Ҳукумат қарори билан аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Бошқа транспортлар эса тураргоҳ ва тўхташ жойларига йўналтирилади. Эстакададан фойдаланишда енгил автомобиллар 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.
Тижорат банклари 19 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 430 — 11 495 сўм.
Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши, суғориш қудуқларининг бурғуланиши, ўғитлар, дарахт таналарини бетонлаш — барчаси табиий экотизимларга катта хавф туғдиради. ГЭФ Кичик грантлар дастури 15 йилдан бери кичик лойиҳалар атроф-муҳитни қандай яхшилаши мумкинлигини кўрсатиб келмоқда.
Сурхондарёда ўқитувчиларни дўппослаган эркак, пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар, Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар, Олмалиқда 9 қаватли уйни сифатсиз қураётган пудратчи жаримага тортилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Учтепа туманида Cobalt ва Captiva машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага олиб кетилди, бир йўловчи ҳалок бўлди.
«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Учтепа тумани ИИБ ходимлари уйлар деворларига наркотик моддаларни сотадиган онлайн дўконлар флаерини жойлаштириб юрган шахсни қўлга олди. У 2022 йил кузидан буён шу иш билан шуғулланаётганини билдирди.
Узун туманидаги 31-мактабда ўқитувчиларни дўппослаган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Вазир Ҳилола Умарова ҳолатга муносабат билдириб, видео эълон қилди.
Самарқанд шаҳрида болани мунтазам дўппослаб келган энага 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг қовурғалари синиб силжиган, ундаги жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли деб баҳоланган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.
Узун туманидаги мактабда бир эркак ўқитувчиларни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани, Бош прокуратура эса ўрганиш натижалари қонун доирасида кўриб чиқилишини билдирди.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.
Оқдарё туманида фуқаро ўрмон хўжалигининг 3 гектар ерини 25 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди. Январь ойи охирида Анвар Умаров ишдан бўшатилганидан кейин бу лавозим бўш қолган эди.
Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилашни таклиф қилмоқда.
ЕТТБ ажратаётган маблағлар ҳисобига Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус олиб келинади. 95 млн долларлик лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади.
Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг сифати танқид қилингач, ҳудудда ўрганиш ўтказилди. Объектда кўплаб меъёрий талаблар бузилгани аниқланди. Ҳозирда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган, пудратчи маъмурий жаримага тортилди.
2023 йилнинг ўтган уч ойи мобайнида 13 907 нафар киши судланди. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 2022 йилда эса 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
ФИФА Аргентинанинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишини билдирди. Аввалроқ Индонезия расмийларининг футбол ташкилоти фаолиятига аралашгани ортидан мамлакат турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.
Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси Анқара-Тошкент-Анқара йўловчи йўналишини йўлга қўйди. Ўзбекистонга биринчи рейс билан 160 нафар йўловчи учиб келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг