Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакат мактаблари битирувчиларига табрикнома йўллади. Бу йили қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар етуклик шаҳодатномаларини қўлга олишади.
Литванинг Беларус ҳаво ҳудуди орқали ҳаво қатновларни тақиқлагани, Ҳиндистонда замбуруғнинг хавфли турини юқтириш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани, Альберт Эйнштейн мактубининг 1,2 млн долларга сотилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Мукофотланган бош вазир, Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланиши, Тошкентдаги кучли ёмғир оқибатлари, Қашқадарёдаги мажбурий меҳнат, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги иш графиги — «Газета.uz»нинг 24 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
15 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди. Авиакомпаниянинг хабар беришича, бу қарор қулайликни таъминлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «санъатни ҳаром деб эътиқод қилиш — динни яхши тушунмаслик, ҳовлиқмаликдан» дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «динни яхши билмасдан ва тушунмасдан туриб, жамоат олдида, минбардан туриб диндан гапириш учун, камида 25 йиллик билим олган бўлиш керак».
Октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида ЕХҲТнинг махсус миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия бўлажак президент сайловини ДИИҲБ томонидан кузатишга зарурат бор ёки йўқлигини ўрганади. «Агар бунга зарурат бўлса, бўлажак кузги сайловларда миссияни айнан қайси форматда жойлаштириш кераклиги ҳақида ҳулоса берамиз», — деди миссия вакили Алексей Громов.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида MAN юк машинаси ва еттита енгил машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди, 14 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ўзбекистон энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири Amazon`да савдо қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига кирди. Сотишни бошлаш учун тадбиркорлар рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетларини ўрнатишлари, тасдиқловчи ҳужжатларни қўшишлари, банк ҳисоб-рақами ва халқаро тўлов карталарини очишлари керак.
Долларнинг расмий курси 18,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 596,76 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилган, рубль эса бироз пасайган.
26 май куни Тошкентда QS World University Rankings рейтингига кўра топ 300 таликка кирувчи АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия ОТМларига ўқишга кириш бўйича семинар бўлиб ўтади. Семинар доирасида Navitas Ltd халқаро ОТМлар ассоциацияси эксперти Никита Шилеев абитуриентларнинг саволларига жавоб беради.
Шу кунларда бир қатор вилоятларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиб, шамол кучайиши мумкин. Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб мамлакатга жуда илиқ ҳаво кира бошлайди, кундузги ҳарорат + 34 … + 37 даражага кўтарилади.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида трамвай электр тармоғидаги узилиш сабаб тўхтаб қолгани ва йўловчилар томонидан силжитиб ҳаракатга келтирилгани юзасидан изоҳ берилди. Унда таъкидланишича, йўловчилар трамвай бошқа йўналишдаги автотранспорт воситаларига халақит қилмаслиги учун итариб, чорраҳани бўшатиб қўйишга кўмаклашишган.
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш регламенти янгиланди. «Аёллар дафтари» га киритилган ёлғиз оналар фарзандларига имтиёзли навбатга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.
Президент шу ҳафта «Ўзагроҳимоя» AЖ тизимини ислоҳ қилиш, ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш бўйича йиғилишлар ўтказади. Давлат раҳбари 30 май куни Жанубий Кореядаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов кўпгина давлатларда иш ўрнини давлат яратмаётганини, уларни яратиш учун имконият яратиб бериши кераклигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 10,5 фоизга тенг бўлган.
Душанба куни кечаси ва эрталаб пойтахтнинг Чилонзор туманида иккита авария юз берди. Уларнинг бирида уч киши жароҳат олган, иккинчисида ҳайдовчи вафот этган.
Шаҳрисабзда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мажбурий ишга жалб қилинди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири маъмурий жаримага тортилди.
25 майдан 27 майга қадар пойтахтнинг Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилади. Янгихаёт туманида сув босими камаяди.
«Nexta» Telegram каналининг асосчиларидан бири Роман Протасевич Минскда ҳибсга олинди. У минган самолёт Афинадан Вильнюсга учаётганида бортида бомба борлиги ҳақида сигнал сабаб Беларусь пойтахтига қўндирилган.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб Иқболжон Эргашев тайинланди. Вилоят ҳокимининг яна бир ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг