Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг 150 нафар фуқароси ўзи хоҳиши билан ватанига қайтарилганини маълум қилди. Ўзбекистон «Толибон» раҳбарияти вакиллари билан «ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш» бўйича келишиб олган.
Шавкат Мирзиёев темир йўл юкларини ташиш соҳасидаги монополияни танқид қилди ва хусусий логистика операторлари ўзининг вагонлари билан фаолиятини бошлашини маълум қилди. Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раисига монополияни бартараф этиш тўғрисида топшириқ берди. «Керак бўлса, ўзинг ташкиллаштирасан, ўзинг кредит оласан, ўзинг банкларга ялинасан», — деди у монопол компания раҳбарига юзланиб.
Тўрт кун кетма-кет пасайишдан сўнг, долларнинг расмий курси 8,60 сўмга кўтарилди ва жами 10 640,60 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари пасайишда давом этмоқда.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувни ҳар йили ўтказиш кераклигини таъкидлаб, 20 августни мамлакатда «Тадбиркорлар куни» деб эълон қилишни таклиф қилди.
Йил бошидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 1300 дан ортиқ дарахтларга реклама ўрнатиш ҳолатларини аниқлаган. «Реклама тўғрисида"ги қонун ва ҳукумат қарорига мувофиқ, дарахтларга реклама жойлаштириш тақиқланади.
2025 йилга қадар Ўзбекистонга айрим турдаги юк машиналарини олиб кирганда божхона божи, утилизация ва автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади.
5000 сўм ва 10 000 сўм номиналдаги янги банкноталар 26 августдан муомалага чиқарилади. Марказий банк уларнинг дизайнини эълон қилди. 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги банкноталар тўлов қобилиятини йўқотмайди.
Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани уни хавотирга солаётганини таъкидлади. Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан, жиддий чораларни амалга ошириш зарурлиги айтилди.
Дам олиш кунлари ҳаво +36…+38 даражагача исийди. Шу кунларда республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. «Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим», — деди давлат раҳбари.
Президент тадбиркорларга кредитни миллий валюта — «сўм»да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. 1 октябрдан илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши айтилди.
Ишбилармонлар билан мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ишбилармонлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. «Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлар иқтисодиёт ва ислоҳотлар таянчи ҳамда локомотивига айланганини таъкидлади. Сўнгги 3−4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда,кўплаб янги-янги имконият ва шароитлар яратилгани айтилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди. У тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди. «Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 395 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда янги иш ўринларини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш йўлида ҳисса қўшаётган 100 нафар тадбиркорга миннатдорчилик билдирди.
АҚШнинг Хитой авиакомпанияларига нисбатан чекловлар жорий қилгани, Жанубий Корея ташкилотларининг КХДРга 535 минг тонна гуруч жўнатаётгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Польша ҳарбий самолёти Афғонистондан 50 кишини Навоий аэропортига эвакуация қилди. Улар шу ердан Польшага жўнатилди.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида 194 млн долларга енгил автомобиль экспорт қилди. Экспортнинг қарийб 94 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди, иккинчи ўринда — Афғонистон.
Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг