Бектемир туманида Mercedes-Benz Sprinter автомашинасида Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўм бўлган «Тропикамид» дориси топилди. Шунингдек, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларида ҳам кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Долларнинг расмий курси 23,00 сўмга кўтарилди ва жами 10 651,00 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
2021 йилда Ўзбекистонда 53,8 млрд куб метр газ қазиб чиқариш режалаштирилмоқда. Маълумотга кўра, ишлаб чиқаришнинг катта қисми «Ўзбекнефтгаз» корхоналари (64,3%) ҳисобига тўғри келса, қазиб чиқариш бўйича иккинчи ўринда «Лукойл», учинчи ўринда Uz-Kor Gas Chemical компаниялари бўлади.
Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси 12−13 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Унда СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган шароитда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари август бошида 965 млн долларга ошиб, 35,1 млрд долларга етди. Олтин захиралари ҳам 9,3 тоннадан кўпроққа етди.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида «Газель» ва Lacetti автотранспортлари тўқнашди. 8 киши жабрланди.
«Жиззахликлар» Telegram-каналида Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат эълон қилинган. Шундан сўнг, Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 891 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 457 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Атабек Турсинбеков Ўзбекистоннинг Ақтаудаги бош консули этиб тайинланди.
Россиянинг учта компанияси АҚШ санкция рўйхатига киритилди. Чекловлар Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилди. Россия компанияларидан бири Ўзбекистон корхоналарига ускуналар етказиб беради.
Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.
Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Салонга монитор ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспорт олиб юрмасдан автомобилдан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистон 917 миллион куб метр газ импорт қилганлигини маълум қилди. «Бу жуда катта рақам. Иккинчидан, биз валютага импорт қиляпмиз. Келажакда нима бўлади?», — деди у. Президентнинг сўзларига кўра, нефть ва газ соҳаси учун сўнгги уч йилда ажратилган 1,4 млрд доллар ўз натижасини бермаяпти.
Бош вазир Абдулла Арипов Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчиларга нисбатан адолатсизлик бўлганлигини таъкидлади. «Шу ёшга кириб, ҳеч қачон бунақанги адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман… Уларнинг мақсади боксчиларимизнинг иродасини синдириш эди», — деди у.
Қонунчилик палатасида депутат ёрдамчиси институтини жорий этишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу орқали депутат ва сайловчи ўртасидаги мунтазам алоқани яхшилашга эришиш мақсад қилинган. Ташаббус «Миллий тикланиш» партияси томонидан илгари сурилди.
Беларус раҳбарининг «тез орада» президент лавозимидан кетиши мумкинлиги, «Толибон»нинг 6 та вилоят марказини эгаллаб олгани, Кубада кичик ва ўрта хусусий тадбиркорликка рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Депутат Нодир Абдувалиев Тошкент аҳолиси маҳаллаларни ободонлатириш борасида бекорда шикоят қилмаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, айрим ҳолатларда қурилиш ишларидан кейин «маҳаллалар бор файзу тароватидан маҳрум бўлмоқда».
Ҳукумат қарори билан Чорвоқ сув омбори атрофидаги ва унга туташ ҳудудларда, ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалик ерлари чорвачиликка тақиқ қўйилган ҳолда ўрмон фондига ўтказилади. 2023 йилгача ушбу ҳудуд ўрмонлаштирилади.
Долларнинг расмий курси 11,79 сўмга пасайди ва жами 10 628,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
«Чегарасиз шифокорлар» ва ОИТСга қарши курашиш маркази ОИВ, Гепатит С ва тери-таносил касалликлари ташхиси учун мобил лабораторияни ишга туширди. У Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг