Ниқобсиз юрганлик учун жарима бекор қилингани йўқ — Адлия вазирлиги
16 март 2021, 15:55

Ниқобсиз юрганлик учун жарима бекор қилингани йўқ — Адлия вазирлиги

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган ниқобли тартиб бекор қилинмаган. Карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади, деб огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби.

Ўзбекистонда ҳар 100 нафар аҳолига 8 та енгил автомобиль тўғри келади
16 март 2021, 15:48

Ўзбекистонда ҳар 100 нафар аҳолига 8 та енгил автомобиль тўғри келади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 2,7 млн ни ташкил этмоқда. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ҳар 100 нафар доимий аҳолига ўртача 8 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.

Марказий банк Алишер Навоий хотирасига бағишланган олтин эсдалик тангаларинини тақдим этди
16 март 2021, 15:42

Марказий банк Алишер Навоий хотирасига бағишланган олтин эсдалик тангаларинини тақдим этди

Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини чиқарди.

«Турон» клуби президенти жаримага тортилди, бош мураббий эса 2 та ўйинга четлатилди
16 март 2021, 14:35

«Турон» клуби президенти жаримага тортилди, бош мураббий эса 2 та ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Жумладан, «Турон» бош жамоаси бош мураббийи ҳамда клуб президенти жазоланди.

Тошкентлик аёл қарзи эвазига 23 ёшли қизни Туркияга сотиб юборди
16 март 2021, 14:11

Тошкентлик аёл қарзи эвазига 23 ёшли қизни Туркияга сотиб юборди

Тошкентлик аёл Навоий вилоятида туғилган 23 ёшли қизни аввалига, пойтахтга ишга олиб келиб, кейинчалик Туркияга олиб кетгани аниқланди. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган суриштирув натижасида аёл ўз қарзини тўлаш учун қизни Туркияда яшовчи шахсга сотиб юборгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

«Экологик аудит тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
16 март 2021, 12:55

«Экологик аудит тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

Президент «Экологик аудит тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.

Нурсултонда 18 мартдан бошлаб карантин эълон қилинди
16 март 2021, 12:37

Нурсултонда 18 мартдан бошлаб карантин эълон қилинди

18 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига кўра, шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади.

АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги сув омборлари хавфсизлигини баҳолайдилар
16 март 2021, 12:29

АҚШ экспертлари Ўзбекистондаги сув омборлари хавфсизлигини баҳолайдилар

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Гиссарак ва Тўполон тўғонлари хавфсизлигини баҳолаш учун АҚШдан ҳарбий муҳандислар корпусининг экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга келди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари AstraZenecа вакцинасини қўллашни тўхтатмоқда
16 март 2021, 10:53

Европа Иттифоқи мамлакатлари AstraZenecа вакцинасини қўллашни тўхтатмоқда

Германия, Франция, Италия ва Испания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Бундан ташқари, мазкур вакцинанинг қўлланилиши Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд, Жанубий Африка томонидан ҳам тўхтатилди. ЖССТ препаратнинг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишини маълум қилди.

«Сотқинларни етиштириб чиқараётганга ўхшаб қолаяпти» — Расул Кушербаев қоидабузарликни суратга олиш ҳақида
16 март 2021, 09:34 2

«Сотқинларни етиштириб чиқараётганга ўхшаб қолаяпти» — Расул Кушербаев қоидабузарликни суратга олиш ҳақида

Қуйи палата депутати кўчаларда одамларнинг қоидабузарликларни телефонга суратга олиши ва бунинг эвазига рағбатлантирилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. «Уларга 10−15 минг сўм бераяптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон», — деди у. Кушербаев қоидабузарларни аниқлашдан олдин инфратузилмани яхшилаб қўйишга кераклигини қўшимча қилди.

Самарқандда 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахс ушланди
16 март 2021, 08:17

Самарқандда 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
16 март 2021, 07:51

Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди

Нишон туманида 4та МЧЖ томонидан 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Улар 64 нафар фуқарога жами 80,1 сотих ер майдонида иссиқхоналар қуриб бериши лозим бўлган. Гумондорларга нисбатан ЖКнинг 167-, 184-, 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилоятида 11,3 трлн сўмлик 1125 та лойиҳа амалга оширилади
16 март 2021, 00:28

Қашқадарё вилоятида 11,3 трлн сўмлик 1125 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Қашқадарё вилоятида шакллантирилган 11,3 трлн сўмлик 1 125 та ҳудудий лойиҳа билан танишди. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши кўзда тутилган. Натижада 19 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади
16 март 2021, 00:11

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади. Шу билан бирга, 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4 мингта трансформатор янгиланади. Натижада 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади. Президент лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади
15 март 2021, 22:50

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади

16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактаблар онлайн ўқиш режимига ўтказилади. Бунга ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатининг кескин ошгани сабаб бўлган. Ўқиш жараёнлари бир марталик карантин муддатига масофавий тарзда амалга оширилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 март 2021, 21:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Толибонларнинг AҚШ тинчлик режасини рад этишгани, Хитойнинг Гонгконг тўғрисидаги баёноти учун G7 давлатларига норозилик билдиргани, Европа Комиссиясининг Буюк Британия устидан Брексит битимини бажармаганлиги учун юридик жараёнини бошлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистонлик диджей йилнинг энг зўр рекмикси учун «Грэмми» совринини қўлга киритди
15 март 2021, 18:37

Қозоғистонлик диджей йилнинг энг зўр рекмикси учун «Грэмми» совринини қўлга киритди

АҚШда «Грэмми» мусиқий совринининг турли хил номинациялар бўйича ғолиблари эълон қилинди. Йилнинг энг яхши аудиоёзуви (record — запись) деб Билли Айлишнинг «Everything I Wanted» қўшиғи, энг яхши альбом деб эса Тейлор Свифтнинг «Folklore» пластинкаси топилди. Қозоғистонлик диджей Иманбек Зейкенов SAINt JHN’нинг «Roses» қўшиғи учун яратган ремикси учун йилнинг энг яхши ремикси совринини қўлга киритди.

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
15 март 2021, 17:33

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда ҳудудий инспекцияни хабардор қилмаслик, техник ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

СЭС раҳбари мактабларда коронавирус билан касалланиш сони кўпайганлигини маълум қилди
15 март 2021, 17:30

СЭС раҳбари мактабларда коронавирус билан касалланиш сони кўпайганлигини маълум қилди

Санитария ва эпидемиология Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари пойтахтда коронавирус билан касалланиш сони, айниқса мактаб ўқувчилари, талабалар, ташкилот ва муассасалар ходимлари орасида кўпайганлигини маълум қилди. Туман бўлимларига пандемия бошланганидан буён 106 ўқувчида аниқланган мактабларда карантин талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича кўрсатма берилди.

Самарқандда 2 нафар болани ўлдириб, мурдаларини ёқиб юборган аёл қўлга олинди
15 март 2021, 17:23

Самарқандда 2 нафар болани ўлдириб, мурдаларини ёқиб юборган аёл қўлга олинди

Самарқандда ўз танишининг уйига ўғриликка тушган фуқаро хонадон эгасининг икки нафар фарзандини ўлдириб қўйди. У болаларни алдаб, ўз уйига оборган ва белкурак билан бош қисмларига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, уларнинг жасадларини ёқиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг