Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади
13 март 2023, 11:32

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ҳафта давомида асосан кам булутли, қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат +22…+28 даража бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қозоғистон бўйлаб ўтаётган антициклон кундузги ҳаво ҳароратини бироз пасайтиради. 13−15 мартда эса тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

«Оскар-2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
13 март 2023, 11:23

«Оскар-2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда «Оскар» мукофотининг 95-маросимида Брендан Фрейзер энг яхши актёр («Кит»), Мишел Ео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан») эса йилнинг энг яхши актрисаси деб эълон қилинди. Энг яхши бадиий фильм «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан», энг яхши ҳужжатли фильм эса «Навальний» кинокартинаси бўлди.

Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлайди — ПМТИ
13 март 2023, 10:41

Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлайди — ПМТИ

ПМТИ ўтказган сўровга кўра, ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Ўзбекистонда инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тез ўсиши, энг юқори нуқтаси тахминан 30−50 ёш оралиғида сақланиб туриши ва 60 ёшдан сўнг кескин пасайиши аниқланган.

Тошкентда 2 та йирик чинор ёқиб юборилди
13 март 2023, 10:37

Тошкентда 2 та йирик чинор ёқиб юборилди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 2 та йирик чинор номаълум шахслар томонидан ёқиб кетилди. Экобошқарма ҳолатни ўрганмоқда. «Дарахтлар қурилиш учун ёқилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга мос эмас», — дея изоҳ берди бошқарма.

Янина Кускова Италиядаги велопойгада кумуш медални қўлга киритди
13 март 2023, 10:25

Янина Кускова Италиядаги велопойгада кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик велопойгачи Янина Кускова Италияда ўтказилган велошоссе бўйича кўпкунлик пойгада кумуш медалга эга чиқди. Спортчи, шунингдек, мусобақанинг «Энг яхши ёш пойгачиси» деб топилди.

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради
13 март 2023, 10:23

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради

13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.

Самарқандда қизига ўқитувчи тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилган аёл жаримага тортилди
13 март 2023, 10:15

Самарқандда қизига ўқитувчи тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилган аёл жаримага тортилди

Каттақўрғонлик аёл қизига ўқитувчи тегажоғлик қилганини айтганди. Суд бунинг туҳмат эканини билдириб, аёл ва ўқитувчи билан ёқалашган қизнинг отасига жарима белгилади.

Ўзбекистонда амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқланди
13 март 2023, 09:54

Ўзбекистонда амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқланди

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, амалдорлар Ўзбекистондаги хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши мумкин эмас. Хорижда олинган совға қиймати 1,2 млн сўмдан кўп бўлса, у давлат органи балансига кирим қилинади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 460 сўмгача ошди
13 март 2023, 09:54

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 460 сўмгача ошди

Тижорат банклари 13 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 340 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 460 сўм.

Фарғонада ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди
12 март 2023, 17:59

Фарғонада ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди

Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
12 март 2023, 10:39

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган «Жамоавий руҳ» 6-халқаро армия ўйинларида қаторасига учинчи марта ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоаларига насиб этди.

ССВ тизимидаги қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди
12 март 2023, 10:35

ССВ тизимидаги қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди

ССВ раҳбари Амрилло Иноятов ўтказган ҳайъат йиғилишида O‘zmedimpeks компанияси директори, Болалар миллий тиббиёт маркази директори в.б. ва бошқармалар бошлиқлари ишдан олинди. Бунга уларнинг топшириқларни ўз вақтида бажармагани ва йўналишида етарли натижа кўрсатмагани сабаб бўлган.

Футбол: Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
12 март 2023, 10:09

Футбол: Ўзбекистон U-20 Осиё кубоги ярим финалига чиқди ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси футболчилари австралиялик рақибларини мағлуб этиб, Осиё кубоги ярим финалига йўл олди. Қолаверса, терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳодиржон Сидиқов яна «Ўзбекнефтгаз»га раҳбар этиб тайинланди
12 март 2023, 00:34

Баҳодиржон Сидиқов яна «Ўзбекнефтгаз»га раҳбар этиб тайинланди

2019−2020 йилларда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси бўлган Баҳодиржон Сидиқов яна компанияга раҳбар бўлди.

Фарҳод Маннопов вафотидан сўнг Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
11 март 2023, 22:58

Фарҳод Маннопов вафотидан сўнг Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилди

ССВ вайнер Фарҳод Маннопов ўлими бўйича лаборатор таҳлил ва МСКТ текширувлари натижаларини эълон қилди. Айтилишича, беморга риносептопластика амалиёти учун наркоз берилган, бироқ операция даврида аҳволи ёмонлашиб, ўлим қайд этилган. Ҳозирда Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

11 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 март 2023, 22:00

11 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда рельсдан чиқиб кетган юк поезди вагонлари, яна чанг бўрони, ҳали ҳам шоҳсупада турган 47 ёшли атлет Оксана Чусовитина, МИБнинг янги раҳбари, бош вазирга матбуот котиби, Бухорода автобусда қизга тегажоғлик қилган йигитнинг 15 суткага қамалгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда учта автомобиль иштирокидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди
11 март 2023, 21:44

Тошкентда учта автомобиль иштирокидаги тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда Changan юк машинаси йўл четида турган Matiz, сўнгра Cobalt билан тўқнашди. Ҳодиса натижасида Matiz’нинг икки йўловчиси ҳалок бўлди.

ЕИ учинчи давлатлар орқали Россияга санкция технологиялари транзити устидан назоратни кучайтиради
11 март 2023, 21:04

ЕИ учинчи давлатлар орқали Россияга санкция технологиялари транзити устидан назоратни кучайтиради

Европа Иттифоқи илғор Европа технологиялари ва Россия Украинада ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа товарлар импортини кескин оширган давлатларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Гап Туркия, БАА ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Тошкент вилоятида Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди
11 март 2023, 18:03

Тошкент вилоятида Салавкийлар саркардасининг ноёб кўзаси топилди

Бўка туманидан юнон маъбудаси тасвири туширилган кўза топилди. Унинг милоддан аввалги III асрга тегишли экани айтилмоқда.

Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
11 март 2023, 17:15

Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

47 ёшли атлет Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг 3-босқичида кумуш медалга эга чиқди. Бунгача ўтган 2 босқичда у 2 та бронза медалига сазовор бўлганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг