Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди
25 июнь 2021, 18:27 1

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. У қозоғистонликларни вакцина олишдан қўрқмасликка чақирди.

Тошкентдаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди
25 июнь 2021, 17:49

Тошкентдаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди

Жума куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Peggy‘s Bar&Grill» ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин корхонанинг ички қисми ва томига, шунингдек қўшни уйнинг том қисмига таъсир кўрсатди. Қурбонлар ва жароҳатлар йўқ, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди
25 июнь 2021, 17:28

Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

Масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонларида тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши тавсия этилди.

Ipak Yo’li Mobile иловасида пул ўтказмаларини Visa Direct орқали комиссиясиз амалга ошириш мумкин
25 июнь 2021, 17:00

Ipak Yo’li Mobile иловасида пул ўтказмаларини Visa Direct орқали комиссиясиз амалга ошириш мумкин

«Ипак Йўли» банкнинг мобил иловаси фойдаланувчилари учун Visa карталаридан пул ўтказмаларини Visa Direct орқали амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга $200 минг берилади
25 июнь 2021, 16:45

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга $200 минг берилади

Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Президент қарорига кўра, олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг ва бронза медаль учун 50 минг АҚШ доллари берилади.

Тошкент шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудуд деб белгиланди
25 июнь 2021, 16:43

Тошкент шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудуд деб белгиланди

Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ошиши сабабли Тошкент шаҳри «Қизил» тоифадаги ҳудудга, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари «Сариқ» тоифадаги ҳудудларга кириши белгиланди.

Тошкентга кириш бўйича чекловлар кимга татбиқ қилинмайди?
25 июнь 2021, 16:16

Тошкентга кириш бўйича чекловлар кимга татбиқ қилинмайди?

28 июндан 12 июлга қадар Тошкентга қўшни вилоятлардан автотрнаспортда кириш бўйчиа чекловлар ўрнатилди. Соғлинқ сақлаш вазирлиги ушбу чекловлар қайси ҳолатда татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда 28 июндан карантин чоралари кучайтирилмоқда
25 июнь 2021, 15:58

Ўзбекистонда 28 июндан карантин чоралари кучайтирилмоқда

28 июндан 12 июлга қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича чекловлар ўрнатилади. Ушбу санадан бошлаб барча умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар объектларнинг иш вақти соат 8:00дан 20:00гача қилиб белгиланади.

Тошкентда 18 ёшдан катта бўлганлар коронавирусга қарши эмланади
25 июнь 2021, 15:26

Тошкентда 18 ёшдан катта бўлганлар коронавирусга қарши эмланади

Касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги сабабли 18 ёшдан катта бўлган Тошкент шаҳри аҳолисини бепул коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш бошланмоқда.

Enter Engineering ва «Уралмашзавод» Ўзбекистонда 2 млрд долларлик бойитувчи комбинат қуради
25 июнь 2021, 15:16

Enter Engineering ва «Уралмашзавод» Ўзбекистонда 2 млрд долларлик бойитувчи комбинат қуради

Enter Engineering ва «Уралмашзавод» компаниялари Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 2 млрд доллар қийматга эга бойитувчи комбинат қуришади. Олдинроқ ушбу лойиҳа SFI Management Group назоратидаги Renaissance Heavy Industries томонидан амалга оширилиши керак эди, бироқ февраль ойида улар лойиҳадан чиқариб ташланди.

«Детралекс»: томирлар касаллигини даволаш учун тизимли ёндашув
25 июнь 2021, 13:00

«Детралекс»: томирлар касаллигини даволаш учун тизимли ёндашув

«Детралекс» препарати варикоз хасталигини енгишга ёрдам беради.

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
25 июнь 2021, 12:55

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Шу ҳафта охирида Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35…+38 даражани ташкил этади.

COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги сабабли Исроил ниқоб тақиш режимига қайтмоқда
25 июнь 2021, 12:46

COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги сабабли Исроил ниқоб тақиш режимига қайтмоқда

25 июндан бошлаб COVID-19 билан касалланганлар сонининг ўсиши муносабати билан Исроил ёпиқ жойларда ниқоб тақиш режимига қайтмоқда. 7 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, спорт билан шуғулланилаётган вақтда ниқоб тақиш мажбурий эмас.

Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди
25 июнь 2021, 12:09

Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди

Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилганлиги аниқланди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бухгалтерия ходимлари томонидан 21 млрд сўм нақд пул, Жиззах политехника институтида эса 1,5 млрд сўм пластик карточкага ўтказилиб ўзлаштирилган.

Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди
25 июнь 2021, 11:54

Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда сенатор Фарход Боқиевни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Кириш имтиҳонларига 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади
25 июнь 2021, 11:35

Кириш имтиҳонларига 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади

Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов кириш имтиҳонлари харажатлари 30 млрд сўмдан ошишини маълум қилди. Моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар бунга кирмаслиги айтилди. Каримовнинг сўзларига кўра, ДТМга ўтган йилги қабул жараёнларида 90 млрд сўм атрофида пул тушган.

Ногиронлиги бор шахслар иш топиши учун Ishplus.uz платформаси ишга туширилди
25 июнь 2021, 11:23

Ногиронлиги бор шахслар иш топиши учун Ishplus.uz платформаси ишга туширилди

«Шароит Плюс» ногиронлар жамоат бирлашмаси ногиронлиги бўлган шахсларни муносиб иш билан таъминлаш учун онлайн платформани ишга туширди. Лойиҳанинг ҳамкорлари — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва ЕХҲТ, лойиҳа БМТнинг ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш Қўшма дастури томонидани қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистонда йил бошидан биринчи маротаба энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилди
25 июнь 2021, 10:59

Ўзбекистонда йил бошидан биринчи маротаба энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 476 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 535 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?
25 июнь 2021, 08:38

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин
25 июнь 2021, 08:32

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин

Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг