Саида Мирзиёева «Premier Hall» кинотеатрини таъмирлаш вақтида аниқланган рассом Альфред Мазитовнинг «Кокилли қиз» панноси атрофидаги муҳокамалар ортидан шаҳардаги барча мозаик панноларни сақлаб қолишга чақирди. «Айнан ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этадиган ажойиб бир рамздир», — деди у. Шундан сўнг, бино эгаси панно реставрация қилинишини маълум қилди.
Адлия вазирлиги тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларини меъёрлаштириш ва давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини қисқартиришга хизмат қилади.
Тошкентда икки нафар Жанубий Корея фуқароси ўртасида содир бўлган жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Корея матбуотида марҳумнинг таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи экани хабар қилинди.
Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани, «Пахтакор» жамоасининг футболчи ва раҳбарияти маошлари очиқланиши, ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси, Бектемир Мелиқўзиевнинг нокаутга учраши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг таъкидлашича, президентнинг Андижон вилоятига ташрифи олдидан йўллар бўйлаб экилган буталар «қайтариб олинган». Вилоят ҳокимлиги ободонлаштириш ишлари давомида буталарни вақтинча салқин жойга кўчирганликлари ҳақида хабар берди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, Шавкат Мирзиёев ташрифидан бир неча кун олдин Ободонлаштириш бошқармаси 50 минг катарантус гуллари ҳамда 180 дан ортиқ дарахт ва буталарни сотиб олган.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев АҚШда фаолиятидаги навбатдаги жангини Габриэль Росадога қарши ўтказди. Мазкур жангда Росадо Мелиқўзиевни нокаутга учратди.
Президент қарори билан cпорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади. Бунда, ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро кинофестивали фаолиятини тиклаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур тадбир ҳар йили куз фаслида ўтказилади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 минг 025 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 381 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов футболда кўп нарса йўқотилгани, айрим инсонлар буни бизнес қилиб юборганини таъкидлади. Шунингдек, ЎФА раҳбари бошқа футбол клубларининг маошларини ҳам очиқлаши ҳақида айтиб ўтди.Мана, кеча «Пахтакор» клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз", — дея маълум қилди у.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Жамоа сардори Одил Аҳмедов эса терма жамоадаги фаолиятини якуналаганини эълон қилди. «Асосий муаммоларимиздан бири болалар футболини тўғри йўлга қўймаганмиз. Фундамент бўлмаганидан кейин натижа ҳам бўлмайди», — деди у.
Президент қарори билан 15 та ҳудуддаги 1227 та уй коммунал ва таъмирлаш хизматларини кўрсатадиган, ободонлаштириш ва бошқа ишлар билан шуғулланадиган бошқарув компанияларига берилади. 6085 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 734 миллиард сўм, таъмирлаш дастурига 100 млрд сўм ажратилади. 2021 йил 1 октябрдан кейин қурилган уйлар қурувчи бошқарувига топширилади.
Риштон туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz иккита автомобиль билан тўқнашди. Оқибатда унинг ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 минг 610 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 293 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
БМТ Бош ассамблеяси Антониу Гутерришни ташкилот раҳбари лавозимига иккинчи муддатга тасдиқлади. У «янги давр бошланишида» БМТда ўзгаришларга эришишга ваъда берди.
Чалоп, туркча рататуй, товуқ ва сабзавотли кабобчалар, кук-си, окрошка — Zira.uz ёзги таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Калифорнияда иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилгани, Aнтониу Гутерришнинг қайта БМТ бош котиби этиб тайинлангани, Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президентнинг Андижон вилояти фаоллари билан учрашуви, «Пахтакор» клуби ходимларининг маошлари ошкор қилиниши, Янги Андижон шаҳрининг қандай кўринишга эга бўлиши, Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келиниши — «Газета.uz»нинг 18 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биносига қўйларни ҳайдаб борган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга нисбатан жарима ҳамда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза жами 10 та медални қўлга киритиб, рекорд ўрнатишди. Бунга қадар Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритилмаган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг