йирик вакциналар омбори очилди

Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар омбори очилди. У турлича сақлаш ҳарорати билан барча турдаги вакциналарни сақлаши мумкин. Омбор UNICEF кўмагида қурилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг