Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари йиғилишида Қўқон шаҳри кенгаш мамлакатларининг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди.
ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.
Европа чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари якунига етди ва нимчорак финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Нимчорак финал ўйинлари 26, 27, 28 ҳамда 29 июнь кунлари ўтказилади. Мазкур босқичдаги қарама-қаршиликлар орасида Бельгия — Португалия, Англия — Германия баҳслари ўрин олган.
Кеча Ўзбекистонда 442 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 398 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.
Ўзбекистонда коронавируснинг энг хавфли кўринишларидан бири «ҳиндча» штамм аниқланган. У мамлакатга Россия ҳудудидан кириб келган бўлиши мумкин.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилишида еттита таклифни, жумладан, давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.
2021−2022 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қабул қилинди.
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.
Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади. Сентябрда иш бошлайдиган ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ишлаб чиқилади.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Франциянинг Suez International ўртасида Тошкент учун сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизимини жорий қилиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Коррупцияга қарши кураш бўйича янги президент фармони лойиҳаси, Олий таълим вазирига янги тайинловлар, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланиши, Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобили сотиб олиши — «Газета.uz»нинг 23 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқотда Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашиб, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
MilaWall шоурумнинг очилишида меҳмонларга ёрқин кўнгилочар дастур ва декоратив бўёқ ва сувоқнинг имкониятлари намойиш этилди.
Пандемия пайтида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун иккита махсус поезд рейслари йўлга қўйилади. Поездлар 25 июнь куни Волжский-Тошкент, 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатни амалга оширади.
Президент қарори лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш кутилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик билан шуғулланиш қатъиян тақиқланган мансабдор шахслар ва ходимлар рўйхатини белгилаш, коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топиш, давлат органларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ва бошқа чоралар таклиф этилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг бошқармалари (завод), корхона ва нефть базаларида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та ҳолатда қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланган. Жумладан, корхоналардан биридаги бош технологнинг 5 та қариндоши қўл остидаги асосий ишлаб чиқариш цехида ишлаши, бошқа бир энергетикнинг 4 та қариндоши қўл остидаги электр таъминот цехида фаолият юритиши маълум бўлди.
Долларнинг расмий курси 9,48 сўмга пасайди ва жами 10 571,88 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ўртасидаги йиғилиш натижасида кадастр, логистика, божхона, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.
Россиянинг «Лукойл» компанияси Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар учун 12 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Бунгача компания Ўзбекистоннинг энергия салоҳиятини ривожлантиришга 8 млрд доллар инвестиция йўналтирган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг