Террорчи ташкилотлар билан алоқада бўлган 7 нафар шахс қидирилмоқда
18 август 2021, 18:27

Террорчи ташкилотлар билан алоқада бўлган 7 нафар шахс қидирилмоқда

Террорчилик ташкилотлари билан алоқада бўлган 7 нафар шахсни қидириш жараёнида улар билан алоқада бўлган 100 нафарга яқин киши сўроқ қилинган. Улардан бир нечтасида тақиқланган материаллар аниқланган. Улардан бирига нисбатан жиноий иш очилиб, яна 10 нафарига маъмурий жазо чораси тайинланган.

Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди
18 август 2021, 18:12

Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимовни ўлдириб кетганликда гумонланган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, уларни чодирлар шаҳарчасига жойлаштирди
18 август 2021, 18:08 1

Ўзбекистон афғон қочқинларини қабул қилиб, уларни чодирлар шаҳарчасига жойлаштирди

Ўзбекистон ҳукумати Сурхондарёда чодирлар шаҳарчасини ташкил этди, у ерда Афғонистондан келган 100 дан ортиқ қочқинлар жойлаштирилди. Sputnik Uzbekistan 650 нафар афғон аскари чегарадаги ҳарбий полигон яқинидаги ковид-марказига жойлаштирилгани ҳақида хабар бермоқда.

Фарғонада ўтган 7 ойда велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар оқибатида 29 киши вафот этган
18 август 2021, 17:09

Фарғонада ўтган 7 ойда велосипедчилар иштирокидаги ЙТҲлар оқибатида 29 киши вафот этган

Ўтган 7 ой давомида Фарғона вилоятида велосипедчилар иштирокида 168 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатида 29 нафар фуқаро вафот этган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
18 август 2021, 16:42

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 8,31 сўмга пасайди ва жами 10 644,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади
18 август 2021, 16:34

Тошкентдаги маҳаллий рейслар аэропорти вақтинча ёпилади

19 августдан бошлаб Тошкент-3 аэропорти номаълум муддатга ёпилади. Бу хориж фуқароларининг Афғонистондан эвакуация қилиниши билан боғлиқ. Маҳаллий авиарейслар Тошкент халқаро аэрпортидан амалга оширилади.

ИИББ Тошкентдаги тунги «отишма» товушларини туғилган кунларни нишонлаш билан боғлади
18 август 2021, 16:28

ИИББ Тошкентдаги тунги «отишма» товушларини туғилган кунларни нишонлаш билан боғлади

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати пойтахтнинг турли туманларида аҳолига эшитилаётган отишмага ўхшаш товушларни туғилган кунни нишонлаш билан изоҳлади.

«Биз тинч яшамоқчимиз». «Толибон»нинг биринчи матбуот анжумани
18 август 2021, 13:56

«Биз тинч яшамоқчимиз». «Толибон»нинг биринчи матбуот анжумани

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг биринчи матбуот анжуманини ўтказди. Ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид толиблар тинчликда яшашни исташини ва мамлакат ҳудудини бошқа давлатларга ҳужум учун ишлатишга йўл қўймасликларини таъкидлади. «Толибон» ҳаракатининг энг муҳим баёнотлари ва ваъдалари.

ДХХ томонидан ҳудудларда қарийб 4 кг опий ва 10 кг гашиш айланмаси тўхтатиб қолинди
18 август 2021, 13:10

ДХХ томонидан ҳудудларда қарийб 4 кг опий ва 10 кг гашиш айланмаси тўхтатиб қолинди

ДХХ томонидан Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 3,8 кг опий ва 9,7 кг гашиш гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига чек қўйилди.

«20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак» — Содиқ Сафоев
18 август 2021, 13:06

«20 йил олдингидек Афғонистонни қандайдир экстремистик кучларнинг қўлига бермаслик керак» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев минтақавий лойиҳалар орқали Афғонистонни минтақа ва жаҳон бозорига боғлаш, у ердаги иқтисодиётни ривожлантириш уруш эҳтимолини камайтиришини қайд этди. «Биз кўп йиллар тайёрлаган Афғонистон билан боғлиқ йирик иқтисодий лойиҳалар кечиктирилмаслиги керак», — деди у. Шунингдек, Сафоев халқаро ҳамжамият 20 йил олдинги хатони такрорламаслиги, Афғонистонни экстремистик кучлар қўлига бериб қўймаслик кераклигини таъкидлади.

Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1900 дан ошди
18 август 2021, 11:34

Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1900 дан ошди

Гаитида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1941 нафарга етди, 9000 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилди
18 август 2021, 10:39

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига 122,5 млн сўмдан пул мукофоти топширилди

Халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга олтин медаль учун 122,5 млн сўм, кумуш учун 73,5 млн сўм ва бронза учун 49 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди. Шуниндек уларнинг ўқитувчиларига ҳам пул мукофотлари тақдим этилди.

17 август куни Ўзбекистонда 851 кишида коронавирус аниқланди
18 август 2021, 10:28

17 август куни Ўзбекистонда 851 кишида коронавирус аниқланди

Кеча кун давомида Ўзбекистонда 851 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 398 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.

Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади
18 август 2021, 10:17

Тошкентда Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик анжумани ўтказилади

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг 2021 йилги йиллик анжуманига мезбонлик қилади. Анжуман 31 августдан 4 сентябргача Тошкент Халқаро конгресс-марказида бўлиб ўтади.

Ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш босқичи бошланди
18 август 2021, 08:29

Ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш босқичи бошланди

Молия вазирлиги ташаббусли бюджет бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Эндиликда фуқаролар маҳаллий бюджетни тақсимлашда иштирок этиш, инфратузилмаларни яхшилаш, йўллар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқаларни қуриш ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳаларга овоз беришлари мумкин.

Ўзбекистон ва Германия президентлари Афғонистондан фуқаролар эвакуациясини муҳокама қилдилар
18 август 2021, 00:37

Ўзбекистон ва Германия президентлари Афғонистондан фуқаролар эвакуациясини муҳокама қилдилар

Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Сешанба куни 125 йўловчиси бўлган эвакуация самолёти Кобулдан Тошкентга учиб келди. Улар шу ердан Германияга жўнатилади. ГФР мудофаа вазири кўпроқ одамни эвакуация қилиш учун Тошкент ва Кобул ўртасида ҳаво кўпригини қуриш режалари ҳақида маълум қилди.

17 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 август 2021, 21:46

17 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг матбуотга берган интервьюси, 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилиши ҳақидаги фармон, Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистондаги вазият бўйича баёноти — «Газета.uz»нинг 17 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 август 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Францияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамларнинг эвакуация қилинаётгани, Гаитидаги зилзила қурбонлари сонининг 1,4 минг нафардан ошгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қашқадарёда спортчини ўлдирганликда гумонланиб олти киши қамоққа олинди
17 август 2021, 21:16

Қашқадарёда спортчини ўлдирганликда гумонланиб олти киши қамоққа олинди

Қашқадарёда спортчи Элбек Раҳимов ўлдириб кетилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 7 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, улардан 6 нафари процессуал тартибда ушланди.

FT: Афғонистондаги вазият туфайли Ўзбекистон евробондлар арзонлашди
17 август 2021, 20:35

FT: Афғонистондаги вазият туфайли Ўзбекистон евробондлар арзонлашди

Афғон инқирози туфайли Ўзбекистон ва Покистоннинг доллардаги евробондлари босим остида қолди, дея қайд этди Financial Times. Фондлар бошқарувчиларининг сўзларига кўра, Афғонистондан қочқинларнинг эҳтимолий чиқиб кетиши қўшни давлатларда молиявий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг