Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши 2017 йил декабрда таҳминан 413,5 млрд сўмга баҳоланган эди. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари баҳоси 4 баравар — 1,7 трлн сўмгача ($161,8 млн) ошиб кетди. Лойиҳа «Трест-12» томонидан амалга оширилмоқда.
13 октябрь куни Ўзбекистонга 200 минг доза Sinovac вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препарати олиб келинди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 млн 673 минг 528 дозани ташкил қилмоқда.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директор ўринбосари бўлиб ишлаган Мансурбек Қиличев Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев «Заковат» интеллектуал ўйини гранд финали ғолиблари — Хоразм жамоасини мукофотлади. Клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаевга фахрий унвон берилди. Президент тадбирга Бухоро вилоятига сафари чоғида ташриф буюрди.
Onix савдолари 2022 йил якунидан бошланиши, Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган «Спутник V» вакцинаси СЭСга топширилиши, ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши — «Газета.uz»нинг 12 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Қирғизистон ҳукуматининг истеъфоси, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида умумий ҳаво макони тўғрисидаги битим имзолангани, Хитойда сув тошқинлари оқибатида 30 га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сенатнинг 20-ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади. Унда ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун, Божхона кодекси, Сув ва сувдан фойдаланиш, Музейлар тўғрисидаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масалалари кўрилади. Қолаверса, бош вазир ўринбосари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ахборотлари эшитилади.
Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалгандан бир неча кун ўтиб туман ҳокимлиги спорт залини таъмирлаб берди.
Россия ССВ томонидан меҳнат миргантларини эмлаш учун янги турдаги «Спутник Лайт» вакцинасининг 12 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди. Ушбу вакцина билан фақат Ўзбекистондан юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади.
Россия ҳукумати 150 минг Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш бўйича тақиқни олиб ташлади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,01 сўмга кўтарилиб, 10 684,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси 260 минг 500 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.
Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингларини «BB-» даражасида барқарор башорат билан сақлаб қолди. Рейтинг агентилигининг кутилмаларига кўра, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,2%га, инфляция 9,8%га ва давлат қарзи ЯИМнинг 42%гача ўсади. Шу билан бирга, пандемия ва вакцинация жараёнини амалга ошириш бўйича кечикишлар Ўзбекистонга салбий таъсир қилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишини ёдга олар экан: «Ҳозир айта оламан, умримда, кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман», — дея таъкидлади.
Ўзбекистон банк секторида активлар сифатининг ёмонлашиши хавфи ортиб бормоқда, дея қайд этди Fitch. Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йилда активларнинг сифат кўрсаткичлари пасайган ва бундан кейин ҳам ёмонлашиши кутилмоқда. Бунга сабаб — кредит таътиллари муддати ниҳоясига етганлиги ва кўп сонли кредитлар учун имтиёзли даврлар якунланганлиги.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати билан «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўли қурилиши бўйича музокараларни давом эттираётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «„Толибон“ раҳбарияти ҳам бу лойиҳа амалга ошишига астойдил розилигини билдиряпти». «Лекин улар бир муаммога дуч келишяпти — аксарият давлатлар уларни тан олмай туриб, бундай катта ишларни амалга ошира олмайди, ҳеч ким молиялаштирмайди», — дея қўшимча қилади президент
11 октябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 287 минг 400 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Айни кунгача мамлакатда жами 22 млн 721 минг 129 доза вакцинадан фойдаланилди. Тўлиқ эмланган фуқаролар 5 млн 226 минг 139 нафарни ёки Ўзбекистон аҳолисининг 14,88 фоизини ташкил қилмоқда.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар товар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни давлат тилида тақдим этиш шартлиги акс этган қонун лойиҳасини маъқуллашди. Ҳужжат Сенатга юборилди.
UzAuto Motors Onix автомобилини сериялари ишлаб чиқариш синов тугагач бошланишини, сотувлар эса 2022 йилнинг охири — 2023 йил бошидан амалга оширилишини маълум қилди.
ЖССТ постковид синдромига расмий клиник таъриф берилганини маълум қилди. Коронавирус билан касалланганларнинг тахминан 10−20 фоизи ушбу синдромга чалинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг