Кубада минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойиш ўтказди. Намойишчилар аҳолини коронавирусга қарши вакциналар билан таъминлашни талаб қилдилар ва электр энергияси ҳамда озиқ-овқат таъминотидаги узилишлардан норозиликларини билдирдилар. Бу мамлакатдаги 30 йил ичидаги энг йирик намойиш бўлди.
Ҳафтанинг аксарият қисмида Ўзбекистонда +37 даражагача бўлган ёғингарчиликсиз ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
15−16 июль кунлари Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Покистон Бош вазири Имрон Хон ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Шавкат Мирзиёев бир қатор мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.
Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги июль ойида камида бешта Damas-2 D13 автомашиналарини харид қилган. ССВ ўринбосари Амрилло Иноятов ўтган йилнинг охирида Damas русумидаги автомобилларни тиббиёт учун сотиб олиш тўхтатилганини айтган эди.
11 июль куни Ўзбекистонда 458 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.
Европа чемпионатининг финал учрашувида Италия терма жамоаси Англияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпион бўлди (фото, статистика, видео).
Virgin Galactic компанияси асосчиси Ричард Брэнсон VSS Unity ракетопланида коинотга парвозини муваффақиятли амалга ошириб, космик туризм эраси бошланганини эълон қилди.
Америка кубоги турнирида Аргентина ҳамда Бразилия терма жамоалари финалда ўзаро куч синашишди. Мазкур учрашувда Аргентина 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпион бўлди.
Январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган. Экспорт қилиш бўйича ҳудудлар кесимида Тошкент, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятлари етакчилик қилмоқда.
«Бир неча йил олдин ишчи гуруҳ «ибодат либоси» тушунчасини аниқлашга уринди, аммо гуруҳ бу борада «боши берк кўчага кириб қолди», деди Адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг сўзларига кўра, ушбу концепциянинг таърифи билан боғлиқ муаммолар туфайли, ҳатто оддий вазиятларда ҳам одамлар жавобгарликка тортилган, аммо «энди бу амалиёт тўхтатилди».
Ўзини шампан ва газланган виноларни ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослашган завод сифатида тан оладиган «Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятининг 51,48 фоиз давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш бошланди.
Шанба куни Ўзбекистонда 485 нафар фуқарода коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Самарқанд ва Наманган вилоятларида 1000 ва 400 ўринли коронавирусга чалинган беморларини даволаш маркази қайта иш бошлади.
Кеча Фарғона ва Андижон вилоятларида кун давомида икки марта зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Қирғизистонда бўлган.
Ҳукумат қарори билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ягона «E-ma'muriy ish» электрон тизими орқали амалга оширилади. Автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Тожикистоннинг шарқий қисмида 5,9 балли зилзила содир бўлди. Натижада, беш киши ҳалок бўлди ва 19 та уй зарар кўрди.
Шавкат Мирзиёев Олимпия захиралари коллежларининг Паралимпия спорт бўлимларига юборилган спортчилар учун қўшимча 10 фоизгача квота ажратиш, шунингдек ушбу бўлимларда ота-оналардан ўқув тўловларини ундириш тартибини бекор қилиш тўғрисида кўрсатма берди. Қизлар учун квотани кўпайтириш орқали Халқаро олимпия қўмитасининг гендер тенгликка доир тамойиллари таъминланади.
Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғи (собиқ Бобур) реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. Бу ер дам олиш ва сайр қилиш учун сокин ва соя-салқин жой бўлади. Боғ ёз охирида ўз эшикларини қайтадан очади. Бу ерда болалар майдончалари, кутубхона, спорт зоналари ва пикник жойлари бўлади. Бирорта ҳам аттракцион бўлмайди.
Суд кучукни дарахтга осиб қўйган болаларнинг ота-оналарини 245 минг сўм ҳамда воқеани видеога олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган ўрта мактаб ўқувчиларининг ҳар бирини 2,4 млн сўм миқдорида жаримага тортди.
73 ёшли кишига қарши куч ишлатганликда айбланган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ собиқ ходимларига суд ҳукмк ўқилди. Улар 2 йил муддатга Ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва беш йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг