Москвада 2025 йилдан мигрантлар учун электрон гувоҳнома бериш бошланади
25 октябр 2024, 20:36

Москвада 2025 йилдан мигрантлар учун электрон гувоҳнома бериш бошланади

2025 йилдан Москвада эксперимент доирасида мигрантларга улар ҳақидаги «барча маълумотлар» мавжуд бўлган электрон гувоҳномалар бериш бошланади. Шунингдек, Москва аэропортларида барча хорижликлар учун биометрик назорат жорий этилади.

Тошкентда поезд 15 ёшли болани уриб кетди. У шифохонага ётқизилди
25 октябр 2024, 20:17

Тошкентда поезд 15 ёшли болани уриб кетди. У шифохонага ётқизилди

Тошкентда темирйўлнинг белгиланган қисмидан велосипедда кесиб ўтаётган 15 ёшли болани поезд уриб кетди. У бир қанча жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Партия шарфи ёки кепкасини кийиш ҳали электоратга йўл топиш дегани эмас. Содиқ Сафоев — сайловолди ташвиқоти ҳақида
25 октябр 2024, 20:10

Партия шарфи ёки кепкасини кийиш ҳали электоратга йўл топиш дегани эмас. Содиқ Сафоев — сайловолди ташвиқоти ҳақида

Бу галги сайловда партиялар аниқроқ дастурларни илгари сурмоқда, лекин улар замонавий сиёсий технологияларни ҳам ўзлаштириши керак, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Электоратга йўл топиш партия шарфи ёки кепкасини кийиш билан белгиланмайди, дея таъкидлади у.

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади
25 октябр 2024, 20:07

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади

Қатарда икки ойлик танаффусдан сўнг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади.

«Ўзбекистон БРИКСдаги фаолиятини қадамма-қадам чуқурлаштиришга ҳаракат қилади» — Баҳром Аълоев
25 октябр 2024, 17:41

«Ўзбекистон БРИКСдаги фаолиятини қадамма-қадам чуқурлаштиришга ҳаракат қилади» — Баҳром Аълоев

Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкори бўлиши кутилмоқда. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоевга кўра, мамлакат келажакда БРИКСдаги фаолиятини қадамма-қадам чуқурлаштиришга ҳаракат қилиб, унга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни тубдан ривожлантиради.

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг иккита шаҳри қолдиқлари топилди
25 октябр 2024, 17:21

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг иккита шаҳри қолдиқлари топилди

Тадқиқотчилар гуруҳи бир пайтлар Ипак йўли ўтган Ўзбекистон тоғларида иккита ўрта аср шаҳрининг қолдиқларини аниқлади. Улар денгиз сатҳидан 2000 метрдан ҳам баландроқ жойда жойлашган бўлиб, олимларнинг тахминига кўра, темир рудаси қазиб олиш мақсадида бунёд этилган.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (26−27 октябрь)
25 октябр 2024, 16:59

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (26−27 октябрь)

Учинчи «Веном» ва яна еттита кинопремьера, театрлардаги кўплаб спектакллар, концерт ҳамда кўргазмалар, болалар учун маҳорат дарслари ва катталар учун ижодий машғулотлар, шунингдек, дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар.

Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартномани Ўзбекистоннинг Eriell KAM компанияси имзолади — президентнинг махсус вакили
25 октябр 2024, 16:02

Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартномани Ўзбекистоннинг Eriell KAM компанияси имзолади — президентнинг махсус вакили

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг маълум қилишича, Eriell KAM компанияси Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартнома имзолаган. Унга кўра, Ўзбекистон 25 йил давомида лойиҳага йилига 100 миллион доллар сармоя киритади, қазиб олинган газни ҳам қайта ишлайди.

МСК: 1 миллиондан ортиқ сайловчи муддатидан олдин овоз берди
25 октябр 2024, 15:32

МСК: 1 миллиондан ортиқ сайловчи муддатидан олдин овоз берди

Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида Ўзбекистон бўйлаб 1 миллион 15 минг 948 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.

Охирги 4 йилда 30 нафар ўзбекистонлик ёшлар IELTS`дан 9 балл олди — Алишер Саъдуллаев
25 октябр 2024, 15:20

Охирги 4 йилда 30 нафар ўзбекистонлик ёшлар IELTS`дан 9 балл олди — Алишер Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда 30 мингга яқин ёш IELTS`дан 7 баллдан баланд натижа қайд этганини маълум қилди. 8 балл олганлар сони 3 мингга яқин бўлса, 9 баллик натижа қайд этганлар ёшлар сони 30 нафарга етган.

ИИВ соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилади — Шавкат Мирзиёев
25 октябр 2024, 15:04

ИИВ соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ИИО ходимларига йўллаган табригида ИИВ тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар давом эттирилишини таъкидлади. «Ички ишлар тизимидаги ўзгаришларнинг амалий натижасини халқимиз ўз кундалик ҳаётида доимо сезиши, ҳис этиши шарт», — деди у.

Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси тайинланди
25 октябр 2024, 14:57

Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси тайинланди

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У март ойидан бери Венгрияда элчи бўлиб хизмат қилмоқда, шу ҳафтадан бошлаб эса Хорватияда ҳам элчилик вазифасига киришган.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
25 октябр 2024, 14:56

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Республикада дам олиш кунлари жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига бироз совийди, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +13…+15, якшанба куни эса +19 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредитини бериш тартиби тасдиқланди
25 октябр 2024, 14:37

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредитини бериш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тасдиқланди.

Ўзбекистонда 9 ой ичида туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган
25 октябр 2024, 14:28

Ўзбекистонда 9 ой ичида туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида 693,8 минг нафар чақалоқ туғилди, бу 2023 йилга нисбатан 3,2% кам. Ўлим ҳолати аввалгидан кўпайиб, 131,7 минг нафарни ташкил этди. Мамлакатда 9 ойда 179,4 минг никоҳ тузилган бўлса, 34 мингта ажрашиш қайд этилди. 193,5 минг киши Ўзбекистондан четга кўчиб кетди.

Янги Тошкентга Юқори Чирчиқдан 110,4 гектар ер майдони ўтказилди
25 октябр 2024, 14:16

Янги Тошкентга Юқори Чирчиқдан 110,4 гектар ер майдони ўтказилди

Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Юқори Чирчиқ туманидаги 3 та маҳалладан яна ер майдони ажратилди. Ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га берилди.

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери
25 октябр 2024, 14:03

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери

Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев давлат мадҳияси эскирганини айтиб, у қайта ёзилишини билдирди. «Мадҳиямизни 5 ёшдан 95 ёшгача бўлган барча фуқаролар осон куйлаши учун қайта ёзамиз», — деди спикер.

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади
25 октябр 2024, 12:46

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади

Халқаро жиноят суди (ХЖС) Мўғулистон халқаро қамоққа олиш ордери амал қилаётган Россия президенти Владимир Путинни ўз ҳудудида ҳибсга олмасдан, Рим статутини бузганликда айблади. Путин сентябрь ойида Мўғулистонга ташриф буюрганди.

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди
25 октябр 2024, 11:44

Бухоро ССБга янги раҳбар тайинланди

Элёр Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилмоқда
25 октябр 2024, 11:29

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилмоқда

Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилмоқда. Бу кўзда тутилган қонунни Сенат маъқуллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг