Жаҳон янгиликлари дайжести
27 ноябрь 2020, 20:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусь президенти қачон лавозимини тарк этишини маълум қилгани, КХДРнинг Жанубий Корея фармацевтика компанияларига хакерлик ҳужуми, Facebook Libra криптовалютасини ишга тушириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Янги iPhone 12 таннархи ҳисоблаб чиқилди
27 ноябрь 2020, 20:00

Янги iPhone 12 таннархи ҳисоблаб чиқилди

Япониялик мутахассислар янги iPhone 12 таннархини 373 долларга баҳолашди. Смартфоннинг энг қиммат қисми OLED матрицаси бўлиб чиқди. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, смартфон реклама, изланишлар ва логистика харажатлари туфайли юқори нархга эга бўлади.

Гулжаҳон Йўлдошева ишига оид суд бошланди
27 ноябрь 2020, 18:37

Гулжаҳон Йўлдошева ишига оид суд бошланди

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва яна тўрт нафар шахсга оид жиноят ишини суд бошланди. Йўлдошеванинг адвокати эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб, ҳимояси остидаги шахс айблов ҳулосаси билан таниш эмаслигини маълум қилди. Қолаверса, суд вақтида унинг ҳанузгача вилоят бош инфекционисти экани таъкидланди.

БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга 25 млн доллар ажратади
27 ноябрь 2020, 18:29

БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашишга 25 млн доллар ажратади

БМТ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашувчи ва унинг қурбонларига кўмаклашувчи аёллар ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллион доллар ажратади.

Тошкентда юк автомобиллари учун чекловлар ўрнатилиши мумкин
27 ноябрь 2020, 18:27

Тошкентда юк автомобиллари учун чекловлар ўрнатилиши мумкин

Тошкент шаҳрида юк автомобиллари учун эрталаб ва кечқурун чекловлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига таклиф киритилган.

«Бу менинг автомобилим, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган» — Акмал Бурхонов хизмат машиналари ҳақида
27 ноябрь 2020, 17:45

«Бу менинг автомобилим, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган» — Акмал Бурхонов хизмат машиналари ҳақида

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат хизматчиларининг хизмат машиналаридан шахсий ва оилавий мақсадларда фойдаланиши одатий ҳолга айланганини таъкидлади. У ҳокимлар томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан қиммат машиналарни сотиб олиш ҳолатлари оз эмас, ўнлаб юз берганини маълум қилди.

Туркманистон газета ва журналларнинг қоғоз шаклида нашр этилишини чеклайди
27 ноябрь 2020, 17:34

Туркманистон газета ва журналларнинг қоғоз шаклида нашр этилишини чеклайди

1 январдан бошлаб Туркманистоннинг газета ва журналлари фақат электрон шаклда чиқади. Қоғоз шаклдагиларга пенсия ёшдагиларгина обуна бўлишлари мумкин. Барча даврий нашрларга махсус дастур орқали кириш мумкин бўлади.

Тошкентдаги Techno Continental корхонасида ёнғин юз берди
27 ноябрь 2020, 15:49

Тошкентдаги Techno Continental корхонасида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳри Яшнаобод туманида жойлашган «Техноконтинентал» МЧЖ корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган сиқилган газнинг сизиб чиқиши натижасида ёнғин юзага келди. Корхона ходимларидан бир гуруҳи термик жароҳат олган. Ҳодиса рўй берган жойда вазиятни ўрганиш учун республика ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
27 ноябрь 2020, 15:44

Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

26 ноябрь куни Тошкент вақти билан 22:27 да Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

«Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак» — Адлия вазири
27 ноябрь 2020, 15:38

«Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак» — Адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов онлайн мулоқот ўтказиб, фуқароларнинг саволларига жавоб берди. Онлайн мулоқотда адлия вазири ишончнома орқали автомобиль бошқариш каби муаммолар тўғрисида гапираётиб, «ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади» дея айтиб ўтди. Илк бора ташкил этилган ушбу мулоқотга фуқаролардан 1500 га яқин савол келиб тушган.

«Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши мумкин» — Шавкат Мирзиёев
27 ноябрь 2020, 15:32

«Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши мумкин» — Шавкат Мирзиёев

«Қашқадарёдаги 3,3 млн аҳоли давлат раҳбарининг ҳавотирини, давлат раҳбарининг бефарқ эмаслигини, кўмагини сезиши керак», — деди президент. Унинг сўзларига кўра, вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши, қолган кунлари вилоятда бўлиши керак.

Яксон қилманг
27 ноябрь 2020, 14:27

Яксон қилманг

Оммавий ахборот воситаларининг вазифаси — жамоатчилик фикрини етказиб туриш ва муаммоларни муҳокама қилиш орқали уларнинг ҳал қилинишига ҳисса қўшишдан иборат. Уларнинг «оғзини ёпиш»га уринишлар ҳокимият учун ҳам, бутун жамият учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Комил Жалилов мақоласи.

Андижонда фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ИИО ходимларига суд ҳукми ўқилди
27 ноябрь 2020, 14:07

Андижонда фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ИИО ходимларига суд ҳукми ўқилди

Андижон шаҳрида фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Олий суд ҳукми ўқилди. Айбдорларга 10, 9 ва 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1 декабрдан нималар ўзгаради?
27 ноябрь 2020, 13:58

1 декабрдан нималар ўзгаради?

Маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатининг жиноят ишлари бўйича судларга ўтаётгани, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими, коммунал соҳадаги қоидабузарликлар назоратининг Департаментга топширилаётгани ва бошқалар — 1 декабрдан нималар ўзгаради?

Халқ таълими вазири «соҳага адашиб кириб қолганлар»га бошқа иш топишни тавсия қилди
27 ноябрь 2020, 12:49

Халқ таълими вазири «соҳага адашиб кириб қолганлар»га бошқа иш топишни тавсия қилди

1,5 млн абитуриентнинг 23 фоизини бу йилги мактаб битирувчилари ташкил этган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллаган. «Абитуриентларнинг натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада», — деди Шерзод Шерматов. Вазир, шунингдек, ўз ишини эплай олмаётган ва «соҳага адашиб кириб қолган» педагогларга ўзига бошқа иш топишни тавсия қилди.

Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолиги тикланди
27 ноябрь 2020, 12:40

Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолиги тикланди

Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига аъзо давлатлар Мухтор вакиллар қўмитаси Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзолигини тиклади. Эндиликда Ўзбекистон ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида кадрлар тайёрлай олади.

Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади
27 ноябрь 2020, 12:29

Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади

Бўстонлиқ ва Зоминда қуриладиган янги дор йўллари қурилишини Австриянинг Doppelmayr компанияси амалга ошириши маълум бўлди. Хабар берилишича, Зоминда иккита гондол-кресло типидаги дор йўли ҳамда тоғ-чанғи трассаларига хизмат кўрсатиш учун учта кўтарувчи мослама қурилади.

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди
27 ноябрь 2020, 12:01

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди

Франция ўзини эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги. Аввалроқ, Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ундайдиган резолюция қабул қилган эди.

Бош прокуратура Тrailblazer сотиб олинганини рад этди
27 ноябрь 2020, 11:50

Бош прокуратура Тrailblazer сотиб олинганини рад этди

Бош прокуратура UzAuto Motors`дан Lacetti, Equinox ва Тrailblazer сотиб олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Тrailblazer сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, ушбу автомобиллар қандай мақсадларда ва қайси манбалар ҳисобига олинганини ошкор қилди.

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда
27 ноябрь 2020, 11:34

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда

Фарғона вилоятидан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга тақиқни бекор қилиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу маҳсулотларда аниқланган ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг