Сенатда келинларни фарзандлари билан эрининг уйига рўйхатга қўймаслик масаласи муҳокама қилинди. Уйни сотишда улар розилигининг олинмаслиги кўчада қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов эса муаммонинг бошқа томони борлигини таъкидлади.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистондаги қурилишлар суммаси, президентнинг Сурхондарёга ташриф режаси, Сенатнинг қонунларга ўзгартиришлар киритишни маъқуллаши, ЙТҲларда ҳалок бўлганлар сони ошиши — «Газета.uz»нинг 31 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 55 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
31 май кунидан бошлаб чет элга ўқишга кетадиган талабалар, ОАВ ходимлари, блогерлар ҳамда ёзувчилар COVID-19 га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига кирди.
4 ой давомида болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 25,3, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.
Долларнинг расмий курси 12 сўмга пасайди ва жами 10 568 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.
Сенаторлар Жиноят кодексига ҳайвонларга шафқатсиз муносабат ҳақидаги моддани киритишни маъқулладилар. Қийноқ жониворларнинг майиб бўлиши ёки ўлимига олиб келса, БҲМнинг 25 дан 50 бараваригача жарима, жамоат ёки ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек, 6 ойгача муддатга озодликни чеклаш ёки қамоқ жазолари қўлланилади.
Texnopark заводидаги пресс-формалар хорижий ускуналарда ишлаб чиқарилади, бу эса ишлаб чиқариш вақтини тезлаштиради. Буюртма берувчилар жараённи кузатишлари мумкин.
Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади. Июнь ойининг бошида баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин.
Сенат Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. 2005 йилгача Ўзбекистонга келган фуқаролиги бўлмаганлар ва камида 15 йил мамлакат ҳудудида яшаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олишлари мумкин.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2021 йилга қолдирилган учинчи маслаҳат учрашуви вақти ҳозирча маълум эмас, бироқ Ўзбекистон унинг юзма-юз кўринишда бўлиб ўтишини кутмоқда. «Онлайн формат кўзда тутилаётгани йўқ», — деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Италиядаги Жаҳон кубогида Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича Токио олимпиадасига йўлланма берадиган лицензияни қўлга киритди.
Ўзбекистонда илк бор минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари амалга оширилди. Унга кўра, бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 440 минг сўмни ташкил этади. Бунда, жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар ҳисобга олинган.
Тойлоқ туманидаги мактаблардан бирида 9-синф ўқувчиси шериклари билан мактаб директор ўринбосарини калтаклади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар билан бошқарув шартномаларини имзолади. Шу тариқа, аэропортларни ягона марказдан ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратилди, деди компания раҳбари Раъно Жўраева.
Бош прокуратура Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлни собиқ келини эмас, балки у билан турмуш қурган эркак ўлдирганлигини маълум қилди. Ҳозирда у қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
1 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига боради. Вилоятда давлат рахбари икки кун мобайнида бўлиши режалаштирилган.
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1 трлн 268,2 млрд сўмлик, нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28 трлн 271,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Якшанба куни Нигериянинг Тегина шаҳридаги мактабга жангарилар ҳужум қилди. 200 нафар мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилди, икки киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг