Москвада Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва «Толибон» ҳаракати делегацияси билан музокаралар ўтказилди. «Толибон» Марказий Осиё давлатлари чегараси бузилмаслигига, Афғонистон ҳудудида хориж давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлиги бўйича кафолат берди.
Президент фармони билан давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди. Объектлар савдоларга бозор нархларида чиқарилади. Мол-мулк сотилганидан кейин ҳудудлар ва давлат бюджети ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизгача оширилди.
Тошкент марказидаги Геология музейи биноси аукционга қўйилди. Объектнинг бошланғич нархи — 27,6 млрд сўм.
Самарқандда ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида пайвандлаш ишлари олиб борилаётган вақтда портлаш содир бўлди. Бир киши ҳаётдан кўз юмди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов 47 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди.
J. P. Morgan инвестиция банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Мамлакат бозорларни либераллаштириш, кенг миқёсли хусусийлаштириш орқали иқтисодиётдаги давлат улушни қисқартириш каби ислоҳотлар арафасида турибди. Шу билан бирга, хусусийлаштиришнинг хатарлардан кафолатланмагани қайд этилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида Суриядаги террористик ташкилотлар жангариларига қўшилишга уринганликда гумон қилинаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида беш ой ичида 1000 дан ортиқ пешлавҳа, реклама ва эълонлар давлат тилига таржима қилинди. Бу «Реклама тўғрисида"ги қонун талабларини бузиши мумкин.
Тошкент шаҳрида уйида маст ҳолатда жанжал қилаётган фуқарони ИИБга олиб бормоқчи бўлган инспектор ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди. Пойтахт ИИББнинг таъкидлашича, «вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмаган қўшнилар нотўғри хулоса чиқариб, инпсекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилишган».
Бизнес-омбудсман «Реклама тўғрисида"ги қонун лойиҳаси келишиш учун тақдим этилмаганини маълум қилди. Қонун лойиҳаси таркибида шакар, туз ва ёғ юқори бўлган маҳсулотлар рекламасига чекловларни кўзда тутмоқда, бироқ ҳужжат кўплаб саволларни туғдирмоқда. Илҳом Абдуллаев 1998 йилдан буён қонунга таҳририй тусдаги ёки ҳар сафар реклама бозорини чеклаган 15 та тузатиш киритилганини маълум қилди.
Уч ойдан кўпроқ вақт ичида Ўзбекистонда 850 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди. Бу доимий аҳолининг (34,8 миллион) 2,44 фоизини ёки 19 ёшдан катта бўлганларнинг деярли 4 фоизини ташкил этади. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши кутилган эди.
Молия вазирлиги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини Лондон фонд биржасида жойлаштирилишини эълон қилди. Облигациялардан келиб тушган маблағлар Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Долларнинг расмий курси 5,71 сўмга кўтарилди ва жами 10 630,75 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси бироз кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.
Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса, таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», — деди у.
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида 3 нафар томонидан 6 туп заранг ва 2 туп шумтол дарахтлари ўзбошимчалик билан кесиб ташланди. Фуқароларнинг ҳар бирига 1 млн 225 минг сўмдан жарима ва 63 млн 700 млн сўм табиатга етказилган зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланди.
Тожикистон КХШТга Афғонистон билан чегарада хавфсизликни кучайтиришга ёрдам бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Аввалроқ, КХШТ агар Тожикистон сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилса қўллашга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм қатъий белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар. Берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди.
Самарқандлик 18 ёшли бола тотализаторда катта миқдорда пул ютқазиб, қарз бўлиб қолганлиги учун ўз жонига қасд қилганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳолат Daryo мухбирининг Бош прокуратурага мурожаатидан кейин аниқланиб, терговга қадар текшириш ишлари бошланди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 490 нафар фуқарода коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Январь-июнь ойларида республика бўйлаб 19 минг 406 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳри, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятларида қайд этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг