Наманганда автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди
13 февраль 2021, 14:55

Наманганда автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди

Наманган шаҳрида автобус ҳайдовчиси бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттирган. Эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи, эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган ва воқеа жойида вафот этган.

Нима тайёрлаймиз: стакандаги десертлар
13 февраль 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: стакандаги десертлар

Zira.uz порцияларга бўлинган ноодатий ва жуда мазали десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ер қимирлади
12 февраль 2021, 22:54

Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ер қимирлади

12 февраль куни эпицентри Тожикистонда жойлашган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди. Жумладан, эпицентрдан 499 км узоқликдаги Тошкентда 2−3 баллик силкиниш қайд этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 февраль 2021, 20:24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга тайёрлигини маълум қилгани, Facebook’нинг AҚШ ҳукуматига Вашингтондаги тартибсизликлар иштирокчиларини аниқлашда ёрдам бергани, Туркманистонда президент ўғли бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев
12 февраль 2021, 19:04 2

«Ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида «ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради», дея таъкидлади. Президент шунингдек, «ўзи энг катта меҳнаткаш — профилактика инспектори» эканини айтди. Давлат раҳбари ИИВ ходимлари маошини 30 фоизга, маҳаллада хизмат қилаётганларнинг маошини эса 60 фоизгача ошириш бўйича кўрсатма берди.

«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев
12 февраль 2021, 18:16

«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 нафар маҳбусдан қийноқлар билан боғлиқ шикоят келганини, лекин улар тасдиқланмаганини қайд этди. Бунга «Қамоқхоналардаги тиббий хизмат ИИВга бўйсуниши» сабаб бўлаётгани таъкидланди. У қамоқхоналардаги тиббий хизматни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиш бўйича омбудсманнинг ўтган йилги таклифи очиқ қолганини таъкидлади.

Японияда пандемия сабабли ёлғизлик вазири лавозими жорий этилади
12 февраль 2021, 17:59

Японияда пандемия сабабли ёлғизлик вазири лавозими жорий этилади

Японияда ёлғизлик ва яккаланишга қарши курашни бошқарувчи вазир лавозими жорий этилади. Вазир шу билан бирга, кекса ёшдаги ва камбағал оилалар фарзандларинининг аҳволини кузатиб бориши керак бўлади.

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди
12 февраль 2021, 17:31

Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилингани аниқланди
12 февраль 2021, 16:51

Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилингани аниқланди

«Қорақалпоқагрокимёҳимоя»нинг Беруний тумани филиали мансабдорлари 872,4 млн сўмлик минерал ўғитларни талон-торож қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди
12 февраль 2021, 16:35

Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди

Президент фармойишига асосан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов тайинланди.

Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
12 февраль 2021, 16:31

Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Нажмиддин Тўраходжаев вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, Яхёжон Абдулхаков эса вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимини эгаллади.

Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди
12 февраль 2021, 16:06

Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди

Тошкент прокурори бўлиб фаолият юритган Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент
12 февраль 2021, 15:54

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент

Шавкат Мирзиёев ички ишлар бошқармалари одамлар билан боғланиб, мулоқот қила оладиган дастурий таъминот яратиш кераклигини таъкидлади. «Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди», — деди президент.

«Воқеа жойида судланувчиларнинг ҳеч бирини кўрмаганман» — «Сўх воқеалари» бўйича судда гувоҳ кўрсатуви тингланди
12 февраль 2021, 15:20

«Воқеа жойида судланувчиларнинг ҳеч бирини кўрмаганман» — «Сўх воқеалари» бўйича судда гувоҳ кўрсатуви тингланди

«Сўх воқеалари» бўйича навбатдаги суд мажлисида беш нафар жабрланувчи ва бир нафар гувоҳнинг кўрсатуви тингланди. «Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Лекин воқеа жойида уларнинг ҳеч бирини кўрмаганман», — деди гувоҳ. Жабрланувчиларнинг икки нафари эса айбланувчиларни воқеа жойида бўлмаганини, улардан шикояти йўқлигини айтди.

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб туради
12 февраль 2021, 15:11

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати баҳорий кўрсаткичларга қадар кўтарилади.

Самарқандда консервадан 5 киши заҳарланди, бир киши вафот этди
12 февраль 2021, 14:39

Самарқандда консервадан 5 киши заҳарланди, бир киши вафот этди

Самарқанд вилоятида 5 нафар фуқаро уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилиб заҳарланди. Улардан 2001 йилда туғилган фуқаро вафот этди. Қолган шахслар жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари фуқароларнинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди
12 февраль 2021, 13:57

Автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари фуқароларнинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди

Кам фоизли автокредит тақдим этувчи корхона раҳбари 100 дан ортиқ фуқаронинг 713 млн сўмини ўзлаштиргани аниқланди. Унга нисбатан фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда иш вақтида ҳалок бўлган икки ишчининг оиласига товон пуллари тўланмаётгани маълум қилинди
12 февраль 2021, 13:33

Самарқандда иш вақтида ҳалок бўлган икки ишчининг оиласига товон пуллари тўланмаётгани маълум қилинди

Самарқандда мактаб қозонхонасида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ўт ёқувчи ҳалок бўлган. Ободонлаштириш бошқармаси ходими эса қувурда ишлаётганда устига чиқинди ва сув келиб қолиши оқибатида сув остида қолиб вафот этган. Ҳар икки ҳолатда ҳам марҳумларнинг яқинларига бир марталик нафақа ва ойлик товон пуллари тўлаб берилмаган. Вилоятда меҳнат хавфсизлиги борасида қатор қоидабузарликлар аниқланган.

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири
12 февраль 2021, 12:09 1

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири

Абдуқодир Тошқулов ОТМлар талабалар турар жойларида қизлар ва ўғил болаларнинг бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. У бино битта бўлган тақдирда, иккита кириш ва чиқиш жойи қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистонлик параатлетлар БААда яна иккита олтин медални қўлга киритди
12 февраль 2021, 11:20

Ўзбекистонлик параатлетлар БААда яна иккита олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик параламиячилар енгил атлектика бўйича Дубайдаги мусобақанинг иккинчи кунида яна иккита олтин медални қўлга киритди. Энди жамоада саккизта медаль бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг