«Пахтакор» футбол клуби асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим этди. Клуб бош мураббийи йилига 350 минг евро ишлаб топса, футболчилар ичида энг кўп даромадни швейцариялик легионер Эрен Дердийок топади — йилига 1 млн 300 минг евро.
Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.
«Uzbekistan Airways» Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 мартдан бошлаб Андижон шаҳри таркибида «Янги Андижон» тумани ташкил этилишини маълум қилди. «Янги Андижонда „Дамас“ бўлмайди. У ерда ер усти ёки ер ости метросини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар қилинади. Маъқулини қурамиз», — деди давлат раҳбари. Янги Андижон лойиҳасининг коммуникация тармоқларини қуришни бошлаш учун 100 млн доллар ажратилади.
Раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ушбу ҳолат «қасддан уюштирилганлигини» таъкидлади. «Видеода, тўғриси, менга нисбатан провокая бўлган. Бу ишдан кейин бўлган ҳолат», — дейди у.
Саккиз ойлик иккита оқ шер боласи (Жонни ва Женни) Жанубий Африкадан Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинди. Дунёда бундай шерларнинг сони 300 дан ошмайди.
Андижон вилоятидаги Асака заводида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинди. 2021−2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 2020 йилнинг декабрь ойида «Ўзавтосаноат» компанияси фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказилиши режалаштираётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.
Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилишини маълум қилди. «Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз», — дея қўшимча қилади президент.
Шавкат Мирзиёев Андижонлик тадбиркор аёл, Умида Усмоновани «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, унга «Микрокредитбанк» томонидан 5 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилиши бўйича топшириқ берилди. Президент тадбиркор аёл билан 17 июнь куни Урганжи маҳалласида учрашиб, уни мукофотлашини айтган эди.
Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, Андижон вилоятида маҳаллаларнинг аксарияти ўзининг «ўсиш нуқта"ларини аниқлаб олган бўлишига қарамай, 100 та маҳалла ҳалигача ўз ихтисослашув йўлини топмаган. 200 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм (ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан) ресурс ажратилиши қайд этилди.
Президент қарори билан мамлакатда камондан отиш ривожлантирилиб, оммалаштирилади. Тошкентда ҳар йили «Алпомиш ва Барчиной», Самарқандда — «Тўмарис кубоги» мусобақалари, Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хивада — «Туризм ва камондан ўқ отиш ҳафталиги» ўтказилади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 минг 219 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 395 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Республика бўйлаб жума ва шанба кунлари булутли об-ҳаво устунлик қилади, баъзи ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин. Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати меъёрдан +2…+4 даража паст бўлиши кутилмоқда.
«Пахтакор» ҳомийлари томонидан ажратилган 22 млрд сўм ҳисобидан клубнинг йиғилиб қолган қарздорликлари ёпилди. Эндиликда жамоанинг молиявий ҳисоботлари, футболчилар ишлаб топадиган маблағлар ва мукофот пуллари клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади.
Андижон туманида 4 минг гектар майдонда барпо этилаётган янги шаҳар қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. «Бу тарихий воқеа билан, хайрли маросим билан бутун Андижон ҳалқини чин юракдан табриклайман», — дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.
Қримда кучли ёмғирлар натижасида 300 дан ортиқ уйнинг сув остида қолгани, Украинадаги йирик ҳудудларга 30−40 йил ичида чўлланиш таҳдид солаётгани, Японияда 20 июндан бошлаб фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ДХХнинг собиқ биноси сотилиши, президентнинг Aндижонга ташрифи, антикоррупция агентлигига юклатилган янги вазифалар, давлат органлари очиқлаши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати — «Газета.uz»нинг 17 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
БМТТДнинг минтақавий раҳбари Миряна Сполярич Эггер ўзининг расмий икки кунлик ташрифини чоғида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга содиқлигини яна бир бора тасдиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг